ОПЕК плюс шартномаси

766
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

ОПЕК плюс шартномаси

Савол: 2019 йил 9 июл куни Риёз веб-сайти нашр қилган хабарда Саудия «ўтган сешанба нефть экспорт қилувчи ОПЕКка аъзо давлатлар ва ОПЕКка аъзо бўлмаган нефть экспорт қилувчи давлатлар имзо чеккан ва «Вена шартномаси», деб номланган иттифоқ»да салмоқли ролга эга» экани айтилди. Савол шуки, айни ОПЕК плюс ташкилоти ОПЕК ўрнига янги ташкилот бўлдими? Кейин, юқорида айтилгандек Саудия роли, ҳақиқатдан ўзининг мустақил ролими ёхуд ташқи омил билан боғлиқ ролми? Бу битимда Саудия манфаати нимадан иборат? Бу янги иттифоқ қанчалар давом этиши мумкин? Аллоҳ ажрингизни берсин.

Жавоб: Ушбу саволлар жавоби тиниқ бўлиши учун қуйидагиларни баён қиламиз:

Биринчи: Янги келишув воқеи:

  1. Нефть экспорт қилувчи 14 нафар ОПЕКка аъзо давлатлар бошқа 10 давлат билан ҳамкорлик қилиш шартномасини имзолади ва бу 10 давлатга нефть ишлаб чиқарувчи йирик давлат Россия етакчилик қилади. Бу – 2019 йил 2 июл куни Венада ушбу 11 давлат билан ОПЕКка аъзо нефть экспорт қилувчи давлатларнинг вазирлари даражасидаги учрашуви чоғида бўлди. «Вена шартномаси-ОПЕК плюс», деб аталган айни шартноманинг расман имзоланиши келаётган кузда Россия президентининг Саудия Арабистонига режалаштирилган сафари чоғида амалга ошириладиган бўлди. Ушбу 24 давлат икки ярим йилдан бери амал қилиб келинаётган нефть ишлаб чиқаришни пасайтириш шартномаси муддатини яна тўққиз ойга узайтиришга келишиб олишди. Дарҳақиқат, бу шартнома Россия билан Саудия (яъни ОПЕК) ўртасида сўнги уч йил ичида нефт нархининг кескин тушиб кетиши оқибатида юзага келган муносабатларни мустаҳкамлаш бўлди. Зеро, 147 долларга чиқиб кетган бир баррель нефть 2014 йилда кескин тушиб кетди. Нефть баҳоси пасая бошлаб, ниҳоят 2016 йил бошида бир баррели 27 долларга тушиб кетган эди. Шу вақт мобайнида Саудия етакчилигида ОПЕК Россия билан шартнома имзолади. Шартномага биноан, ОПЕК нефть ишлаб чиқаришни кунига 1.2 миллион баррелга қисқартирадиган бўлди, Россия эса кунига 300 минг баррелга қисқартирадиган бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, айни шартномадан сўнг амалда нефть баҳосининг пастлаши тўхтади ва бир баррел нефть баҳоси 55 долларга кўтарилди, кейин сўнгги икки йил мобайнида бу кўтарилиш тенденцияси давом этди. Бу ҳол нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар учун қониқарли ҳол, дея баҳоланди.
  2. Нефть ишлаб чиқарувчиларнинг ушбу янги иттифоқи Россия билан биргаликда Қозоғистон, Мексика, Озарбайжон, каби нефть ишлаб чиқарувчи муҳим давлатларни ҳам ОПЕКка қўшяпти. Бу билан янги иттифоқ-ОПЕК плюс бутун жаҳон нефть саноатининг 47 %и устидан ҳукмрон бўляпти. Ваҳоланки, илгари ОПЕКнинг ўзи жаҳон нефть саноатининг учдан бирини ишлаб чиқарар эди. Бошқача ибора билан айтганда, нефть баҳоси устидан назорат ўрнатишда нефть ишлаб чиқарувчи давлатларнинг катта ёрдам бериши кутилмоқда. Лекин бу назарий жиҳатдан. Амалий жиҳатдан эса, шу янги иттифоқ устидан ҳукмронлик қиладиган кўп ишлар бор, жумладан:

