Қирғизистондаги ҳужжатли фильмлар фестивали болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланади

859
0

Қирғизистондаги ҳужжатли фильмлар фестивали болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланади

Бу йил “Бир Дуйно – Қирғизстан” инсон ҳуқуқлари ташкилот томонидан ташкил қилинадиган ҳужжатли фильмлар фестивали болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълум қилдилар.

Қайд этилишича, фестивалда жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакатидан 20 дан зиёд ҳужжатли фильм тақдим этилади.

Фестиваль 11 ноябрдан 15 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Анжуман доирасида болалар ҳуқуқларига риоя қилиш мавзусига бағишланган 15 та семинар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўн икки йилдан бери ўтказиб келинаётган фестивалда шу кунгача 450 дан ортиқ ҳужжатли фильм намойиш қилинган бўлиб, ҳар йили тадбирга 5 мингдан зиёд одам қатнашади. Ҳар йили фестиваль дастури инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мавзулардан бирига қаратилади.

Таҳлил: Оламий инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш, жумладан болалар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш ҳам куфр дунёқараш асосида олиб борилади. Нотўғри асосга қурилган бу ҳимоя, мамлакатларда демографиялик (аҳоли сони озайиб кетиш) муаммони пайдо қилади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан минтақаларда аввал оилани режалаштириш тартибини киритишга тарғиб қилинади. Туғилмаган фарзанд учун мукаммал шарт шароитлар яратиш, ҳар бир бола учун алоҳида хона ва анжомлар таёрлаш, ота-она барча фарзандларини таъминлай оладиган иқтисодий шароитларга эга бўлиш талаби ҳам оилани режалаштириш ишлари жумласидандир. Кейинчалик бу тарғиб талабга, ундан сўнгра қонун билан давлатнинг қатъий талабига айланади. Оқибатда фарзандига қонун талаби даражасида шароит ярата олмаганлар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Оқибатда туғиш сонини камайтира бошланади. Демократия чўққисидаги Европа давлатлари бунга мисол бўла олади. Шу кунга келиб уларда ишчи кучига яроқли фуқоролар қатлами етишмаслик кризиси кучайиб, ташқи мигрантларга муҳтожлик тоборо кучайиб боряпти.

Юқоридаги таъқиқ ва талаблар, шунингдек демократия асоси (ақидаси) бўлган эркинлик тушунчалари европаликларни серфарзандликдан тийиб қўйди. Фарзандларига давлат талаб қилган шароитларни яратиб бериш ва уларнинг тарбиясини ҳам давлат назорати остида олиб бориш машаққатлари уларни фарзанд кўришдан қайтаряпти. Тортиб олинган ёки ташлаб кетилган болалар билан етимхоналар тўлиб, уларнинг сони ортиб боряпти. Энг ёмони, шунча машаққат билан вояга етказилган фарзандлари ота-оналарини ташлаб кетишади. Ривожланган давлатларга эътибор берсангиз етимхоналар билан бир қаторда қариялар уйлари ҳам кўпайиб бораётганига гувоҳ бўласиз. Шулар бизга фарзанд тарбия қилишни ўргатадими!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here