“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини Хитой компанияси амалга оширади

0
710

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини Хитой компанияси амалга оширади

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг иккинчи босқичи бўйича тендерни Хитойнинг “Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd” компанияси амалга оширади. Бу ҳақда 16-сентябрда Алоқа ва ахборот техналогиялари бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилди.

 Тендерда ғолиб бўлган компания Қирғизистоннинг 17 шаҳар ва 73 аҳоли пунктларида назорат видокамераларини ўрнатиб, йўл харакати қоидалари бузилишини рўйхатга олади. “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг биринчи босқичи жорий йил феврал ойида бошланиб, унда “Вега” компанияси 35 миллион долларга назорат камералар комплексини ўрнатган эди.

 Қирғизистон ташқи қарзининг тенг яримига яқини, аниқроғи, 1,7 миллиард доллари Хитойдан олингани маълум. Эндиликда Хитой мамлакатда иқтисодий манфаатларидан ташқари, ахборот курашида ҳам қадам ташлай бошлади. Бунга Россиянинг иқтисодий жиҳатдан заифлашиб бораётгани катта имконият пайдо қилмоқда. Буни юқоридаги каби стратегик лойиҳада Хитой компанияси рус компанияларини ортда қолдиргани тасдиқлаб турибди.

 Бунга қадар Хитой Қирғизистонда одамни қиёфасида танийдиган камералар тизимини ўрнатиши хабар қилинганди. Битим 2019-йилнинг 4-мартида Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва хитойлик CEIEC (China National Electronics Import & Export Corporation) компанияси ўртасида тузилган. Лойиҳа 2022-йилга қадар бир нечта босқич билан амалга оширилади. Молиявий жиҳати “халқаро алоқалар” доирасида Хитой томонидан таъминланади.

 Хитой мазкур лойиҳалар орқали бугунги кунда Шинжонда амалга ошираётган қатағон сиёсатини эртага Қирғизистонда ҳам давом эттиришни кўзламоқда. Хитойнинг шу каби “хавфсизлик” назоратлари сабабли бугун Шинжонда уч миллионга яқин уйғур, қозоқ, қирғиз, дунган миллатидаги мусулмонлар қамоқхоналарга ташланган. Бу қамоқхоналарга чет элда қариндоши борлар, хитой тилини билмаганлар, хитой қонунларини билмаганлар, исломий қадриятларга амал қилганлар ташланмоқда. Уларга мажбурий тарзда хитой тили, қонунлари, инқилобий қўшиқлар ўргатилади ҳамда дини ва чет элдаги қариндошлардан воз кечиш талаб қилинади. Шу каби зулмлар сабабли мамлакатдан қочиб чиққан мусулмонлар Марказий Осиё ва Туркияга жойлашишган. Бу малакатлардаги сотқин ҳокимлар сабабли уларнинг иймони ва ҳаёти яна таҳдид остида қолмоқда.

 Шу сабабли биз Хитой компанияларига инвесторлар деб эмас, балки Хитой босқинчилигининг бир бўлаги сифатида қарашимиз, шунингдек, Хитойдан келаётган таҳдидни кўра олишимиз зарур.

Мумтоз Маворауннахрий

NO COMMENTS