“Қумтор”га 16 минг гектар ер қайтариб берилди

596
0

“Қумтор”га 16 минг гектар ер қайтариб берилди

 “Центерра Голд Инк” компанияси билан тузилган янги шартномага мувофиқ, Иссиқкўл вилоятидаги “Сари-Чати – Ээр-Таш” давлат қўриқхонасига киритилган 16 минг гектар ер кон қазиш ишларини олиб бориш учун “Қумтор”га қайтариб берилди. Бу маълумотни “Кыргызалтын” очиқ аксиядорлик жамияти раҳбари Алмаз Алимбеков тасдиқлади.

 Минглаб гектар ер 2009-йилдаги имтиёзли шартлар асосидаги битим бўйича “Қумтор голд” компаниясига ” олтин қазиб олиш учун қўшиб берилган ва шунинг ҳисобидан Қирғизистоннинг “Қумтор”даги акциялари кўпайтирилган эди. Бироқ, 2012-йили жамоатчилик босими остида ҳукумат давлат қўриқхонаси ҳудудидан ажратиб берилган ерни қисман қайтариб олганди. 

 Янги шартномага кўра, қўриқхона ерларини давлатга қайтариш бўйича 2012-йили қабул қилинган ҳукумат қарори бекор қилинди. Энди 2009-йилдаги шартномадаги ер ажратиш шартлари тўлиқ бажарилади.

 “2009-йили шартнома тузилаётган вақтда “Қумтор”га қўшимча қазиш ишларини олиб бориш учун 26 минг гектар ер ажратилган. Бироқ, 2012- йили ҳукумат бу қарорни бекор қилган ва ажратилган ер майдони 10 минг гектар бўлиб қолганди. Шу туфайли биз 2009-йилдаги шартномани бажариш учун 16 минг гектар ерни қайтариб бердик. Чунки, 2009-йилдаги шартнома асосида 26 минг гектар ер майдони қўшимча кон қазишга берилиб, бунинг ҳисобидан бизнинг акциялар кўпайган. Бунга қадар бизнинг “Центерра”даги улушимиз 15 фоиз бўлган бўлса, кейин 33 фоизга чиққан”, – деди Алимбеков.

 Маълумот ўрнида, “Сари-Чат – Ээр-Таш” давлат қўриқхонаси 134 минг гектардан иборат. Қўриқхона ҳудудида узинлиги 14 километрдан ошиқ энг йирик Петров музликлари бор. Давлат қўриқхонаси 1995-йили ташкил этилган. Ўша вақтдаги унинг чегараларни аниқлаган қарорда Коёнду, Кара-Сай ва Уч-Кол ҳудудлари қўриқхона эгалигидаги ер майдонлари сифатида тасдиқланган.

 Изоҳ: Қирғизистон ҳукумати мустақилликка эришган дастлабки йилларда йирик давлатлар томонидан ажратганилган ёрдам пулларини қўлга киритиш илинжида мустамлакачи давлатлар томонида тузилган халқаро қонунларни мазмун маҳиятига етмай дуч келган халқаро келишувларга имзо чекаверган эди.

 АҚШ бошчилигида ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фақат йирик давлатлар манфаатларини ҳимоя қилувчи турли туман халқаро қонунларни қабул қилиш орқали Қирғизистон каби аграр давлатларни сиёсий ва иқтисодий қарам ҳолатда, қашшоқликдан бошини чиқармаслик ҳамда фақат хомашё базаси сифатида ушлаб туришга хизмат қилиб келмоқда.

 Қирғизистон ҳукумати “Центерра Голд Инк.” Компанияси билан имзолаган шартномалар ҳам халқаро қонунлар билан ҳимоя қилинган бўлиб, қирғиз ҳукумати бу қонунларни бузиш имконига эга эмас. Агар қирғиз ҳукумати шартномада эришилган шартларни бажаришдан бош тортадиган бўлса мустамлакачи давлатлар компаниялари халқаро судлар орқали Қирғизистонга улкан жарима солади. Турли йилларда Қирғизистон ҳукумати бир қатор хорижий компаниялар билан эришилган шартномаларни тўхтатиб қўйганлиги сабабли халқаро суд Қирғизистонга юзлаб миллон доллар жарима тўлаш бўйича ҳукм чиқарган эди. Масалан, жорий йилнинг август ойида халқаро арбитираж суди Канаданинг “Stans Energy​ Corp.”компанияси билан Кутисай конидан фойдаланиш бўйича шартномани тўхтатиб қўйганлиги сабабли 24 миллион доллар жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

 Қирғизистон ҳукумати ва “Центерра Голд Инк.” компанияси ўртасида имзоланаган 2009-йили шартнома ҳам қисман бажарилмагани учун компания Қирғизистонни халқаро судга берган эди. Бу судда Қирғизистон ютиб чиқмаслиги юз фоиз аниқ бўлгани сабабли ҳам қирғиз ҳукумати аввалги шартномага қайтишга қарор қилган кўринади. Бундан ташқари, 27-август куни Қирғизистон ҳукумати ва “Қумтор” олтин конини ишлатаётган “Центерра Голд Инк.” компанияси ўртасида икки йил олдин имзолан стратегик шартнома кучга кирди. Компания томонлар ўртасидаги суд жараёни тўхтатилганини маълум қилди.

 Сапар Исаков бош вазирлиги даврида имзоланган Стратегик ҳамкорликда “Центерра” қирғиз томонига 87 миллион доллар беришга рози бўлган бўлса, эндиликда бу миқдор 150 миллион долларга кўтарилди. Бу маблағ 2026- йилга қадар тўланадиган бўлди. Амалдаги бош вазир Абилгазиевнинг сўзларига кўра, аввалги шартнома билан ҳозирда эрилишган келишув доирасида 63 миллион доллар қўшимча маблағ олишга эришилган.

 Ҳа, қўшимча маблағ қўлга киритилибди, аммо, 16 минг гектар еримиз кетибди-ку. Яна компания олтин қазиб олиш жараёнида атроф-муҳитга етказаётган зарарни тўлдиришнинг имкони борми? 

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here