а)   Бу иттифоқ ОПЕК ташкилотини бекор қилмади. Балки ОПЕК аъзолари Россия каби машҳур нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар билан бирга айни иттифоққа рози бўлишди, яъни, бу ҳали бекор қилиниши мумкин бўлган иттифоқдир. Чунки у ОПЕКка альтернатив ташкилот эмас, яъни, ОПЕК хартияси ҳамон мавжуд бўлиб турибди ва янги давлатлар унга «ОПЕК плюс», деган ниқоб остида кирса-да, бироқ бу кўнгилли-ихтиёрий иттифоқ бўлиб, улар бу хартиядан чиқишлари мумкин.

б)   Нефть ишлаб чиқарувчи давлатларга бу янги иттифоқни зўрлаб тиқиштираётган нарса жаҳон нефть бозоридаги янги реалликдир. Бу Американинг сланец нефти реаллиги бўлиб, унинг ишлаб чиқарилиши нарх бўйича пастлаб-баландлаб турибди ва 2025 йилгача барқарорлашиши кутилмаяпти. Шунинг учун бу янги иттифоқ Қўшма Штатлардаги сланец нефть саноатининг барқарорлашиб, бозорга ўз таъсирини кўрсатгунга қадар давом этиши, кейин бекор қилиниши кўпроқ тахмин қилинмоқда.

в)   ОПЕК давлатлари ичида янги иттифоқни назорат қилаётган асосий давлат Саудия Арабистонидир. У Америкага малай, унинг сиёсатидан ташқари қадам босмайди. Шунинг учун ОПЕК плюс иттифоқида Американинг қўли салмоқли таъсирга эга. Саудиянинг Россия билан бўлган иттифоқи Америка сиёсати оқимига қараб давом этади.

Иккинчи: Янги иттифоққа бўлган турткилар:

