Чора-тадбирлар Фаластин масаласи учун даҳшатли хавф мавжудлигини ҳамда уни қутқариш учун Уммат ва унинг армияларини ҳаракатлантириш зарурлигини кўрсатмоқда

0
608

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Чора-тадбирлар Фаластин масаласи учун даҳшатли хавф мавжудлигини ҳамда уни қутқариш учун Уммат ва унинг армияларини ҳаракатлантириш зарурлигини кўрсатмоқда

Яҳудий вужуди бош вазири Биньямин Нетаньяху манзилгоҳлар қурилиши тоабад давом этади, бошқа манзилгоҳлар ҳам асло бузилмайди, деди. Вазирликдаги кичик гуруҳ ҳам истило этилган Ғарбий соҳилнинг 60 %ини ташкил қилувчи «В» зонасида олти мингта уй-жой қурилиши қарорини маъқуллади. Бу баёнотлар ва вазирлик гуруҳи қарори АҚШнинг «Исроил»даги элчиси Дэвид Фридманнинг баёноти билан бир вақтда янгради. Фридман CNN ахборот агентлигига Американинг икки давлат лойиҳасидан фаластинликлар мухториятини афзал кўраётгани ҳақида айтар экан, жумладан, «Биз Фаластиннинг автономия ва фуқаровий бошқарувига ишонамиз, бу автономиянинг «Исроил» хавфсизлигига дахлдор пунктга қадар чўзилиши керак, деб биламиз ва ҳозир вазият жуда чигал», деди. Аммо Фаластин масаласининг битта давлат ечими бўйича ҳал этилиши томон кетаётганини рад этди. Бу баёнот президент Трамп маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан АҚШнинг тинчлик музокараси бўйича махсус вакили Жейсон Гринблаттдан иборат делегациянинг Яқин Шарқ сафари билан бир вақтда янгради.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу баёнотлар, қарорлар ва делегация сафарларидан Фаластин аҳлига қарши улкан тил бириктирув кетаётгани кўриниб турибди. Америка яҳудий вужуди манфаати учун Фаластин масаласини йўқ қилиш йўлида бор кучини сарфламоқда. Зотан, яҳудий вужуди ҳам Американинг қўллаб-қувватловидан фойдаланган ҳолда, қурилишларни кенгайтиришга бор имкониятини сарфлаб, у ерда янги вазиятни пайдо қилишга зўр бериб интилмоқда. Хусусан, Фридман баёноти Американинг икки давлат ечими лойиҳасидан воз кечганини ва Ғарбий Соҳил қисмида Фаластин мухторият бошқаруви бўлишини афзал билаётганини ифодаламоқда».

Баёнот буни қуйидагича изоҳлади:

«Бугун Фаластин аҳли ва Ислом Уммати боши узра тузоқ, фитна, хиёнат ва макрнинг қора булутлари соя солаётган экан, мусулмонлар шуни билмоқлари лозимки, уларнинг ғарбпараст ҳукмдорлари 1948 ва 1967 йиллари Фаластинни аллақачон сотиб бўлишган. Демак, бугунги ҳукмдорлар ўшаларнинг авлоди ва аждодлари йўлидан юриб, Трампнинг машъум битимини қабул қилишяпти. Буни азбаройи тахтлари, курсилари ва мол-давлатларини сақлаб қолиш учун қилишяпти. Бундай ҳукмдорларга ҳаргиз ишониб-суяниб бўлмайди, фақат тил бириктирувчилар ёки нодонлар уларга ишонади».

Баёнот сўнггида бундай дея огоҳликка чақирилди:

Хавф ғоят катта, тил бириктирув ҳам улкан. Демак, Ислом Уммати Фаластин масаласининг қаттиқ хавф остида қолганини ҳамда Фаластин аҳлининг аввало Аллоҳдан, кейин Ислом Уммати ва унинг қўшинларидан бошқа умиди йўқлигини англамоқлари лозим. Ислом ва унинг армиялари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга қодирлар. Ушбу давлат эса, Фаластинни озод этиб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлайди, АҚШ ва унинг гумашталарини ўз юртларига қувиб солади, агар юртлари сақланиб қолса, албатта.

Роя газетасининг 2019 йил 7 август чоршанба кунги 247-сонидан

NO COMMENTS