Козимийнинг Ироқ халқига берган ваъдалари сохта ва саробдан бошқа нарса эмас

399
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Козимийнинг Ироқ халқига берган ваъдалари сохта ва саробдан бошқа нарса эмас

Устоз Абдураҳмон Восиқ қаламига мансуб

Ироқнинг аҳволини кўрган одам ҳайратдан ёқа ушлайди… Бу давлат муваффақиятсиз давлатлар учун яна ҳам муваффақиятсизликда ўрнакка айланиб қолди. Қаранг, бир кофир душман уни босиб олди, ўзининг босқинчи кучларига қўрғон сифатида у ерга ҳарбий базалар қурди, ўз манфаатларини сақлаб қолиш ва ўрнатган малай режимини ҳимоя қилиш учун Ироқда узоқ вақт қолишга қарор қилди… ўрмон қонунини ўрнатди… бу юртда на бир давлат қолди, на унинг адолати. Аксинча, жиноятчи қуролли гуруҳлар, ҳаром савдо-сотиқлар кўпайгандан-кўпайди, одамларни ўғирлаб кетиш, қатл қилиш ва яширин қамоқлар… кенг тарқалди, чор атрофни қийноққа солинганлар овози тутди… Хўш, шундай давлатдан нима кутиш мумкин?!

Шу боис, муваффақиятсизлик ва тойилиш ушбу даврнинг сифатига айланганига шубҳа йўқ. Шунингдек, истеъфодаги бош вазирнинг альтернативасини олиб келиш ҳам имконсиз. Гап шундаки, Алавийга максимал бир йил муддат ичида эрта сайловлар ўтказиш имконини берувчи муваққат ҳукумат тузиш вазифаси юклатилганди. Бироқ унга айни вазифа юклатилиши биланоқ парламент спикери Муҳаммад Ҳалабусий билан Республика президенти Барҳам Солиҳ бир-бирини айблашди ва улар ўртасида можаролар келиб чиқди. Ҳалабусий президентни парламентдаги энг катта блокнинг номзодини рад қилгани ва Алавий номзоди ортида тургани учун конституцияни бузганликда айблади. Табиийки, муваққат вазир блок ва партиялар ичидаги коррупциячи элитанинг ишончини албатта қозонади. Элита келажакда «ўлжа»ни қанчалик қўлга киритишларига қараб муваққат вазирга ишонч билдиради. Бироқ, коррупцияга қарши кўтарилган қўзғолон элитани қаттиқ ташвишга солди… Чунки агар муваққат вазир қўзғолончиларни мақсадларингизни албатта амалга ошириб бераман, дея ишонтирадиган бўлса, элитанинг жавобгарликка тортилиши мумкин бўлади ва қўзғолончилар томонидан лойиқ жазоларини олишади… Улар шундан хавотирга тушишди. Натижада, элита муғомбирлик билан баъзи кимсаларнинг номзодини кўрсатишга ва шу орқали вақтдан ютишга уринди, бироқ бу номзодлар дарғазаб намойишчиларнинг норозилигига учраган шахслар бўлгани учун бу элитанинг фойдасига хизмат қилмади. Зеро, Омирий бошчилигидаги Халқ сафарбарлигининг сиёсий қаноти бўлган «Фатҳ» блогидаги бир манбанинг айтишича, бу нарса Абдулмаҳдийнинг қайта тайинланишига ҳам олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, Алавий мана шундай можаролар сабабли муваққат бош вазирликдан бўшашга ҳамда курдлар ва суннийларнинг қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлишга мажбур бўлди ва бу унга қимматга тушди.

Кейин миссияни охирига етказиш учун муваққат бош вазирлик Аднон Зирфийга юклатилди. Зирфий мутлақо малакасиз номзод. Чунки у 1991 йилдан 2003 йиллар орасида босқинчи АҚШ билан алоқа қилиб келди, босқинчиликдан сўнг Ироққа қайтди ва АҚШнинг Ироқдаги ишғол маъмурияти раҳбари Пол Бремер томонидан Нажафга мэр қилиб тайинланди ва яна Бремер томонидан ишдан олинди. Порахўр, деган шубҳаларга учраган Зирфий 2018 йилги сайловлардан сўнг Ҳайдар Ибодий етакчилигидаги «Наср» коалициясидан парламент депутати бўлди. Бироқ унинг ҳам тақдири Алавийникидан яхши бўлмади… баъзи доиралар томонидан ҳужумга учраса, бошқа доиралар томонидан қўллаб-қувватланиб турди ва масала ё эронпараст бўлишига ёки унга мансаб ваъда қилганлар томонига ўтишига боғлиқ бўлиб қолди.