  1. Нефть баҳоси 2014 йил тушиб кета бошлагач, нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ўзаро мувофиқлашиб, жаҳон бозорига нефть етказиб берилишини бошқаришга ҳаракат қилишлари, бинобарин, нефть баҳосини бозор талабларига мувофиқ, яъни, таклиф ва талабга қараб назорат қилишлари зарур бўлиб қолди. Ўнлаб йиллар мобайнида бу иш нефть ишлаб чиқарувчи давлатлардан энг кўпини ўз ичига олган ОПЕК ташкилоти ичкарисида бажариб келинар эди. Бироқ сўнгги йиллар ичида Россия нефть гигантига айланиб қолиб, унинг нефть ишлаб чиқариш ҳажми кунига 11 миллион баррелга етди. Яъни, у жаҳон нефть саноатининг 10 %ини ишлаб чиқармоқда. Россия ОПЕКни кузатиб борар эди. Ишлаб чиқариш қисқариб, нефть баҳоси кўтарилса, Россия бундан фойдаланиб, ўзининг ишлаб чиқаришини ошираверарди… Чунки у ОПЕК қарорларини бажаришга мажбур эмас. Америка бунга чидай олмади, жаҳли чиқди… хусусан, Россияга санкциялар жорий қилаётган бир пайтда. Шу боис, ОПЕКдаги энг катта нефть ишлаб чиқарадиган ва унда таъсири кучли бўлган Саудияга ОПЕК билан Россия ўртасида бир иттифоқ тузиш вазифасини топширди. Токи, Россияни ОПЕК доирасида ва Саудия билан Россия ўртасидаги мувофиқлашув билан ушлаб турилсин.
  2. То айни мувофиқлашув ҳақиқатга айлангунга қадар, 2014 йилдан сўнг Саудия-Россия муносабатлари бир мунча яхшиланди. Кейин подшоҳ Салмон 2017 йилнинг 4 октябрида Москвани зиёрат қилди ва бу саудиялик подшоҳнинг Россияга биринчи зиёрати эди. Кейин Россия президенти билан Саудия валиаҳди ўртасида бир неча учрашувлар бўлиб ўтди. Саудия билан бўлган йирик қурол-яроғ савдоси битимлари йўналишини Россиянинг ҳарбий заводлари бўйлаб йўналтириш имконияти туғилганидан Россиянинг сўлаги оқди. Шундай қилиб, Россия билан Саудия нефть муносабатларининг янги даврини бошлашди ва буларнинг барчаси Америка малайи Салмон билан унинг ўғли даврида бўлди. Иккала давлат муносабатлари юқори даражага кўтарилиб, 2016 йил 30 ноябрда ОПЕК ташкилоти билан Россия етакчилигидаги 11 нафар давлат ўртасида нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича биринчи шартнома имзоланди. Шартномага биноан, ОПЕК ишлаб чиқаришни кунига 1.2 миллион баррелга қисқартиради, 11 нафар давлат кунига 560 минг баррелга қисқартирди. Бу қисқартиришда биргина Россиянинг насибаси кунига 300 минг баррел бўлди. Саудия бу шартномадан олдин 2016 йил 4 ноябрда бозорни нефтга ғарқ қилмоқчилиги билан таҳдид қилган эди. Бундан Россия чўчиб, Саудия билан мувофиқлашишга шошилди, чунки бозорни нефть босиб кетиб, нарх пастлаб кетиши турган гап эди. Қолаверса, Россиянинг молиявий аҳволи танг бўлиб, бюджетининг 50 %га яқини нефть ва газ каби энергетикага таянади.
  3. Ҳақиқатдан ҳам айни шартнома нефть нархига ижобий таъсир кўрсатиб, имзо чекилган пайтданоқ нефть баҳоси кўтарила бошлади. Лекин шартнома олти ойга қадар эди. Кейин уни узайтириш мақсадида кўп баҳс-мунозаралар кетди. Нефть баҳоси яхши-қониқарли ҳолатда экан, умуман олганда, Россия ўз бюджетини қўллаб-қувватлаш учун нефть ишлаб чиқаришни оширишни хоҳлади. Саудия эса, ўзининг ўзгармас-барқарор сиёсати сифатида, нефть ишлаб чиқаришни қисқартиришни давом эттиришни хоҳлар эди. Тўғри, у жаҳон бозорига нефть оқизиб юбориш билан, яъни ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан тез-тез таҳдид қилиб келди… Бироқ, у ўзининг бу таҳдидларини Россия нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш амалиётини тўхтатишни хоҳлаган пайтда қилар эди. Бу – ақли расо инсонга яққол