بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тинчлик жараёни урушни тўхтатишга эмас, Толибонни заифлаштириш ва бўлиб ташлашга қаратилган!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими раиси
2001 йил Биринчи Бонн конференцияси бўлиб ўтди. Унга Афғонистоннинг сиёсий истиқболини қуриш учун Афғонистондаги асосий тўрт партия таклиф қилинди. Америка бу учрашувга иккита асосий жабҳа-Афғон Исломий партияси билан Толибон ҳаракатини келтирмади. Бу сценаридан Афғонистон ичкарисида кучли эҳтимолли уруш келтириб чиқариш кўзлангани яққол кўзга ташланди. АҚШнинг Афғонистондаги аввалги ва кейинги урушлари давомида Толибон етакчиларидан айримлари тинчликка чақиришди. Бироқ бу чақириқлари батамом рад этилди. Асосан, уларнинг «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши экстремистик ғояга эга етакчилар бўлишгани сабабли ҳам рад этилди. Бошқача айтганда, Афғонистондаги босқинчиликка қарши курашаётган ҳар бир мумулмон ўлим ёки Баграм ёки Гуантанамо қамоғидан бошқасини истамади. Кейин эса, Толибон ғоят зулматли кунларни бошдан кечирди, кўп босимлар остида қолди. Чунки унинг етакчилари жонларини сақлаб қолишдан бошқа нарсани ўйламайдиган бўлиб қолишди.
Американинг 2005-2007 йиллар ўртасидаги бу позицияси Толибоннинг америкалик кучларга қарши кучли ҳужумларига сабаб бўлди. Оқибатда Америка ва унинг малай афғон ҳукумати, жанговар амалиётларига қўшимча, тинчлик қўмитаси, Лоя Жирға каби регионал хавфсизлик ташкилотларини очиш ва Тинчлик Олий кенгаши каби лойиҳаларни амалга оширишга ўтишди. Бу ва бошқа тадбирлар Толибонни қуролсизланиб, тинчликни эътироф этишга қизиқтириш мақсадига қаратилди. Бироқ бу тадбир-чораларнинг ҳеч бири бирор сезиларли самара бермади. Бинобарин, бу жанговар майдонни янада аланга олдириш билан бирга, афғон жангчиларнинг америкалик кучларга қарши шижоатларига шижоат қўшди.
Мана шундай оғир муҳитда, Америка тиқиштираётган тинчлик сўзлашувлари Толибоннинг ҳам эътиборини тортмай қолмади. Шунинг учун, Америка кўмаги билан 2013 йилда Давҳа ва Қатарда Толибоннинг сиёсий ваколатхонаси очилди. Бундан ҳозирги даврдаги энг қалтис-мураккаб қуролли жамоалар учун муайян манзил яратиш кўзланди. Тарихда қуролли жамоалар ютуғи доим урушда бўлади, сиёсатда эмас, деган ҳақиқат ўз исботини топган. Шу боис, айни жамоалар музокара столига ўтириш таклифини қабул қилган кундан бошлаб, жанговар майдонларда эришган ютуқларини йўқотиша бошлади, бинобарин, ўзлари қарши курашган Ғарб қадриятларига ўзлари рози бўлишадиган бўлиб қолди. Дарвоқе, бундай аччиқ воқелик Ҳикматёрнинг Ҳизбул Исломий партиясида яққол кўринди. Бу ҳизбдагилар 18 йил заҳмат чекиб жангоҳда қўлга киритган ютуқларини, музокара столига ўтириб, демократик қадриятлар ва малай афғон ҳукумати фойдасига топшириб қўйишди. Натижада, Америка мана шундай омад ортидан, ўзининг Афғонистонда ярашув битимини рўёбга чиқариш учун Залмай Халилзодни юртга ўзининг махсус вакили қилиб олиб келди. Бу кимса Толибон вакиллари билан саккиз тур бевосита сўзлашувлар ўтказгач, уларни муваффақият тур бўлганини ва тинчлик келишуви бўсағасига етиб келганларини даъво қилди.
Аслида эса, Американинг тинчлик жараёни Толибон ҳаракатини заифлаштириб, бўлиб ташлаб, таслим этишга қаратилган бир сиёсий тил бириктирувдир. Бир жиҳатдан, бу Американинг энг узун афғон уруши давомида бой бериб келган мағлубиятларини ғалабаларга айлантиради ҳамда бугунги АҚШ маъмуриятини 2020 йилда қайта сайланишига ёрдам беради. Бошқа жиҳатдан, бу Америка Афғонистондаги ҳукмронлигидан стратегик географик позиция сифатидан фойдаланиб, Хитой, Россия, Покистон ва Эронга қарши нуфузини узоқ вақт сақлаб туришига ёрдам беради.
