Нур-Султонда “C5+1” шаклидаги учрашув бўлиб ўтди

712
0

Нур-Султонда “C5+1” шаклидаги учрашув бўлиб ўтди

 2019 йилнинг 21 август куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида “Марказий Осиё-АҚШ” шаклининг (“C5+1”) навбатдаги юқори даражали учрашуви бўлиб ўтди.

 Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ТИВ раҳбари Бейбут Атамкулов, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожидин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазир Рашид Мередов ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэвид Хейл иштирок этишди.

Айтишларича, учрашувда томонлар биргаликда турли соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, жумладан, иқтисодий шерикликни қўллаб-қувватлаш, минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш, Марказий Осиёда ва қўшни Афғонистонда тинчлик ва фаровонликка кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

 Таъкидланишича, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли минтақада мутлақо янги ишонч муҳити яратилди, ўтмишда яқинлашишга тўсқинлик қилган кўплаб муаммоларни ҳал қилишда катта ютуқларга эришилди, савдо, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар алоқалар, чегаралар ва минтақалараро ҳамкорлик ва бошқа соҳалар фаоллашмоқда ва кенгаймоқда.

 Минтақа мамлакатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “C5+1” ҳамкорлик платформаси умумий масалаларни биргаликда муҳокама қилиш ва ҳал қилиш форуми сифатида қўллаб-қувватлаш тасдиқлашди.

 Изоҳ: АҚШнинг “С5+1” шаклидаги мулоқотдан кўзлаган мақсадиМарказий Осиё республикаларини Афғонистон орқали оламий бозорларга олиб чиқиш ва шу орқали бу минтақадаги ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий манфаатларни қўлга киритиш. Бу лойиҳа амалга ошса, АҚШ бутун минтақани Россиянинг иқтисодий таъсири остидан олиб чиқа олади. Чунки бу бутун оламга айнан фақат Россия орқали чиқиш мумкин бўлган йўналишлар учун муқобил йўл бўлиб, Марказий Осиёни Россия ва Хитойнинг иқтисодий мустамлакаси остидан чиқариб юбориши мумкин бўлган лойиҳадир. Яъни бу лойиҳа АҚШ учун ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий манфаат олиб келиши мумкин бўлган муҳим лойиҳалардан ҳисобланади. Лекин Россия ҳам буни англаб турибди. Унинг ҳам минтақада кўплаб лойиҳалари жорий этилмоқда.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here