Махатхир Муҳаммад Малайзиянинг Фаластиндаги элчихонасини Иордания ерларида очмоқчи!

0
656

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Махатхир Муҳаммад Малайзиянинг Фаластиндаги элчихонасини Иордания ерларида очмоқчи!

Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 18-саммитида Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад ўз мамлакати Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаш мақсадида Фаластиндаги элчихонасини Иорданияда очишга қарор қилганини маълум қилди. У ўз мамлакати Фаластинни қўллаб-қувватлашини таъкидлар экан, жумладан, «биз «Исроил» Малайзия элчихонасининг Фаластиннинг босиб олинган ерларида очилишига йўл қўймаслигини биламиз ва шу нуқтаи назардан, элчихонамизни Иордания ерларида очмоқчимиз», деди.

Таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини ўз сайтида нашр қилган матбуот изоҳида қуйидагиларни таъкидлади:

«Махатхир Муҳаммад Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашини иддао қилар экан, у ҳам мусулмон юртларидаги бошқа ҳукмдорлардан фарқсиз ўлароқ, жамоатчилик фикрини қозониш мақсад қиляпти. У Малайзия ва бошқа мусулмон юртларидаги мусулмонлар қалби боғланган ва ҳис-туйғулари жўшиб турган бир масалага нисбатан шу орқали ўзини муҳаббатли, холис қилиб кўрсатмоқчи бўляпти. Аммо у айни қарор билан сиёсий нодонликда ўзидан олдинги ҳамкасбларини ҳам ортда қолдирди. Чунки Малайзиянинг очажак элчихонасини Фаластинда эмас, Иорданияда очмоқчи эканини, чунки бунга яҳудийлар вужуди йўл қўймаслигини очиқ-ошкор айтиб турибди!». Матбуот изоҳида қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Мусулмон юртлари ўртасида элчихоналарнинг бўлиши, тафриқа-парокандалик кўринишларидан биридир. Бу ҳолат Халифалик давлати қулатилиши ва унинг ерлари Сайкс-Пико чегараларига мувофиқ бўлиб ташланиши оқибатида юзага келди. Бу мусулмон юртларига ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш эмас, балки уларни бўлиб ташлаш воситаларидан биридир. Чунки ким мусулмонларга, Фаластин аҳлига яхшилик бўлишини истаса, уларни битта давлатда бирлаштиришга ҳаракат қилади, миллий давлатларини элчихоналар, байроқлар, нашидалар ва чегалар билан мустаҳкамламайди». Изоҳ қуйидаги сўзлар билан тамомланади:

«Махатхир «кўз ёш» тўкаётган ушбу муборак Фаластин заминига кўрсатиладиган ёрдам, уни озод этиш билан бўлади. Бунинг қандай қилиниши эса, жумбоқ эмас, кундек маълум. Ҳар қандай ақлирасо инсон бу нарса юртдаги армияларни ҳаракатга келтириш билан бўлишини, шунингдек, Ғарб давлатларидан эмас, Ислом Умматидан талаб қилиш кераклигини яхши билади. Бироқ энг ёмони, биз бугун Фаластин режимини сиёсий хорлаш ҳисобланган мазкур қадамни олқишлаб, мардлик қадами, деб атаётганини кўриб турибмиз!

Роя газетасидан олинди

NO COMMENTS