بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ал-Ваъй гуруҳи Нажоҳ ва Араб-Америка университетида талабаларни аёл эркинлиги чақириқлари ҳамда феминистик ташкилотлар хатаридан огоҳлантирди
Ал-Ваъй гуруҳи Нажоҳ университети ва Араб-Америка университетида қатор тадбирлар уюштириб, шулар орқали феминистик ташкилотлар олиб бораётган аёл эркинлиги чақириқларидан талабаларни огоҳликка чақирди. У шунингдек, ушбу ташкилотлар фаолияти ва тарқатаётган фикрлари жамият маърифатини вайрон қилишини ҳамда шаръий аҳкомларга мутлақо зид келишини талабаларга баён қилиб берди. Масалан, Нажоҳ университетида лекция хоналарига лавҳалар ва афишалар илинди. Улардан қуйидаги мазмунда сўзлар ёзилди:
- Аёл бу ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусдир. Кофир ва уларнинг малайлари эса, аёлларимизга қарши тил бириктиришяпти;
- Эй раҳбарлар, қизларимиз мияларини айнитиш ва уларни бузуқликка етаклаш кимнинг фойдасига қилиняпти?!;
- Оилани вайрон бўлишдан сақлашга фақат Ислом тузуми қодирдир;
- Ғарб феминистик ташкилотларни нима учун молиялаштиряпти?!;
- Биз ушбу муборак заминдаги барча аёлларни шубҳа остидаги феминистик ташкилотларга қарши чиқишга даъват қиламиз.
Таъкидлаш зарурки, Ал-Ваъй гуруҳи ёшлари талабалар билан баҳс-мунозаралар ўтказиб, феминистик ташкилотлар ва уларнинг университет ичкарисида қилаётган ташвиқотларидан огоҳ этиб, уларнинг ташвиқот қилаётган фикрлари нақадар хавфли эканини очиб бердилар. Шунингдек, жамиятга бутунлай бегона бу фикрларига қарши фикрий кураш олиб бормоқ вожиблигини, аёллар ва уларнинг ҳурмат-иззатларини фақат Исломгина ҳимоя қилишини, Ғарб ва унинг ташкилотлари эса, уларни иффат ва ҳаё либосидан маҳрум этмоқчи эканини баён қилдилар.
Араб-Америка университетида Ал-Ваъй гуруҳи ёшлари «Аёлга ким адолат қилади ва ким ундан зулмни кўтаради?!» номли давра суҳбати ўтказдилар. Йиғилишда улар феминистик ташкилотларнинг асл мақсадларини очиб бериб, бунга қарши турмоқ зарурлигини, хоҳ илмонийликка асос солган система жиҳатидан бўлсин, хоҳ капиталистик тузум жиҳатидан бўлсин, фарқсиз, бу жамиятларнинг Ғарб товарлари эканини фош этдилар. Зеро, бу ташкилотлар қабул қилган программалар, улар кўтариб чиқаётган масалалар ҳамда молиялаштираётган соҳалар фикримизни тасдиқлаб турибди. Чунки улар аёлларимизни озод қилишмоқчи эмас, ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилмоқчи эмас, аксинча, аёлларимизни Исломдаги амр-фармонлардан ажратиб, Ғарб тушунчаларига эргаштиришни мақсад қилишган. Ушбу тадбирлар давомида Ал-Ваъй гуруҳи ёшлари тақдим этган фикрлардан талаба йигит-қизларнинг таъсирланганликлари яққол кўзга ташланди.
Роя газетасидан олинди