“Динлараро мулоқот” Исломдан эмас
21-ноябрда Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат кароргоҳида “Ислом ва православ – тинчлик динлари” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда президент Сооронбай Жээнбеков ҳам иштирок этди.
Президент ўз сўзида давлат диний муҳитни назорат қилиш ишларини жонлантиришини таъкидлади. Унинг айтишича, давлат давлат-конфессия ҳамкорлиги учун, ҳар қандай конфессияларнинг тинч-тотув яшашларига шароит яратади.
Бунга қадар президент Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари Максад Токтомушев ва Қирғизистон рус православ черкови епархиясининг епископи Даниилни қабул қилган эди. Учрашувда жамиятда конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, радикализм ва экстремизмни олдини олиш масалалари муҳокама қилинган.
Бугунги кунда Қирғизистон динлараро мулоқотни ривожлантириш орқали Ғарб сақофати ёйилишига тарғиб қилмоқда. Чунки, капиталистик тузумнинг тарғиботчиси бўлган Ғарб олами Исломни ҳам христиан дини каби ўзидан тузум келиб чиқмайдиган дин қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Мана шу лойиҳа доирасида теология (диншунослик) илмини олаётган талабаларга Ислом дини билан бир қаторда христиан ва буддизм динлари ўқитиляпти, натижада улар ҳам шу фикрдаги муалимларга айланишмоқда. Исломнинг тариқатга тааллуқли ҳукмларини эса тарих сифатида яширишмоқда. Мазкур лойиҳа оламий бўлиб бунда Саудия карвонбошилик қилмоқда. Бунга қадар шахзода Муҳаммад бин Салмон Лондонда Англия черкови руҳонийси билан бўлган учрашувида, миллий ислоҳотларнинг бир бўлаги сифатида динлараро мулоқотни кучайтиришга ваъда берган эди.
Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишлардан қайтариб, фақат Исломни маҳкам ушлашга чақирганлар. У зот Умар розияллоҳу анҳунинг Тавротнинг бир вароғини ушлаб турганини кўриб қолганларида ғазабланиб: “Бунинг ўрнига оппоқ, соф Китобни келтирмадимми?” – деганлар. Демак, биз уларга нисбатан фақат Шариат рухсат берган доирадагина муомила қилишимиз керак.
Мумтаз Моварауннахрий