Зирфийнинг муваффақиятсизлиги сабабли Ироқ инқирози янада кучаймоқда ҳамда юртни инқироздан олиб чиқишга ҳаракат қиладиган бирор ҳукуматни тузишнинг имкони бўлмай қолди. Айниқса, бугун коронавирус эпидемияси авж олиб, нефть нархи тушиб кетган ва ироқликлар томонидан сиёсий ва иқтисодий ислоҳот ўтказилишга ҳаракат қилинаётган бир пайтда бу қийин масалага айланди. Шунинг учун ҳам Зирфий ўз истиқболининг тўсилиб қолиши ортидан миссияни охирига етказишдан чекинишдан бошқа чора тополмади. Унинг чекинишидан бир неча соат ўтибоқ, президент Барҳам Солиҳ разведка бошлиғи Мустафо Козимийни муваққат бош вазир қилиб тайинлади ҳамда сиёсий партияларнинг келишуви асосида бош вазирликка унинг номзоди илгари сурилганини маълум қилди. Ушбу келишувга «соғайиш ва жавобгарликка далил», дея баҳо берди. Муваққат бош вазирни «конституциявий вақтни қисқартиришга, ҳукумат дастури ва таркибини имкони борича тезроқ тақдим этишга» чақирди. Шунингдек, сиёсий кучларни «мумкин қадар тезроқ вақтда ҳукуматга овоз бериш мажлисини ўтказиш»га чақирди.

Ўз навбатида, Козимий ҳам ироқликлар истаклари ва интилишларини ўзининг устувор вазифаларининг биринчи ўрнига қўядиган ва ватан мустақиллигини сақлаб, ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза қиладиган ҳукумат тузишга ваъда берди. «Мустақиллик қизил чизиқ эканини, Ироқнинг улуғлигидан воз кечиш мумкин эмас»лигини, инқирозларни ҳал этишга ва иқтисодиёт ғилдирагини олдинга силжитишга ҳаракат қилишини таъкидлади. (Ҳурра телеканали). Козимий ҳеч қандай ҳизбга аъзо эмас. Ибодий даврида 2016 йил июнда Миллий разведка хизмати мансабини эгаллади ва ўшандан бери шу мансабда ишлаб келяпти. (Ал-Жазира нет). Лекин кузатувчилар фикрича, Шиа блоги 2019 йил декабри бошларида, Абдулмаҳдий истеъфо бериши ортидан, Козимийга норози бўлишган эди, аммо бу сафар Козимийга бир овоздан рози бўлишди. Бунинг сабаби, бир жиҳатдан, Шиа блогининг Зирфийга альтернатива кўрсатиш қўлларидан келмагани бўлса, бошқа жиҳатдан, Козимий ҳукуматининг парламентда ўтиши эҳтимоли борлигидир. Бундан кўриниб турибдики, Шиа блогидагилар позицияси эртага яна Козимийга нисбатан ўзгариб қолиб, унинг таркибий қисмининг парламентга киришига қаршилик қилиб қолишлари ҳам турган гап. Бу уринишлар – Ҳикмат ҳаракатидан парламент депутати Асъад Муршидийга кўра – Абдулмаҳдийнинг сайловларгача ҳокимиятда туришини таъминлаш мақсадида бўлмоқда. Чунки бу кучлар Абдулмаҳдий орқали катта сиёсий ютуқларни қўлга киритишган. (Ал-Жазира нет).

Муваққат ҳукумат тузиш вазифаси топширилган кишилар, шу жумладан Козимий ҳам, ким бўлмасин, уларнинг ватан мустақиллиги, қизил чизиқ ва шу каби олий мақсадларнинг рўёбга чиқиши тўғрисида берган ваъдалари асло амалга ошмайди. Зотан, Ироқнинг воқелиги буни инкор этади, ахир, уни душман босиб олиб, ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилаётган ҳамда у ердан чиқиб кетишни истамаётган бўлса… Шундай экан, адлия коррупцияга ботган, партияларга бўлиниб кетган бир аҳволда қандай ҳуқуқлар ҳимоя қилинсин?! Иқтисодиёт ва у билан ривожланишга келсак, босқинчи кофир ва уларнинг малайлари Ироқни ажнабий маҳсулотлар бозорига айлантиришга, қачонлардир эҳтиёжни қоплаб келган завод-фабрикаларни ёпишга қаттиқ ҳаракат қилишяпти. Ҳато биз мева ва сабзавотларни ҳам импорт қиладиган аҳволга етиб келдик!!

Хуллас калом, Ироқ халқи Ҳизб ут-Таҳрир каби исломий партия томонидан қўллаб-қувватланадиган ва тарқоқ Умматни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида бирлаштирадиган раббоний ҳукмдорга мунтазир. Зеро, оламда Исломдан бошқа бирорта яроқли система қолмаган бир пайтда ушбу давлатни барпо этиш вақти аллақачон келган. Чунки ушбу давлат Ислом аҳкомларини давлат ичкарисида татбиқ қилиб, даъват ва жиҳод орқали ақида ва ечим сифатида бутун дунёга етказади, адолат қалъаларини бино этиб, одамлар аламларига малҳам бўлади, кофирлар ва уларнинг малайларини улар лойиқ бўлган азобга гирифтор этади, уларнинг ифлослигидан бутун ер юзини тозалайди… Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here