Сисийнинг истеъфосини талаб қилувчи намойишлар бўлиб ўтди
Ал-Жазира нет веб-сайти ҳижрий 1441 йил 23 муҳаррам, милодий 2019 йил 22 сентябр пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийнинг истеъфосини талаб қилувчи намойишлар Мисрнинг бир неча шаҳарларида давом этмоқда. Бир вақтда, ҳукумат Қоҳирада хавфсизлик хизматини кучайтириб, кенг кўламда ҳибсга олиш кампаниясини бошлади. Сувайш шаҳри кўп сонли одамлар иштирокидаги намойишларга, президентга қарши кўтариб чиқилган шиорларга гувоҳ бўлди. Полиция намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ қўллади… Намойиш бўлаётган майдонга олиб борувчи ҳамма йўлларни ёпди… Бу воқеалар ўтган куни айни мақсадда бошланган ва шаҳар марказида бўлаётган намойиш ортидан бошланди.
Душанба куни пойтахтнинг шимолий ғарбидаги Маҳалли кубро шаҳри ҳам президент Абдулфаттоҳ Сисий истеъфосини талаб қилувчи намойишларга гувоҳ бўлди.
Кина вилоятидаги Нажа Ҳаммодий шаҳри ҳам президент истеъфосини талаб қилувчи намойишлар бошлангандан бери Миср даражасида илк бор ёшлар маршига гувоҳ бўлди. Маршда ёшлар Сисий режимига қарши кенг ўзгаришларни талаб қилувчи шиорлар билан чиқишди. Фаоллар томонидан тарқатилган суратларда полициянинг маршда қатнашган кўп ёшларни ҳибсга олаётгани акс этди.
Миср шимолидаги Бур Саид шаҳрида ҳам президент истеъфосини талаб қилувчи маршда турмуш даражасининг жуда ёмонлашганига норозилик билдирувчи ҳайқириқлар янгради».
Роя газетаси шарҳи:
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Исломни татбиқ қилишда гавдаланувчи Уммат лойиҳасини кўтариб чиқиш ҳамда куч-қудрат аҳлининг бу лойиҳага нусрат бериши бутун исломий юртлардаги ҳар қандай қўзғолон муваффақиятига кафил ягона ечимдир. Ушбу тўғри лойиҳадан бошқаси эса, Ғарб қўйнига киришга ва тобелик кишани сақланиб қолишига олиб боради. Бу тўғри лойиҳани Умматга Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этмоқда, Умматнинг холис фарзандларини уни қабул қилиб, армиядаги ҳалол қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишга ҳамда шу орқали Исломни тўла камчиликсиз татбиқ ўрнига қўйишга даъват қилмоқда. Ҳизб мафкураси Исломини севадиган ва унинг соясида бахтли яшашни истаётган Умматда афкори оммага айланди.
Эй Кинона аҳли!
Ҳизб ут-Таҳрир сизнинг қўлингизга ушбу зудлик билан татбиқ қилишга яроқли-тайёр лойиҳани бермоқда. Сиз янги қўзғолонлар тўлқини бўсағасида турибсиз ва бундаги ягона альтернатив сизни истакларингизни рўёбга чиқаради, ҳаётий муаммоларингизни ҳақ-рост ҳал этади. Бу альтернатив хомхаёл ҳам, сизни капитализмга қайта қул қилиб берувчи сароб ҳам эмас. Бас Ҳизб лойиҳасини қўлингизга олинг, чунки бунга сиз ҳақлисиз. У сизнинг талабингизга, Роббингиз ризосига эриштирувчи воситангизга, манфур Ғарб ва унинг жиноятчи режимларидан халос қилувчи қуролингизга айлансин. Бас, уни ўзингизга ғоя қилинг, шояд Аллоҳ Ўзи ваъда қилган иккинчи рошид Халифаликни сизнинг қўлингиз билан рўёбга чиқариб, буюк ютуққа ноил бўлсангиз.
Роя газетасининг 2019 йил 25 сентябр чоршанба кунги 253-сонидан