Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Қазориф шаҳрида даврий форум ўтказди

0
685

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Қазориф шаҳрида даврий форум ўтказди

2019 йил 27 июл шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Қазориф шаҳрида ойлик даврий форум ўтказди.

«Иттифоқ: Судандаги сиёсий бўҳрон тугайдими» номли форумда нутқ сўзлаганлар:

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо;

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи ёрдамчиси устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман);

Иккала нотиқнинг маърузасида асосан қуйидагилар таъкидланди:

Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўртасида тузилган иттифоқ ботилдир. Чунки у одамларни алдаш учун фақат шахсларни алмаштириш билан эски илмоний демократик республика бошқарувини қайта олиб келмоқда. Барча эски муассасалар янги бошқарувда ҳам бор. Масалан, Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан қонун чиқарувчи қонунчилик кенгаши, вазирликлар, сиёсий улушларни қўлга киритиш ва «торт»ни бўлишиб олиш тушунчалари, молиявий муассасаларнинг судхўрлик асосида муомала қилишлари каби. Ҳаммасидан ҳам ёмони, янги бошқарувда ҳам мустамлакачи кофирга ҳукмронлик берилган. Яъни, АҚШ вакили Ҳарбий Кенгаш орқали, Британия ва Европа Иттифоқи Озодлик ва Ўзгариш кучлари орқали имзоланган янги иттифоқ тафсилотларига, ҳатто музокара тафсилотларига аралашади. Ҳар бир кузатувчига яққол маълумки, адолат ўрнатиш ва қўзғолончи ёшлар қони масаласи ҳамда зулмни тўхтатиш каби қатор масалалар тил учида муҳокама қилиниб, иккиламчи масалага чиқарилди. Бундан ташқари, маиший муаммолар, нарх-навонинг кўтарилиши ва хорижий инвестиция номи билан бойликларнинг ташиб кетиш каби муаммоларга ечим берилгани йўқ.

Ҳарбий бошқарув ҳам, фуқаролик бошқаруви ҳам илмоний давлат, деган битта танганинг икки томонидир. Илмоний давлатнинг асосий сифатлари шуки, унда Ислом татбиқ қилинмайди, мустамлакачи кофирнинг юрт ва фуқаро устидан ҳукмрон қилишига йўл қўйилган, инсонлар муаммоларига ечим берилмайди… Судан мустамлакачилик ортидан олти ўн йилликни бошдан кечирган бўлса, шунинг ўттиз йили фуқаролик бошқаруви, ўттиз йили ҳарбий бошқарув билан ўтди ва иккала бошқарув ҳам юртга хорликдан бошқа нарса келтирмади. Бирдан-бир татбиқ қилинмаган бошқарув эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати бошқарувидир.

Бундай бузуқ воқеликни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидан бошқа бирорта ҳам давлат тузатолмайди. Ушбу рошид Халифалик бошқарувининг Судандаги ҳукм юритиш, сиёсат, иқтисод, ижтимо, таълим каби барча соҳа муаммоларига ечим беришга қодирлигига далил ва исботлари талайгина. Ушбу муаммоларнинг барчаси учун Ҳизб ут-Таҳрир 191 моддадан иборат батафсил дастур тақдим этди. Ҳизбда етук қобилиятли давлат раҳбарлари мавжуд бўлиб, улар яккаю ёлғиз Аллоҳ Таолонинг изни ила, ҳар қачон Ислом давлати барпо бўлса, унинг ишларини бошқаришга лойиқдирлар.

Нотиқлар якуний сўзларида Халифаликни барпо этиш намоз, рўза аҳкомлари каби ҳар бир мусулмон учун фарз эканини, Уммат уни барпо этишга лойиқ эканини таъкидладилар.

Форум қатнашчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик-таассурот жуда кучли бўлди. Форумда Қазориф вилоят уламолар ҳайъати раиси шайх Усмон Арзақ, Қазориф шаҳри етакчилари ва бошқа қатор ҳурматли шахслар қатнашди.

Саволлар ва мунозаралар учун ажратилган вақтда форум қатнашчиларидан маълум қисми иштирок этиб, уларнинг аксари янги иттифоқнинг шаръий ва воқеий жиҳатдан ботил эканини таъкидладилар. Бу мунозарада коммунистик партия ва Баас партияси вакиллари ҳам қатнашди. Озодлик ва Ўзгариш кучларининг бир қисми ҳисобланган бу икки партия вакиллари ўзларининг ташкилотлари билан Ҳарбий Кенгаш ўртасида имзоланган иттифоқ тўғрисидаги ўз қарашларини ўртага ташлашди ва бу қарашларида хатолар мавжудлигини баён қилишди. Баҳс-мунозара қизғин, жавоблар кучли ва қониқарли бўлди, Аллоҳга беҳад ҳамд бўлсин.

Учрашув сўнггида форум бошловчиси Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Майсара Яҳё чиройли тинглов ва ҳамкорлик учун иштирокчиларга ташаккур изҳор этди.

وَسِعَ رَبُّنَا كُلَّ شَيْءٍ عِلْمًا عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Роббимизнинг илми ҳамма нарсани қамраб олгандир. Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилдик (суяндик). Роббимиз, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукм қилгайсан, ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан» [Аъроф 89]

Роя газетасидан олинди

NO COMMENTS