Райсуний Фаластин аҳлининг ҳаққи борасидаги шаръий ҳукмдан ғафлатдамики у ерни яҳудийлар босқинчилиги остида зиёрат қилса бўлади дея фатво беряпти?!

578
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Райсуний Фаластин аҳлининг ҳаққи борасидаги шаръий ҳукмдан ғафлатдамики у ерни яҳудийлар босқинчилиги остида зиёрат қилса бўлади дея фатво беряпти?!

«WAFA» ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 18 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 19 август жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин қозилар қозиси Маҳмуд Ҳаббош бутунжаҳон Мусулмон Уламолари Федерацияси раиси, Марокашдаги Тавҳид ва Ислоҳ ҳаракатининг собиқ раиси шайх Аҳмад Райсуний фатвосига юксак баҳо берди. Унда Райсуний «Қуддусни зиёрат қилган ҳар бир киши яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирган киши бўлмайди. Шу боис фаластинликлар мени маъзур тутсинлар», деган эди. У мусулмонларнинг Қуддуси шарифдаги биродарларига ёрдам беришда (гўё унингча) «эътиборсизлик» қилаётгани сабабли узр сўради. Унинг фикрича, Фаластинни зиёрат қилиш яҳудийлар билан муносабатни нормаллаштириш саналмайди.

Ҳаббош душанба куни берган матбуот конференциясида бундай деди: «Қуддусни зиёрат қилишга даъват қилиш, босқинчиларнинг қуддусликлар ва Қуддуси Шарифга қарши содир этаётган жиноятлари оқибатида Қуддус аҳли бошдан кечираётган азиятлардан бохабар бўлиш Қуддусга келишга қодир ҳар бир мусулмоннинг вожиб вазифасидир. Чунки Қуддус фақат қуддусликларнинг эмас, балки барча мусулмонларнинг руҳий пойтахтидир. Уни зиёрат этмоқ, босқинчилар давлати томонидан уни яҳудийлаштиришга ва аҳолисини чиқариб юборишга урунилаётган бир пайтда, диний фарз ва сиёсий заруратдир».

Роя газетаси шарҳи:

Ҳаббош бир пайтлар «ким султон товоғидан еса, ўшанинг зулмкор таёғига айланади», деган. У бугун Аббос товоғидан еяпти, бинобарин, унинг зулмкор таёғига айланяпти. Аббос яҳудий вужудини тан олган ва у билан муносабатларни нормаллаштириш, хавфсизлик масаласида ҳамкорлик қилиш ботқоғига қулоғигача ботган. Демак, Ҳаббош ҳам Аббос билан баробар. Шунинг учун Ҳаббошнинг баёнотига бундан ортиқча киришишга ҳожат йўқ.

Энди шайх Аҳмад Райсунийга келсак. Хўш, Мусулмон Уламолари Федерацияси раиси бўлмиш Райсуний ҳазратлари муборак Фаластин заминини озод этиш учун армияларни ҳаракатга келтириш вожиб эканини чиндан ҳам билмайдими. Ахир, у ўзининг босқинчилар ҳукмронлиги остида Ақсони зиёрат қилаётганини оқлаш учун мана шундай ғофилона фатво бериб ётибди?! Бунинг ўрнига, Қуддуси Шарифни ҳалигача босқинчилар остига ташлаб қўйилгани учун Фаластин аҳли ва мусулмонлардан, ҳатто Аллоҳ ва Росулидан узр сўраса, тўғри бўлмасмиди, ваҳоланки, у ерга яҳудийлар элчихонаси орқали ташриф буюряптику?! Қолаверса, Ақсони озод этишга қодир бўла туриб, босқинчилар ҳукмронлиги остида Қуддусни зиёрат қилиш уни қўллаб-қувватлаш ҳисобланадими ёки уни ёрдамсиз қолдиришми?!

Роя газетасининг 2019 йил 28 август чоршанба кунги 249-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here