Карамушкина БМТ ва ОБСЕдан Кўй-Тошда юз берган ҳодисаларга баҳо беришни сўради

695
0

Карамушкина БМТ ва ОБСЕдан Кўй-Тошда юз берган ҳодисаларга баҳо беришни сўради

Қирғизистон Жогорку кенеш депутати ИринаКарамушкина парламентдан БМТ ва ОБСЕ вакилларига мурожат қилиб, уларни 7 – 8 август кунлари Қўй-тошда юз берган воқеаларга баҳо беришга чақирди.

Карамушкина ашаддий россияпарст сиёсатчилардан бири ҳисобланади. У Атамбаев Қўй-тошдан Россияга учиб борганда унга ҳамроҳлик қилганларнинг бири эди. Лекин Путин Атамбаевни эмас, расмий президент Сооранбай Жээнбековни танлади. Шундан кейин ишлар тескарисига кета бошлади. Охир оқибат Карамушкина Ғарбдан ёрдам сўрай бошлади.

Бу ҳолат россияпараст сиёсий элитанинг Қирғизистонда йўқ бўлиб ёки ўзгариб кетганини англатмайди. Балки Россия ўзига итдек вафо билан хизмат қилган сиёсий гуруҳни унга қарши бўлган янги, қувватлироқ ва ўзи учун қулайроқ бўлган бошқа бир гуруҳга алмаштириб юборганини англатади холос. Халқаро сиёсат оламий мустамлака сиёсатини айнан мана шу механизм асосида олиб боради. Улар фақат кучлиларни танлашади. Аввалгиларини эса, кейингиларига ташлаб беришади ёки ҳамкорликда амалга оширган жиноятлари учун уларни ўзлари жазолашади. Саддам Ҳусайн, Муаммар Қаддофий, Слободан  Милошевич, Ҳусни Мубарак, Муҳаммад Мурсий, Асқар Акаев, Курманбек Бакиев, Алмазбек Атамбаев…. ва ҳоказолар бунга очиқ мисолдир.

Халқаро сиёсат дунёни етакчи давлатларга мустамлака қилиб берадиган ва зайиф давлатларнинг мустамлакадан қутулишига йўл қўймайдиган оламий бошқарув системаси асосига қурилган. Бу оламий системанинг қуввати, ҳар бир мамлакатнинг ички бошқарув системасини ўзининг мабдасига (ақидасига) мослаштириш асосига қурганлигида. Яъни БМТ сингари оламий ташкилотлар халқаро қонунлар воситасида дунёни етакчи мустамлакачи давлатларга боғлаб бериш механизми асосида дунёни бошқариб боради.

Атамбаев командаси устида бораётган зулмлар, уларнинг мамлакатга етказган миллиардлаган доллар зарарлари ёки бошқа жиноятлари устида бораётгани йўқ, коррупция ҳозирги ҳукумат томонидан аввалгидек давом этаяпти. Аксинча буларнинг деярли барча жиноялари ташқи давлатлар билан ҳамкорликда, уларнинг қўллови остида амалга оширилади. Муаммо салтанат Атамбаевнинг қўлидан чиқиб кетиши билан бошланди. Демак етакчи гуруҳлар халқ уларга ишониб топширган салтанатдан ўз манфаатлари йўлида ва етакчи давлатлар қўллови ёки таъсири остида уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида фойдаланишади. Акс ҳолда уларга қарши, уларнинг давлати ва халқига қарши репрессив ҳаракатлар бошлаб юборишади.

Карамушкина Россиянинг кўрсатмаси ёки рухсати билан бораётган репрессив жараёнлар механизмини жуда яхши билади. Шунинг учун у Россияга таъсир қила олиши мумкин бўлган қувватга, яъни БМТ механизми воситасида халқаро сиёсатга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган Ғарб системасига мурожаат қилди.

Лекин оламий бошқарув системаси ўзгармаса, маҳаллий сиёсатларда ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки Ғарб олами ўзаро келишиб олинган расмий халқаро қонунларни Қирғизистон учун бузмайди, Россия билан ҳам курашга кирмайди. Оламий зулм фақат инқилоб йўли билан, яъни куфр зулми остида олиб борилаётган халқаро сиёсатни ўзгартириб, Исломий мабдаий бошқарув системасини барпо қилиш билангина ўзгаради. Бунинг учун Ислом Уммати олам устидаги ўз жавобгарлигини ҳис қилиши керак. У нафақат мусулмонлар, балки инсоният устидан жавобгардир! Шунинг учун ҳар бир мусулмон, Исломни ҳаётга қайтариш мақсадида оламга шу жавобгарлик назари билан қараши керак! Дунёда бўлаётган воқеа ҳодисалардан бохабар бўлиб, уларни келтириб чиқараётган сабаблари, касофатлари ва бартараф қилиш йўлларини баён қилиш билан Умматнинг олам олдидаги шаръий жавобгарлигини ҳис қилдириб бориш даъватнинг асоси бўлиши лозим. Акс ҳолда, ботқоққа ботган одам сингари ҳаракат қилаверамиз, аммо ботқоқдан қутулиш ўрнига, аксинча ҳаракатими туфайли ботқоқ бизни ўз домига тортиб бораверади.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here