кўриниб турган очиқ ўйин эди. Яъни Америка президенти нефть баҳосини ушлаб туриш учун Саудиядан нефть ишлаб чиқаришни оширишни талаб қиларди. Бу билан Россияни нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш амалиётига Саудия билан бирга киришишга ундар эди. Россия ўзини Америка президентининг бундай сиёсатига қарши курашаётган қилиб кўрсатар эди. Аслида эса, Саудиянинг Америка талабларини қабул қилишидан қўрқар эди. Шунинг учун у Саудия билан бирга нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш келишувига мажбуран киришар эди. Мисол учун: «Шанба куни Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз билан гаплашганини ва ундан мамлакатининг нефть ишлаб чиқаришини ошириб, кунига икки миллион баррелга етказишни талаб қилганини, Салмон бу талабга рози бўлганини ёзди». (Арабий Жадид, 2018 йил 1 июл).
  4. Нефть ишлаб чиқарилишини қисқартиришдан Россиянинг норозилиги Айн ахборот агентлигида 2019 йил 5 июн сешанба куни нашр қилинган хабардан тасдиқланиб турибди. Хабарга кўра, Россиянинг йирик «Роснефть» нефть ва газ компанияси ижроий директори Игор Сечин «Агар  нефть етказиб беришни қисқартириш бўйича имзоланган халқаро шартнома вақти узайтириладиган бўлса, бизнинг компания ҳукуматдан компенсация ундиришни муҳокама қилади», деган. Сечин нефть экспорт қилувчи давлатлар (ОПЕК) билан иттифоқчилари ўртасидаги имзоланган шартнома доирасида Россиянинг нефть ишлаб чиқарилишини кўпроқ қисқартиришида ҳеч қандай мантиқ тополмаётганини айтар экан, жумладан, «Қўшма Штатларнинг ўзи нефть ишлаб чиқаришни янада оширди ва Россиянинг жаҳон бозоридаги улушини эгалламоқда», деди. Бошқача ибора билан айтганда, Россия нефть ишлаб чиқаришни қисқартиришни ўз манфаатига зидлигини кўряпти. Бироқ у Саудиянинг таҳдидини ҳам ўйлаяпти. Чунки Саудия ишлаб чиқаришни ошириб юбориб, бозорни нефтга тўлдириб юборадиган бўлса, кейин нефть баҳоси сезиларли равишда тушиб кетса, Россия ишлаб чиқаришни оширишдан фойда кўриш ўрнига, зиён кўради. Чунки молиявий даромад тушиб кетади… оқибат Россия учун салбий бўлади, чунки бюджетининг салкам ярми нефтдан. Мана шундан келиб чиққан ҳолда, Россия ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбуран рози бўлди! Натижада сланец нефть экспортига мос равишда нефть баҳоси кўтарилди. Бу эса, АҚШ нефть компанияларининг кенгайишига олиб келади. Яъни, Саудия Американинг Россия бўйнига тақалган қиличи бўлиб, Америка истаган пайт шу қилич орқали нефть ишлаб чиқарилишини қисқартиришга Россияни мажбурлайверади…
  5. Нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш нақадар муҳим эканини англаш жиҳатидан олганда, бугунги Америка кечаги Америкадан фарқ қилмоқда. Чунки АҚШда сланец нефти саноати реалликка айланди, унинг ишлаб чиқарилиши тобора ўсмоқда ва бу ўсиш жуда юқори миқдорда қарздорликдан азият чекаётган АҚШ иқтисодиёти учун ғоят муҳим ҳисобланади. Сланец нефть саноати учун ҳам, унинг ўсиши учун ҳам нефть бозори керак, айниқса, унинг нархи муҳимдир. Шунинг учун Америка Саудияга ОПЕКнинг нефть ишлаб чиқаришини қисқартириш вазифасини юклади. Бу бир жиҳатдан, АҚШ компанияларига бозордаги улушни осонгина қўлга киритиш имкониятини берса, иккинчи жиҳатдан, нефть баҳоси баланд бўлишда давом этади. Яъни, Американинг сланец нефть ишлаб чиқарувчилари учун иқтисодий фойда келтиради. Сланец нефтдан фойда олиш учун унинг бир баррели 69 доллар бўлиши керак, лекин унинг ишлаб чиқариш технологиясини ривожлантириш, айни рақамни пастлатишга хизмат қилиши мумкин. Умуман олганда, Америка сланец нефтини ўзининг жаҳон бозори тепасига ястаниб ўтириб олиши учун қулай восита, деб билмоқда.
