Биринчи аёллар санъати фестивали катта можарога айланди, раҳбарият истейфо берди

757
0

Биринчи аёллар санъати фестивали катта  можарога айланди, раҳбарият истейфо берди

Қирғизистонда ўз фаолиятини бошлаган Феминале “Боқувчи, Иқтисодий эркинлик, Аёллар”  номи остидаги  биринчи аёллар санъати фестивали можарога айланди. Режага биноан фестивал 17 кун давом этиши керак эди. Аммо маҳаллий фаоллар қаршилиги туфайли музей иши тўхтатилди.

Фестивалга, бундан уч йил муқаддам Москвадаги нашриётлардан бирида тириклайин ёниб кетган хотин-қизлар, асосий мавзу сифатида кўрсатилмоқда. Шунингдек мамлакат бўйлаб  гендерлик сиёсатнинг бузилиши, аёлларга нисбатан зўравонлик, аёл меҳнатининг қадрини билмаслик ва ҳоказолар акс эттирилди.

 Кўргазма очилгани заҳоти пойтахт аҳолисининг эътирозига дуч келди. Зал бўйлаб (кўргазмадаги муҳим экспонат сифатида)  яланғоч ҳолатда кезиб юрган даниялик рассом қизга нисбатан қаттиқ ғазаб юзага келди. Бундан ташқари аёлларнинг ички кийими намойиши ҳам экспонат қатори танланиб намойишга қўйилди.

“Бу каби жирканч, уятсиз нарсаларга йўл қўйилмаслигимиз лозим. Агар ҳозир бу яланғочга имкон берсак, эртага трансгендер вакиллари ҳам шундай кўргазмани эълон қилишлари муқаррар”- дейди  кўргазмага келиб ғазабланган фуқаролардан бири.

“Бундай кўринишларга нуқта қўйилиши шарт, бош вазир қатъий қарор чиқаришини талаб қиламиз! Бизнинг менталитетда бу нарсаларга ўрин йўқ. Биз шу кунга қадар яримяланғоч қизлар иштирокидаги гўзаллар конкурсларига кўз юмиб келдик, мана оқибати!” – деди яна бир шахс.

 Кўргазмага бир неча эркаклар қамчи (қирғиз миллий қамчиси) билан келишиб, кўргазманинг ёпилишини талаб қилишди. Натижада миллий тасвирий санъат музейининг раҳбари Мира Жангарчиева ўз истаки билан “ўзи ва ҳамкорларининг хавфсизлигини ўйлаб “ истеъфога чиқди.  “ 

“Илгари мен бизнинг мамлакатимизда сиёсатга таъсир кўрсата оладиган миллий- патриотик кучлар борлигини билмас эканман – деди Жангарчиева – Улар хеч қачон музейга келишмас эди, эндиликда музейни ўзларига бўйсиндирмоқчи бўлишмоқда”.

 Манба берган маълумотга кўра, агар Қирғиз ҳукумати Феминаленинг бутунлай ёпилиб қолишига аҳд қилса у ҳолда ташкилотчилар ўз позицияларини қатъий талаб қилишлари мумкин.

“Биз суднинг қарорига қарши ариза ёзамиз. Бизда адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиларимиз етарли, улар биз томонда. Мабодо бизни музейдан ҳайдасалар, у ҳолда биз ҳар қандай спонсор томонидан қабул қилинишимизга розимиз. Ишончим комилки Феминалени ўз қарамоғига оладиганлар топилади”- дейди кўргазма ташкилотчиларидан бири, рассом Александра Филатова.

Юқоридаги фикрлардан фарқли равишда  Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза  Ўтинбоева бир неча кун аввал музейга бориб, унга нисбатан ўзининг ижобий фикрини билдирди:

“ Энди музейни ҳам худойихонага айлантиришга ҳожат йўқ. Санъат – эҳтиросга чорлаб,  одамлар ақлини жумбушга келтириб, лол қолидириши билан санъат- да. Бу сиз учун бир музейдан бошқасига кўчиб юрадиган қадимий руҳда, ёғочга ўйилган зерикарли  тимсоллар эмас”, дея таъкидлари сиёсатшунос.

