Қўчқоров ва Жамсран Қирғизистондаги гендер баробарлиги масаласини муҳокама қилишди
Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири Улуғбек Қўчқоров ва БМТнинг Қирғизистон аёллари бўйича вакили Улзийсурен Жамсран гендер соҳасида келажакда ҳамкорлик қилиш ҳақида фикр алмашишди. Бу ҳақида Қирғизистон Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот жараёнида Улзийсурен Жамсран гендерлик сиёсатининг ривожланиб боришида бир неча йўналишларни баён қилди, шунингдек демография ва аҳоли хавфсизлиги масаласини ҳукумат муҳокамаси даражасига чиқаришни маслаҳат берди.
Қўчқоровнинг таъкидлашича, айни пайтда давлатнинг ижтимоий буюртмасига биноан инқироз марказлари таъсис этилган бўлиб, бу марказ зулм ва зўравонликка учраган аёлларни қўллаб қувватлаш билан шуғулланади.
“Режага мувофиқ жорий йилда яна 2та кризис марказлари ишга тушади. Бу марказлар аҳолига руҳий, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам бериш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатишни ўз фаолияти қилиб белгилаган. Шунингдек қишлоқ аҳолиси орасида оилани тартибга солиш тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борамиз”.
Қўчқоров шу жумладан Бишкекда бўлиб ўтган аёлларнинг “Аёл тадбиркорлар” иккинчи форуми хусусида айтиб ўтди. Унга кўра айни дамда Қирғизистон ҳукумати аёлнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча восита ва кучларни сафарбар этади.
Бундан ташқари у аёлларнинг маҳаллий кенгаш сайловларида ўз номзодини кўрсатишни тавсия қилди. Унга кўра агар аёл жамиятда юқори лавозимда бўлса, жамиятга ижобий таъсир ўтказади ва доимий оилавий жанжалларнинг олди олиниб, ижтимоий саволларга жавоб топилади.
Вазир жавоб тариқасида шундай деди: “Маслаҳатларингиз ўринли, келажакда эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқли бўлиши учун фаол ишлар олиб борамиз. Сиёсий, ижтимой, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда икки жинс ҳуқуқини тенг таъминлаймиз”.
Изоҳ: Бундай муҳокамаларсиз ҳам, ҳаётимиз гендердан баттар бўлиб кетяпти. Гендер сиёсати Шўро давридан қолган бузуқ сиёсатдир. Ўшанда табиатан ва жисмонан ожиза аёллар эркак кишилар билан бир қаторда меҳнат қилиб, гўёки жамият ривожига ҳисса қўшиши шарт бўлиб қолган эди. Бу қабиҳ сиёсат жараёнида ҳатто дала-даштларда аёлларнинг кўз ёриши, қон йўқотиб ҳалок бўлиши ёки кўплаб иллатларга гирифтор бўлиш ҳоллари рўй берган.
Ҳозирчи? Аёллар олиб-сотиладиган буюм бўлиб қолди, Эркак кишини эса оилада ва жамиятда мавқейи йўқолди. Шариат эркак ва аёл ўртасига жиддий фарқ ўрнатиб, ҳар бирини ҳақ-ҳуқуқини алоҳида белгилаб ўтган. Табиийки, Яратувчи белгилаб қўйган ҳадга риоя килмаган ҳар кандай аёл ва эркакни икки оламда хорлик кутади. Биз Ғарб кўзқараши билан эмас, Аллоҳ буюрган ҳадлар орқали турмуш тарзимизни шакллантиришимиз лозим. Бунинг учун ҳеч қандай лойиҳа тузиш, тадқиқот олиб бориш, сўровнома ўтказишга эҳтиёж йўқ. Шунчаки Қуръон таълимотидан баҳра олиб, Суннатни яхши ўзлаштириб олсак, шунинг ўзи кифоя. Бироқ мен ва сиз ҳаётимизга татбиқ қилганимиз билан, ён қўшни, атрофдагилар, қўйингки жамиятдаги деярли ҳамма ўша ифлос сиёсат гирдобида кун кўришмоқда. Демак мен ва Сиз гарчи юзлаган оилаларни ислоҳ килишга ҳаракат килсак-да, умумий равишда буни тартибга солиш давлатнинг қўлидадир. Давлат эса илмонийлик асосида қурилган, бола боғчасидан бошлаб то олийгоҳга кадар барча инсонларни тенг ҳуқуқли, дея таълим бериб келяпти. Шунинг учун давлат сиёсати тўғри йўлга қуйилсагина ижтимой ҳамоҳанглик, хотиржамлик ҳукм суради. Бундай давлат соф Ислом асосида бошқарилиши лозим. Биз учун Аллоҳ Таоло ягона ибрат қилиб Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрмоқда. Фақат Пайғамбаримиз (с.а.в.) тариқатидаги Исломий Халифалик Давлати барча муаммоларга ечим топиб, мусулмонларни гендер сиёстати каби Исломга ёт бўлган бузуқ сиёсатлар хатарларидан муҳофазат қилади.
Мунаввара Азиз