  6. Саудия Россияни бир томондан, нефть ишлаб чиқаришни ошириш ва нефть баҳосини тушириб юбориш билан таҳдид қилаётган бўлса, иккинчи томондан, уни Яқин Шарқда нуфузи ортишига ишонтириш билан алдаяпти. Шунинг учун подшоҳ Салмон 2017 йил Москвага ўзининг биринчи сафарини амалга оширди. Кейин Саудия рус президентини келаси кузда Риёзга боришга таклиф қилди. Саудия зиёрати рус раҳбари учун нодир зиёрат бўлиш билан бирга, унинг тарихида иккинчи марта ҳисобланади. Зеро, рус раҳбари Япониянинг Осака шаҳрида 2019 йил 29 июнда бўлиб ўтган G-20 саммити чоғида Саудия Арабистони шаҳзодаси Ибн Салмон билан учрашгандан сўнг биринчи бўлиб Вена конвенциясини эълон қилди: «Россия президенти Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад ибн Салмонга энергетика бозорида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни қайта муҳокама қилишни маълум қилди». Путиннинг қўшимча қилишича, «ОПЕК плюс доирасидаги стратегик шериклик нефть бозорини барқарорлаштиришга олиб келган ҳамда нефть ишлаб чиқаришнинг бозордаги талабларга қараб, қисқариб-ўсиб боришига сабаб бўлмоқда, бу эса, инвестиция истиқболларини ва уни айни сектордаги ўсишини прогноз қилишга ҳисса қўшмоқда…», «Бу янги шартнома ҳозирги шакли жиҳатидан ҳам, сони жиҳатидан ҳам кенгаймоқда». (Independentarabia, 2019 йил 29 июн). Мана, шуларнинг барчасидан Россия – Саудияда, ОПЕКда ва нефть бозорида ўз нуфузимга эга бўлдим, дея хомхаёл қилмоқда! Америкаликлар унинг хомхаёлини янада кучайтириб, айни шартномага нисбатан гўё ўзларини норози қилиб кўрсатишяпти: «Обама маъмуриятида энергетика бўйича маслаҳатчилик лавозимида ишлаган Бордов бундай деди: Қўшма Штатлар ОПЕК ташкилотига аъзо давлатларнинг кўпчилиги билан суҳбатлар ўтказиш имкониятидан фойдаланиб келар эди. Бироқ бугун АҚШга рақиб ҳисобланган бир давлат шартномага етакчилик роли билан кириб олди». (Арабийя нет, 2019 йил 3 июл). Айни манбанинг таъкидлашича, «АҚШ Давлат котиби Майк Помпеодан – Россия президенти олдида нефть дипломатияси орқали Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги ўрнини эгаллаб олиш имконияти туғилиши мумкинми, деган саволга «рус президентининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари албатта муваффақиятсизликка учрайди», деб жавоб қилган».
  7. Булар янги шартноманинг воқеи ва унга бўлган турткилар ҳақида. Аммо шартноманинг доимий давом этиш-этмаслигига келсак, бу амри маҳол. Чунки Россия бу каби чекловлардан қутулиб чиқишга уриняпти ва хусусан, яқин келажакда савдо уруши вазияти каби Россиянинг айни шартномага амал қилиш имкониятини мураккаблаштирувчи вазият юзага келар экан, нефть саноати ошиб, баҳосининг кўтарилишидан фойдаланиб қолишга доим уриниб келади. Бу вазият нефть баҳосига салбий таъсир қилади ҳамда Венесуэла, Ливия ва Эрондаги нефть ишлаб чиқарилишининг қайта барқарорлашиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу эса, жаҳон бозорига ўз таъсирини кўрсатади. Шу билан бирга, агар Россиянинг нефть ишлаб чиқариши шу аҳволда давом этаверса, яқин йигирма йилга бормасдан унинг ҳозирги нефть захираси тугаши муқаррар. Ўз навбатида, бу Россияни шу қисқа вақтдан унумли фойдаланиб қолишга ундайди. Акс ҳолда, Россия ўзидан янги нефть конларини топишга тўғри келади. Бироқ бу шартнома 2025 йилгача аранг туриши мумкин, чунки бу йилда АҚШнинг сланец нефти саноати истиқболи барқарорлашиб, унинг бозорга бўлган таъсири яққол намоён бўлади. Шунинг учун Россия ўзининг нефть билан боғлиқ сиёсатини бугунги кунда ноаниқ бўлиб турган ушбу йўналиш асосига қурмоқда.
