Жээнбеков: чет ўлкадан кредит олмасак иқтисодимиз ривожланмайди

781
0

Жээнбеков: чет ўлкадан кредит олмасак иқтисодимиз ривожланмайди

Қирғизистон молия вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистон давлат қарзи 4 миллиард 469,22 миллион долларга етган.

Қирғизистон иқтисодини ривожлантириш учун чет давлатлардан қарз олмоқда. Бу ҳақида президент Сооранбай Жээнбеков 2 ноябр куни “Ал-Арча” резеденциясида матбуот конференциясида журналистлар саволларига жавоб бераётиб айтиб ўтди. “SPUTNIK”.

Мамлакат бошчисининг айтишича, уч йўналиш бўйлаб қарз олаётган эмиш. “Қирғизистон – Ўзбекистон – Хитой темир йўли қурилиши учун Хитойдан кредит оламиз. Бундан ташқари тоза сув ва ирригация йўналиши учун кредитлар олиняпти. Шунинг учун қарзларни вақтида тўлаб боришимиз керак” деди Жеенбеков.

Изоҳ:  Биз аввалдан таъкидлаб келамиз – бузуқ бошқарув муҳити ўзгармагунча, ҳар қанча етакчи алмашмасин, ҳеч қандай фойда йўқ!

Ўз даврида президент Аскар Акаев ҳам, Курманбек Бакиев ҳам, Алмазбек Атамбаев ҳам шу маънодаги баёнотлар ортидан чет давлатлардан қарз олишга йўл очишган эди. Бу худбин ва популист етакчиларнинг нотовонликлари ва халқаро сиёсат оламига тобе ва хоин эканликлари боис Мамлакат қарзи тоборо кўпайиб боряпти. Вазият ва шароитларимиз эса, яхши томонга ўзгаргани йўқ.

Етакчи гуруҳ вакиллари коррупция йўллари билан қўлга киритишга улгурган маблағлар билан чет элга қочиб кетишяпти. Баъзилари қўлга олиниб жазога тортилишгани билан, мамлакат қарзи уларнинг зиммасига тушаётгани йўқ! Миллиардлаган қарзлар халқ гарданига тушяпти.

Жээнбеков ҳам, аввалгиларни қоралаб ёки жазолагани билан, ўзи ҳам улар ортидан юришдан ўзга чораси йўқ эканини бўйнига оляпти. Етакчи алмашгани билан бошқарув механизми, халқаро сиёсат, оламий ва унга тобе бўлган маҳаллий бошқарув системаси ўзгаргани йўқ. Қирғизистон бошқарув системаси оламий бошқарув системасига тобе эканлиги уни халқаро қонунларга риоя қилишга мажбур қилади. Халқаро қонунлар эса, халқаро сиёсатга таъсири кучли бўлган йирик етакчи давлатлар таъсири остида бўлади. Шунинг учун Қирғизистон ҳокимияти мамлакат сиёсатини уларнинг манфаатига мойилаштириш асосида олиб боришга мажбур.

Ҳар қандай давлат авваламбор ҳокимият билан фуқоролар бир Ақидага (мабдага) асосланган бўлса ўйғоқ (ривожланган) давлатга айланади. Давлат ўз оғир саноати (қурол, машинасозлик, станоксозлик)га эга бўлса, унинг иқтисоди сиёсий қарамликдан қутилади. Чунки енгил саноат, мамлакат инфраструктура тизими ва барча хизмат кўрсатиш тармоғи машина, техника ва станокларга мухтож бўлади. Давлат хавфсизлиги эса, мамлакат ўз ҳарбий техникасига эга бўлишини талаб қилади.

Лекин Қирғизистондаги сиёсий доира вакиллари ҳам, ҳокимият етакчи гуруҳи ҳам тубдан ўзгартирилмас экан, вазия ўзгармайди. Уларни сиёсий тафаккурлари юқоридаги президентнинг тафаккури билан бир хил. Яъни, Қирғизистондаги сиёсий доира, мустамлакачилардан қутилиш ва мустақил бўлиш ҳақида фикрлашдан жуда ҳам узоқ. Улар “мустамлакачиларни ранжитиб бўлмайди, уларга тескари мабдаий, иқтисодий ёки сиёсий йўналиш мумкин эмас”, деб билишади. Демак бу сиёсий доира билан иқтисодий мустақиллик, ривожланиш ҳақида фикрлаш ёки бирор ислоҳотлар кутиш мумкин эмас!

Президент баёноти ҳам, халқаро сиёсатга тобе бўлган ўша сиёсий доирадан келиб чиққан саёз фикр бўлиб, натижаси аввалгиларникидан бошқа оқибатларга олиб бориши мумкин эмас. Бу эса Мамлакат қарзини янада кўпайтиради, коррупцияни яна авж олишига сабаб бўлади ҳамда Хитой босқинчилиги учун янада қулай шароитлар яратади!

Абдураззоқ Мўмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here