Изоҳ: Ўтган йили Тожикистонда рассом қиз тарафидан яримяланғоч аёллар акси тасвирланган фото-музей очилган эди, бу ҳодиса ижтимойи тармоқларда кучли шов-шувга сабаб бўлганди. Ўшанда ҳам халқнинг бир тоифа гумроҳ фосиқ вакиллари ўша музейни бадиий асар, маданият тимсоли дея баҳолаб, эътироз билганларни эса “ҳақиқий санъат асарини фарқига бормаган, калтафаҳм инсонлар” деб афсусланган элилар. Сўнгра рассом қиз ўз жонидан қўрқиб, унга нисбатан билдирилаётган таҳдидлар натижасида ишини бошқа хориж давлатга кўчирди. Шу билан мавзу ёпилгандек бўлди.

Аммо бугунги Г. Айтматов музейидаги ахлоқсизликка нисбатан халқ фаоллари реакцияси  ҳар кандай мусулмон бандани лол қолдирмасдан иложи йўқ.

Қирғиз халқнинг журъатига тасанно, маша Аллоҳ деймиз!

Агар шу қирғиз биродарларимизнинг  шижоати  сўнмаса буюк келажакда бу жасур халқ Халифалик Давлатимиз тиргаки бўлиб хизмат қилади инша Аллоҳ.

Агар муаммо ҳақида сўз юритадиган бўлсак, энди биз мабодо куфр системаси хоҳишига сукут сақласак, бугун авратларимизни ярмигача очган бўлса, эртага қолган қисмини ҳам тўла очиб ташлаб “аёллар эркинлиги ману шу” дейиши мумкин. Иймон ва ҳаё бир шодада жамланган гавҳар кабидир, уни бири кетса иккинчиси ҳам сўзсиз тўзиб, парчаланиб кетади. Аёл-қизларимизнинг ҳаёси бизнинг ҳамиятимиздир, умматнинг ғаюр эр кишилари бу ҳаё топталиб, сатри аврат деган тушунча барҳам топилишига йўл қўймаслиги лозим.

Момоларимиздан қолган бир ҳикматли сўз бор: “Агар эр зардали бўлса, аёл пардали бўлади”.

Шундан келиб чиқиб диёримизга сизиб келаётган эркинлик, беҳаёлик, ҳад билмаслик тушунчалирини имкон қадар янчиб ташлайлик, ҳимматимизни кўрсатайлик, бизнинг диний қадриятларимизга рахна солишларига йўл қўймайлик. Зеро куфр томонида фақат қувват ва пул бор, биздачи? Бизнинг эса Яратувчимиз бор! У Ўз ишида ғолибдир ва куфрнинг устун бўлишлигига ҳаргиз йўл бермайди.

Куфр системаси инқирозга учради, агар хиёнаткор мусулмон ҳокимлар хизмати бўлмаганда эди,  мусулмонлар аллақачон ўз давлатларига эга бўлардилар. Ҳар бир ишда ҳикмат бор, бу кунларни Аллоҳи Таоло бизларнинг иймонимизни имтиҳон қилиш учун бераётгандир балким. Муҳими дунёнинг ботил, арзимас матосига алданмасдан, дин иши билан охират ишини фарқига бориб, Умматнинг зулматдан нурга чиқишига имконимиз доирасида ҳисса қўшишимиз заруриятга айланди.  Нусрат Аллоҳ хоҳлаган вақтда келади, нусратнинг келишлиги шаръий далиллар билан бизгача етиб келган, бунга заррача шубҳа қилган банда иймони заиф бандадир. Яқин келажакда, Аллоҳ изни билан динимиз ғолиб келади, у замонда биз нафақат ўз уйимизни, балки ҳар қадамни, ҳар соҳани, ҳар қандай робита ва муомалаларни Ақидага боғлиқ ҳолга айлантирамиз инша Аллоҳ!

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here