  8. Хуллас калом, таъкидлаш жоизки, ушбу Америка сиёсатининг муваффақиятлилиги шундаки, у парда ортидан туриб, Саудияни бошқаряпти, Саудия Россияга бир томондан, нефть ишлаб чиқаришни ошириш билан таҳдид қилаётган бўлса, иккинчи томондан, уни Яқин Шарқда нуфузини орттириб олишга ишонтириш билан алдамоқда. Оқибатда, Россия ОПЕК плюс резолюциясини имзолашдан бошқа чора тополмаяпти… Мана шу муваффақиятларнинг барчаси, Американинг яна бир сиёсатнинг муваффақиятли бўлишига умидини кучайтирди… Бу – Россияга босим қилиб ва санкциялар белгилаб, уни ўзининг Хитойга қарши сиёсатига мажбурлаш сиёсатидир. Бугун ОПЕК плюс режаси бўйича муваффақият қозонгани сабабли Америка бунинг ҳам муваффақиятли чиқишига тобора умид қилаётган экан, бундан кейин ҳам Россияга қарши босимларини кучайтираверади… ўзининг хизматига эгилиши учун Россияни авраб-алдаб ишонтираверади… То Россия Америка сиёсатига бўйсуниб, унинг Хитой денгизидаги хизматкорига айлангунга қадар шундай қилаверади. Дарҳақиқат, Америка буни Трампнинг Путиндан талаб қилиши орқали бошлади. Яъни, АҚШ президенти 2019 йил 29 июнда G-20 саммити чоғида Россия президентидан – агар Америка Хитой билан ўрта масофага учувчи ракеталар бўйича шартномани қайта бошлашни истаса, Хитойни бунга имзо чекишга кўндириб беришини талаб қилди. Россия ҳам бу шартномани ўз хавфсизлиги учун зарур ҳисобламоқда. Шу боис Хитойга унга рози бўлиши учун босим ўтказиши мумкин. Чунки Хитой бунга рози бўлмаслиги мумкин… Ана шунда Россия билан Хитой ўртасида таранглик бўҳрони бошланади… Бу Россияни Хитой денгизи бўйича Америка тарафига ўтишини енгиллаштиради. Мана шуларнинг барчасидан кўриниб турибдики, нефть бозорларини назорат қилиш учун бўлган ушбу янги «Вена шартномаси» Американинг Россияга қўйган тузоғидир. Стратегик жиҳатдан қаралганда, бу ишдаги Американинг муваффақияти юқоридир.
  9. Шундай қилиб, мусулмон юртларимиздаги ҳукмдорлар бойликларимизни мустамлакачи кофир давлатларнинг сиёсий ўйингоҳларига тўкиб беришди. Масалан, қачон бу давлатлар манфаати нефть ишлаб чиқаришни пасайтиришни тақозо қилса, бу рувайбизалар уларга лаббайка, дейишди. Агар уларнинг манфаати нефть ишлаб чиқаришни ривожлантиришни тақозо қилса, унда ҳам хўп бўлади, дейишди. Агар уларнинг манфаати бойликларимизни сув текинга олиб кетишни талаб қилса, ҳукмдорлар бунга ҳам етти букилиб рози бўлишди. Агар мустамлакачилар манфаати – Трамп эълон қилганидек – уларнинг тахтларини ҳимоя қилиши дастаги билан бойликларимизни мутлақ текинга олиб кетишни тақозо этса,  гўё «тахтимизни ҳимоя қилиб турса, бунга миннатдор бўлиб розимиз», дейишди!! Ҳукмдорларнинг бу дунёдаги аҳволи, Аллоҳ Таолонинг

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لاَ يَعْقِلُونَ

«Улар кар, соқов ва кўрдирлар, демак ҳеч нарсани англамайдилар» [Бақара 171]

деган каломидаги кимсалар аҳволидир. Охиратда ҳам, улар кўр ва бутунлай йўлдан озганлардан бўлишади.

وَمَنْ كَانَ فِي هَذِهِ أَعْمَى فَهُوَ فِي الْآخِرَةِ أَعْمَى وَأَضَلُّ سَبِيلاً

«Кимки, бу дунёда кўр-гумроҳ экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир» [Исро 72]

Ҳизб ут-Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Рошта   

9 зул-қаъда 1440ҳ

12 июл 2019м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here