Қоракўлда кучишлатар тизим ходимлари экстремизмга қарши курашга ўқитилмоқда
Қоракўл шаҳрида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Диний вазиятни тадқиқ қилиш маркази ва Ички ишлар вазирилиги (ИИВ) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича икки кунлик ўқув тренинги ўтказди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича давлат комиссиянинг матбуот хизмати хабар қилди.
Бугунги кунда тренинг Иссиқкўл вилоятига қарашли Қоракўл, Балиқчи шаҳарларида ўтиб, унда Туп, Ак-Суу, Жети-Огуз, Тон туманларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўқитилмоқда. Август ойи ичида ўқув тренинглари республиканинг барча вилоятларида ўтказиш режалаштирилмоқда.
Шу йилнинг феврал ойида Бишкекда, “диний тармоқда давлат сиёсатини ёйишда матбуотнинг тутган ўрни” масаласи муҳокама қилинган эди.
Март ойида Бишкекда Қирғизистон диний комиссияси ташаббуси билан “диний оқимлараро яқинлик пайдо қилиш” мақсадида йиғин уюштирилди.
Апрел ойида “Марказий Осиёдаги экстремизмга қарши кураш бўйича лидерлар муҳокамаси” номли лойиҳа асосида йиғин бўлиб ўтди.
29-июн кунига келиб Ўш шаҳрида муфтиёт томонидан “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш асослари” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу тадбирда Ўш вилоят қозиси Самидин Атабаев, Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг Жанубий ҳудуд бўлими раҳбари Исакбай Мурзабеков ва бир қатор давлат ходимлари, куч органлари вакиллари ва 30дан ошиқ курсантлар қатнашди.
3 – 4 июл кунлари Бишкекда “Марказий Осиёда экстремизм масаласи”ни муҳокама қилиш семинарининг навбатдаги анжуман бўлиб ўтди.
Мустамлакачи кофир томонидан киритилган ва ўзларини “мустақилмиз” деб даъво қиладиган давлат раҳбарлари ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаш учун қўллайдиган “экстремизм” атамаси фақат мусулмонларга қарши қаратилган кураш эканлиги туфайли юқоридаги семинарлар ва анжуманларнинг кўплиги ҳудди Қирғизистонда икки собиқ президентни қувиб, ҳокимиятни куч билан эгаллаб олганлар исломий гуруҳлар бўлаганмикин деган гумонга бориш мумкин. Ҳолбуки бу икки ҳокимият алмашишида бирор исломий гуруҳ иштирок ҳам этмаган эди. Агар ҳақиқатда экстремист ва террористларга қарши кураш зарур бўладиган бўлса буни бугунги кунда ҳокимият тепасида терган раҳбарлар ўзларидан бошлашлари зарур бўлади.
Аммо, афсуски “экстремизм” термини фақат мусулмонларга ва исломий ташкилотларга қарши ишлатиляпти. Исломга умуман алоқаси бўлмаганлар тарафидан шу терминга мос ҳаракатлар олиб борилаётган бўлса ҳам, уларга эътибор берилмайди. Балки халқаро сиёсат босими билан уларнинг демократик ҳақ ҳуқуқлари ҳимояси давлат томонидан кафолатланиши талаб қилинади.