Бундан ташқари, АҚШ ва Ғарбнинг Афғонистонга қарши сиёсатлари мутлақо ўзгаргани йўқ. Чунки Афғонистон мустамлакачи кофирлар учун фақат стратегик аҳамият касб этмайди. Балки ўзининг ҳали ишлатилмаган минерал ресурслари ҳамда у ерда афюн ишлаб чиқарилиши билан улар учун муҳим ер ҳисобланади. Шу сабабдан америкалик расмийлар Афғонистондан барча кучларини олиб чиқиб кетишган тақдирда ҳам, бироқ АҚШ разведка хизматини қолдириб, уни юқори савияда ушлаб туриш тўғрисида бир неча бор такрор баёнотлар беришди.
Масаланинг энг оғриқли ери қуролли мусулмон жамоаларнинг босқинчиликка қарши жангни тўхтатишаётгани ҳамда душман ҳамма ёқда талофатлар бераётган бир пайтда, у билан музокара эшикларини очишаётганидир. Биз уларни урушга киришиш ўрнига, фронтларда бирор нима қилишни билмай «сабр» қилиб юришганини кўряпмиз! Американи эса, регионал разведка агентликлари хизматидан фойдаланишга, хусусан, Имрон Хон ҳукуматининг АҚШ-Толибон ўртасида тинчлик сўзлашувлари бўйича хизматларидан фойдаланишга уринаётганини гувоҳи бўляпмиз. Американинг айниқса, 2001 йилда Толибон амирлигини йўқ қилишида Мушарраф ҳукуматининг хизмати катта бўлган. Покистоннинг бу хизматлари учун эса, Америка Дюранд чегаралари бўйлаб тиконли симлар ўрнатиб берди, Қабилалар минтақаларини Покистон федерал ҳукуматига боғлаб қўйди, Балужистон Озодлик армиясини ўзининг «террорист» ташкилотлари рўйхатига киритди. Бироқ бунинг акси ўлароқ, Ҳиндистон Кашмирни босиб олишда Покистондан журъатлироқ чиқиб қолди!
Бунинг устига, Толибон келишувнинг бир қисми сифатида, ўз назорати остидаги ерлардан АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши фойдаланмасликка кафолат берадиган бўляпти. Бу Россия билан Хитойни иккала томоннинг кафили сифатида қабул қилиш эвазига бўлади. Ваҳоланки, бу иккала давлат аслида Ислом ва мусулмонларга қарши қақшатқич уруш олиб боришмоқда. Бу принципиал хатолар келажакда оқибати даҳшатли хатоларга айланади ва унинг жавобгарлиги бу дунёю охиратда Толибон ҳаракати зиммасига тушади. Чунки бу ҳаракат унда ўзининг АҚШ, Россия ва Хитойга қарши жиҳодидан воз кечган бўлади. Бу ҳам етмагандек, ўз назорати остидаги минтақалардаги мавжуд бошқа қуролли исломий ҳаракатларга душман ҳаракатга айланади.
Булардан ташқари, Америка Толибон ҳаракати билан маккорона иттифоқ тузиб, бошқа афғон ҳаракатлари билан мулоқот қилмайди-да, оқибатда улар билан Толибон ўртасида кескин низо келиб чиқишига сабаб бўлади… Зотан, бу ишда Америка низо келтириб чиқишдан ташқари, ҳатто фурсатдан фойдаланиб, ўзи билан Толибон ўртасидаги иттифоқдан чиқиб олади. Бу эса, Американинг Толибонни бўлиб, заифлаштириш билан Афғонистондаги босқинчилигини мустаҳкамлашига олиб келади.
Шунинг учун, Американинг Афғонистонда ҳар қандай ҳолатда мавжуд бўлиб туриши мисоли саратон яраси дейиш мумкинки, уни илдизи билан олиб ташлаш зарур бўлади. Аммо бу, то Умматнинг холис мужоҳидлари босқинчиларга қарши жиҳодларини давом эттирмас эканлар, мумкин эмас. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида, Умматнинг муфаккир ва сиёсатчи фаоллари исломий юртларнинг бирида нусрат олишга ҳаракат қилиш орқали Пайамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишлари керак бўлади. Ана шундагина Халифаликнинг бутун армиялари афғон мужоҳидлари билан қўшилган ҳолда сафарбар бўлиб, нафақат Афғонистон босқинчиларини мағлубиятга учратадилар, балки ер юзидаги барча босиб олинган мусулмон юртларини озод этажаклар.
Роя газетасининг 2019 йил 28 август чоршанба кунги 249-сонидан