АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетиш муддати тўғрисида келишиб олди

736
0

АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетиш муддати тўғрисида келишиб олди

 АҚШ ва “Толибон” ҳаракати вакиллари Доҳада бўлиб ўтган музокараларда Афғонистондан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик кўрсаткичлари тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Покистоннинг Doonгазетаси хабар берди.

 “Биз қўшинларни олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик доираси ҳақида келишиб олдик. Эндиликда уни амалга ошириш бўйича музокаралар кетмоқда”, – деди толиблар вакили Суҳайл Шаҳин. Аммо қўшинларни олиб чиқиб кетиш муддати тўғрисида ҳеч бир томон маълумот бермади.

 Хабар қилинишича, Вашингтон бу борадаги келишув 1 сентябргача имзоланишига умид қилмоқда.

 Кейинги йил давомида АҚШ ва “Толибон” қўшинларни олиб чиқиб кетиш, ўт очишни тўхтатиш ва ички муаммоларни ҳал қилиш бўйича саккиз марта музокара ўтказди.

 Изоҳ: Маълумки, АҚШ ўзига керак бўлган вақтда нопок услубларини ишга солишга имкон қолдириш учун ҳар доим иккиёқлама сиёсат юритади. Расмий Вашингтон “Толибон” ҳаракатига нисбатан ҳам ҳудди шу асосдан туриб мунсабат билдириб келади.

  АҚШ молия вазирлиги “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар сирасига киритиб, унга қарши санкциялар қўллаган. Шунингдек, АҚШ миллий аксилтеррор маркази ҳам “Толибон”ни террорчи ташкилот ҳисоблайди.

 Бироқ, АҚШ давлат департаментининг “хорижий террорчи ташкилотлар” рўйхатига “Толибон” ҳаракати киритилмаган.

 Америка “Толибон” ҳаракатини ҳарбий йўл билан йўқ қила олмагач, яна ўзининг эски услубини ишга солди. Давлат депатраменти томонидан мазкур ҳаракат “террорчи ташкилотлар” сирасига киритилмаганидан фойдаланиб Толибонни музокарага тортиш йўлларини қидира бошлади. Шу мақсадда АҚШ кўрсатмаси билан Қатар ҳукумати ўз пойтахтида “Толибон” ҳаракати учун офис очишга рухсат берди ва “Толибон” 2013-йил июн ойида Дохада ўз ваколатхонасини очди.

 Чунки АҚШнинг афғон урушидан мағлубиятга учраганини кўрсатмаган ҳолда чиқиши учун Толибони музокаралар столига ўтказишдан бошқа чораси йўқ эди. Бу вариант Американинг Афғонистондаги стратегиясига айланди. Шунинг учун ҳам 2018 йил 5 сентябрда АҚШ давлат департаменти Залмай Халилзодни Афғонистон бўйича махсус вакил қилиб тайинлаб, унга муайян вазифа топширди: “АҚШ давлат департаментининг дастлабки баёноти хулосасига кўра, Халилзодга муайян вазифа белгилаб берилган бўлиб, унинг бу вазифаси Американинг Толибонни музокара столига ўтқазишга қаратилган саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва ўша томонга йўналтиришдан иборат”.

 АҚШ “Толибон” билан афғон режими ўртасида музокара бошлашга уриниб кўрди, аммо бунга эришолмади. Чунки, “Толибон” афғон ҳукуматини Америка қўлидаги бир қўғирчоқ деб ҳисоблагани сабабли музокарага рози бўлмай келди. Эндиликда музокаралар бевосита Толибон ҳаракати билан Америка ўртасига кўчди. Аммо бугун Толибон айни ҳукуматни тузган мана шу Америка эканини била туриб, Америка билан музокара ўтказишга рози бўлди ва гўёки АҚШ Афғонистондан шармандаларча мағлуб бўлган ҳолда эмас, балки музокара ва келишув натижасида чиқиб кетаётгандек кўринишига имкон пайдо қиляпти.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here