Фаластин режими устоз Ало Абу Солиҳни ўғирлаб кетди

745
0

Фаластин режими устоз Ало Абу Солиҳни ўғирлаб кетди

Сешанба куни кечқурун разведка хизмати кучлари Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлими аъзоси устоз Ало Абу Солиҳни Қилқилия шаҳридаги ўз уйи олдида ўғирлаб кетишди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими режимнинг бу қилмиши унинг залолатга ботганини ва зўравонликда ҳаддан ошганини кўрсатиб турибди, дея таъкидлаб, у ҳибсга олган киши сиёсий арбоб ва матбуот ходими бўлиб, Аллоҳни рози қилиш учун шариатдан келиб чиқиб, ўзининг илғор сиёсий фаолият юритиш ҳуқуқидан фойдаланаётган киши эканини, айтиб ўтди.

Ҳизб яна қуйидагиларни таъкидлади: Режим ўтган икки ҳафта олдин бошлаган ва то шу кунгача давом этаётган ноқонуний ва ваҳший қамоққа олишлар кампаниясида Ҳизбнинг 60дан зиёд йигитларини қамоққа олди… уларнинг қонуний ва шаръий оддий ҳуқуқларига ҳам очиқдан-очиқ тажовуз қиляпти. Бу эса, унинг ўз жиноятларидан мутлақо ҳаё қилмаётганига далолат қилмоқда. Шундоқ ҳам бу режим ботган молиявий ва маъмурий коррупция ботқоғидан киши зада бўлади… унинг Фаластин аҳлини қашшоқлаштириб, ушбу юрт масаласини йўқ қилиш йўлида сиёсий тил бириктируви ҳаммага аён. Шунча жиноятлари етмагандек, энди Исломга ва Исломни етказаётганларга қарши кураш бошлади. Шубҳасиз, бу Фаластиннинг азиз аҳли зиммасига бундай бадбахт режимни гуноҳкор қўлларини юрт ва унинг аҳлидан тортишга мажбур қилиш учун унга қарши бор овози билан ҳайқириш вазифасини юкламоқда.

Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here