Миср муфтиёти Ислом ва мусулмонларга қарши курашни тўхтатмаяпти

611
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср муфтиёти Ислом ва мусулмонларга қарши курашни тўхтатмаяпти

Сешанба куни «Муфтиёт террористларнинг ёпиқ йўлакларини бузиб кирмоқда… Телеграмм ракетадан ҳам хавфли қуролдир» сарлавҳали мақолада Миср режими муфтиёти террор сўзига таъриф беришда ҳам, уни Исломга чаплашда ҳам, айнан Ғарб нуқтаи назарига асосланди. Муфтиёт тузумни ўзгартириш йўлида моддий ҳаракатни қабул қилмаган Ҳизб ут-Таҳрирни ҳам тузумни ўзгартириш учун қуролли фаолият олиб борувчи «террористик» жамоалар сафига, қўшиб қўйди. «Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг тарафдорларига тегишли каналлардан аксари ёпиб қўйилгандан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг телеграммдан фойдаланишлари бир мунча қисқарди», дейилади мақолада.

Бунинг муқобили ўлароқ, Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади: «Муфтиёт Ҳизбга қарши очиқ курашмоқда, Ҳизбнинг Умматга даъват йўллашига қарши чиқиб, номини ва фаолиятини қора қилиб кўрсатишга уринмоқда… Демак, бундан Ҳизб ут-Таҳрирнинг фикрлари ва сўзлари бошқа барча ҳаракатлар ва ташкилотлар қуролларидан ўткир ва кучли экани яна бир бор тасдиқланди. Алалоқибат, бу муфтиётдагиларни Ҳизб фикрларини экстремистик фикрлар, дея сифатлашга ундади. Чунки улар тушуниб етишдики, бу фикрлар соф, тоза исломий фикрлардир ва Ҳизбнинг ақидаси капитализмнинг барча ифлос фикрларидан холидир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Миср аъзолари муфтиётдагиларга ушбуларни таъкидлаймиз: Сиз ва хўжайинларингиз заволга қараб кетяпсиз. Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларида гавдаланган Ислом фикрлари ва бу фикрларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этилиши ўлмайди, қамоқхона деворлари уларни тўса олмайди. Бугун Ислом фикрларнинг куни, сиз ва хўжайинларингиз ҳар қанча уринманг, ушбу фикрлар барпо бўлажак. Уларнинг барпо бўлиши билан Ғарб ва унинг капитализми буткул ағдарилажак… Мана шу айтганларимиз Аллоҳнинг изни ила албатта амалга ошиш арафасида турибди.

Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here