Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятининг норозилик намойиши

554
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятининг норозилик намойиши

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти йигитлари жума куни Ҳалаб ғарбидаги Артоб шаҳрида Аҳмад Қосир биродаримизнинг Таҳрир Шом ҳаракати хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилишига нисбатан норозилик намойиши ўтказди. Намойиш плакатларида маъруфга буюриб, мункардан қайтариш, жиноят эмас, фарз экани, бу хавфсизлик хизматчиларининг одамлар устидан зўравонлик қилиши мужоҳидлик шаънига доғ бўлиб тушаётгани таъкидланди. Шунингдек, бу плакатларда жангни режимнинг Соҳилдаги ерига кўчириш талаб қилинган ва бу нарса нусрат сари ташланаётган қадамларнинг асосийси эканлиги, ярашиш эса берилган қурбонликларни беҳуда кетказажаги айтилган.

Шу ўринда саволларимиз бор: Таҳрир Шом хавфсизлик хизмати нега мужоҳид биродар Содиқ Аҳмад Қосирни қамоққа олди?! Ҳалабни сотган, Ғутани душманга топширган Содиқ Аҳмад эдими?! Давлатлар билан жосусона тил бириктирган, Туркия армиясини Сурияга киритган, одамларнинг йўлларига тўсиқлар ўрнатган, қатли омлар қилаётган, номусларни топтаб, ер юзида бузғунчилик қилаётган шу биродар Содиқ Аҳмадмиди?! Ёки унинг ҳақ сўзни айтгани ва мужоҳид биродарларига – қўмондонларингиз душман давлатлар билан тил бириктиришяпти, дея хоинликларини, фитначиликларини фош этгани жиноят ҳисобланадими?!

Роя газетасининг 2019 йил 3 июл чоршанба кунги 241-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here