Қаҳрамон онанинг бугунги аҳволи

1385
0

Қаҳрамон онанинг бугунги аҳволи

26 ёшли Наргиза Майрамбек қизи оилали, уларда етти нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Улар Бишкек шаҳрида истиқомат қилишади.  Наргизанинг моддий жиҳатдан муаамолари кўп, бу нарсага уларнинг яшаш тарзини кўриб гувоҳи бўлдик – дейди Спутник ахборот агентлигининг мухбири.

 Хона ичи совуқ, ёш болалари остонада юпун кийиниб, пайпоқсиз ўйнашар эди. Биз Наргиза билан яқиндан таниша бошладик.

“Тўнғич ўғлим саккиз ёшда” – дейди у. Қолганлари ҳали анча ёш, катт ўғлим мактабга боради, бўш вақтларида менга ёрдамлашади. Одатдагидек ёш болалар билан кун ўтканини билмай қоламан, ташвишим, юмушларим кўп. Бироқ бу нарса менга муаммо эмас. Биз эрим билан Аллоҳ берган неъматларига, яъни фарзандларга шукрона келтирамиз. Муаммо шундаки, ижарада турамиз, уй эгаси болаларимизни ғала-ғовурини кўтаролмайди, бечоралар овозини баланд кўтаришга ҳам ҳадди сиғмайди.  Мен катта ўғлимдан кейин 3 маротаба эгиз фарзанд кўрдим. Эрим қурилишда ишлайди, бу иш ҳам мавсумли, топган пули ижара ҳаққига ва бизнинг кунлик эҳтиёжимизга зўрға етайди. Биз муқим яшаш жойимиз бўлмаганлиги боис, болалар учун нафақа ҳам ололмаймиз, расмийлаштириш ҳуқуқига эга эмасмиз. Ёрдам сўраб  икки маротаба президентга мактуб йўллаган эдик, бироқ ҳали ҳануз жавобдан дарак  йўқ, дардимни кимга айтишни билолмай қолдим”.

Изоҳ: Куфр давлатлари ўз аҳоли сонини кўпайтириш мақсадида, оддий ҳалқни моддий жиҳатдан рағбатлантириди. Айниқса Европа мамлакатларида фарзанд кўрган аёл, хоссатан кўп болали оилаларга алоҳида эътибор берилади. Аммо Ўрта Осиё  давлатларида бўлса бунинг акси, фарзанд кўпайтиришга қарши махсус қонунлар жорий этилган. Тожикистонда оиладаги фарзанд сонини чеклаб қўйган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати биринчи фарзанд кўрган аёлларга ўша туғурхонадалигидаёқ  бачадон йўлини тўсиб қўядиган омиллар қўллашмоқда. Ёки қасддан аёлларни кесерева жарроҳлик амалиёти ёрдамида фарзандини дунёга келтиртириб, шу билан ёш онани 5 йил муддатга мажруҳлар қаторига қўшиб қўйяпти. Биз мусулмонларнинг бир Одил Султонимиз бўлмаганлиги боис, куфр системаси вакиллари мусулмон оиласидаги ҳар қандай майда-чуйда ишларига киришиб, ҳаққи бўлмаган шахсий ижтимоий масалаларга ҳам дахл қилиб, оила мустаҳкамлигига рахна солаяпти. Тўғри, гоҳ-гоҳида расмий равишда кўп болали оналарга махсус мукофотлар берилади, моддий жиҳатдан рағбатлантиради. Аммо агар эътибор берган бўлсангиз, ўша Онахонлар асосан  ёшлари улғайган кекса аёллар эканлигини кўрасиз. Улар ёшини яшаган, уларга давлат нафақа ажратган, шахсий эҳтиёжларини тўла тўкис қопламаса-да, пуллари бор… .  Аммо Уммат келажаги бўлмиш юқоридаги  норасида гўдаклар, бизнинг давомчимиз, етарли миқдорда озиқ-овқатга, саломатликни сақлаши учун либосларга муҳтождирлар.  Онасини эъзозлаб, болаларни комил инсон бўлиб вояга етишишига ҳисса қўшишнинг ўрнига, ёрдам сўраб узатилган қўлларини муаллақ қолдириш лоқайдлик аломатидир.  Айни замонда Наргизага ўхшаганлар сонмингта бўлса керак.

 Тарихга назар ташласак, заифа аёллар Набий (с.а.в.) ҳузурларига бемалол кириб ўз дардларини тўкиб солганлар. Расулаллоҳ (с.а.в.) бева аёлларга ёрдам беришда, заифларни қўллаб-қувватлашда ўрнак бўлганлар, Аллоҳдан тақво қилган ҳолда Уммат дардида юрганлар. Халифаларимиз хоҳ ички ижтимоий муаммо бўлсин, хоҳ ташқи алоқалар, олди-сотди, қариндошчилик масалаларининг барчасини фурсат топиб, вақт ажратиб эшитганлар, муаммолар ечими хусусида қайғурганлар. Аммо бугунги кундаги аҳволимизга қараб қаттиқ ачинамиз. Юқоридаги аёл иложсизликдан президентга икки маротаба мактуб йўллабди, аммо мақсадига етолмади. Ҳолбуки айнан ўша қўлидаги ва  этагини ушлаб олган норасида гўдаклари мамлакатнинг келажаги ҳисобланади, қолаверса Умматнинг бир бўлаги айнан ўшалардир. Ҳазрати Умар (р.а.) ва  кекса кампир воқеасини эсланг, “Мен бу кампирдан масъулман, Қиёмат кунида Аллоҳ наздида жавоб беришим бор…”- деган Умарга ўхашаган Раҳбарга қаттиқ эҳтиёжимиз бор. Бугунги юрт бошчилари эртанги Кун – Ҳисоб кунини заррача фикрлаганда эди, ҳаловати йўқоларди, бемалол уйқуга ҳам боролмасдилар. Наҳотки юқори лавозимли шахсларда мамлакатнинг келажаги хусусида ташвиш бўлмаса?! Дунёнини зулматдан фақат Ислом қутқаради, бошқа йўли йўқ. Бутун олам Шаритага муҳтождир. Нур, енгиллик, ёруқлик фақат Исломдадир. Ва Аллоҳи Таоло барчамизга Ўз Расулини ибрат тариқасида кўрсатди.

 Бир куни бир кекса аёл Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларига келиб, аҳволидан шикоят қилди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: “Эй Онажон, нима ҳожатингиз бор? Мен Сизнинг эҳтиёжингизни қондириш учун Мадинанинг қайси кўчасидан боришимни истайсиз?  Айтинг…”.

Мунаввара Азиз

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here