بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Юртимизнинг мустамлакачи кофирлар таълимоти билан бошқарилаётгани уят ва шармандалик эмасми?!
Сешанба куни АҚШнинг Судандаги вакили Дональд Бут демократияга ўтиш имкониятлари таъминланиши учун ўтиш даври Ҳарбий Кенгашидан бир йил ичида ҳеч қандай сайлов ўтказмасликни талаб қилди. Кенгаш аъзоси полковник Ёсир Ато АҚШ вакилига Озодлик ва Ўзгариш кучларининг қонунчилик кенгашига ҳукмронлик қилишларига йўл қўймасликларини билдирди ҳамда Суверен кенгашда ҳар қандай тенг ҳуқуқлилик бўлишига қарши эмасликларини таъкидлади. (Ахборул Явм, 2019 йил 26 июн). Ўз навбатида, АҚШ вакили «Халқаро ҳамкорлик» тикланишини Суданнинг фуқаролик бошқарувига ўтишига боғлади.
Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Бу машъум учрашув Американинг юрт ва фуқаро ишларини ўзининг малайлари қўли билан назорат қилаётганига доир Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг доимий огоҳлантирувларини тасдиқлаб турибди. Мана, Ҳарбий Кенгаш Баширнинг йўлини қайта давом эттириб, америкаликлардан уларнинг малайлари орқали таълимот олмоқда. Бу кенгаш Баширнинг тақдири нима кечганидан ҳамда Америкага ихлос билан итоат қилса ҳам интиқом ғазабига тўлган халқ унга қарши қўзғалганидан ибратланмаяпти! Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти нафақат Башир ҳукуматини, балки бутун Судан аҳлини Америка тузоқларидан кўп марта огоҳлантириб, унинг мустамлакачи давлат эканини, бир малайининг ағдарилиши ёки юртнинг вайрон бўлиши унинг парвосига келмаслигини, буйруқларига итоат қиладиган ва манфаатларига хизмат қиладиган навбатдаги малайни ўзига топиб олаверишини таъкидлаб келган».
Ҳизбнинг Судандаги матбуот баёнотида Американинг Судан аҳлига душман эканидан огоҳлантирилди ҳамда ким бу давлатга ялтоқлик қилаётган бўлса, у ё хоин ёки нодон экани таъкидланар экан, жумладан, яна бундай дейилди:
«Америкалик вакиллар ҳаргиз бизнинг манфаатимиз учун, даъво қилишаётгандек, бизнинг муаммоларимизни ҳал этиш мақсадида келишмайди. Ким шундай мақсадда келишади, деб ўйлаётган бўлса, демак, у ўшалар билан тил бириктираётган жиноятчи ёхуд ғирт хомхаёл экан. Америка мустамлакачи давлат, уни фақат ўзининг манфаати ташвишлантиради. Ахир, Америка томонидан бўлинган Жануб давлатчасини бошқариб турган мана шу кимса (Бут) бўлса-ю, ундан таълимот олиш уят ва шармандалик эмасми?! Бу сафар у бизга қандай фожеалар олиб келаркин?! Суданни федераллик дастаги билан бўлиб ташлаш учун бу ерда илмоний давлатга асос солган ва миллий диалогнинг муаллифи бўлган шу Америка эмасми?! Ўз таълимотлари билан юртимизни кризис ва балоларга гирифтор этган, ҳатто дунёнинг озиқ-овқат савати, дея баҳоланган бир юрт иқтисодини хонавайрон этган шу мустамлакачи давлат эмасми?! Унутманг, Америка мусулмонларга ҳаргиз яхшилик келтирмайди. Аллоҳ Таоло бундай деган:
مَّا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلاَ الْمُشْرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيْكُم مِّنْ خَيْرٍ مِّن رَّبِّكُمْ
«На аҳли китоблардан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Роббингиз тарафидан бир яхшилик тушишини истамайдилар. Аллоҳ эса раҳмат-марҳаматини ўзи хоҳлаган кишиларга хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир» [Бақара 106]
Америка ҳозир Баширдан кейин ўзига янги қул касб қилиш ташвишида юрибди. Касб қилгач, унга маълум вазифа юклайди… Янги қул ўз вазифасини бажариб бўлгач, Америка вақт ўтиб уни ҳам тарих ахлатхонасига улоқтириб юборади. Башир Американинг Судандан иқтисодий санкцияларни олиб ташлаши тўғрисида башорат қилиб, «биз Американинг иқтисодий санкцияларни олиб ташлаши, Трамп даврида муносабатларимиз ривожига эшик очади, деган умиддамиз», деган эди. (Суданий газетаси, 2017 йил 22 январ). Қани энди ўша Башир?!».
Матбуот баёноти сўнггида Судан аҳлига мурожаат қилиниб, елкаларига тушган вазифа бундай эслатилди:
«Башир ағдарилгандан кейин бугун Судан аҳли елкасидаги вазифа мустамлакачи ажнабийлар аралашувига йўл қўймаслик ҳамда мустамлакачи ва уларнинг элчилари билан алоқа қилаётган расмий доирани фош қилишдан иборатдир. Бу каби раҳбар доиралар ҳақида Аллоҳ Таоло
فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٌ
«Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсаларнинг – бизга бирон бало етишидан қўрқамиз, дея (кофирлар) томон шошаётганларини кўрасиз» [Моида 52]
деган. Судан аҳли зулм даф этиладиган ва барча муаммолар ҳал бўладиган ҳақиқий ўзгариш қилмоғи даркор. Бундай ўзгариш эса, Аллоҳнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этилажак ҳукмини барпо этиш билан бўлади. Чунки ушбу давлатгина ҳамма ишларни қуйидаги калом соҳиби Аллоҳнинг ҳукмига топширади:
فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
«Бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳ ва Росулига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» [Нисо 59]»
Роя газетасининг 2019 йил 3 июл чоршанба кунги 241-сонидан