Собиқ президентнинг “икс” манёври

739
0

Собиқ президентнинг “икс” манёври

 3-июл куни Бишкекда собиқ президент Алмазбек Атамбаев тарафдорлари уюштирган митинг бўлиб ўтди. Митинг “Эски элита кетиб, янги ёш лидерлар келсин!” шиори остида бўлиб ўтди. Митинг диққат билан кузатилса, атамбаевчилар ўз манёврларини ўзгартирганларини сезиш мумкин. Жээнбековчилар бўлса аввалги позицияларида қолишмоқда.

 Бунга қадар Атамбаев суяниб келган шимол-жануб “кузир картаси” алмашди. Чунки, унинг бу ташаббусини кўпчилик сиёсатчилар ҳам, оддий халқ ҳам қўллаб-қувватламади. Аслида унинг ўзи ҳам халқни бутунлай иккига бўлиб юбориш ҳақида ўйлаган эмас, фақат бу масаладан савдолашиш учун бир қурол сифатида фойдаланмоқчи бўлди (бироқ бу масалада – ўзи айтганидек – “ўт билан ўйнашаётгани”ни ҳисобга олмади). Энди эса жээнбековчиларга қаршиларни ўз атрофида тўплаш учун, у ўзларини мухолифат деб эълон қилди, яъни унинг навбатдаги “кузир картаси” – ҳукуматдан норозиларнинг намойишлари бўлади.

 Жээнбеков эса Россиянинг бевосита, Хитойнинг билвосита қўллови, шунингдек, жануб халқининг мубҳам ишончларига суяниб, сиёсий мухолифларига қарши зулмини давом эттирмоқда. “Зулм” деганимизнинг сабаби, бу кураш адолат ёки халқ манфаати учун эмас, балки Россия ва Хитой буйруқларини тўсиксиз амалга ошириш, шунингдек, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун олиб борилмоқда.

 Атамбаевнинг “Эски элита кетиб, ёшлар келсин!” деган шиори уни Америка сиёсатига тўлиқ оғганини англатади. Чунки, Америка ўз сиёсатида – бирор бир давлатга сиёсий жиҳатдан кириб бормоқчи бўлса – ёшлардан фойдаланиш тажрибасидан унумли фойдаланади. (Аслида, АҚШ ўз кадрлари орқали халқ ичида “эскилар кетиб, ёшлар келиши керак” деган ноаниқ фикрни кенг ёйишга эришган). Бунга қадар Атамбаевни Батукаев масаласида Путинга мурожаат қилиши – ундан ёрдам сўраганини англатар эди. Бироқ, Путин ўртамчиликдан бош тортди. Бу бош тортишнинг бир нечта сабаблари бўлсада, хал қилувчи сабаб “уран масаласи” бўлди. Чунки, Путин март ойида Қирғизистонга амалга оширган ташрифида уран соҳасида кўплаб шартномалар тузиб кетган. Бунинг дастлабки қадами сифатида, Россиянинг “Ўрта Осиё уран компанияси” Кара-Балта тоғ-кон комбинати” ва Қизил-Омпол конини қазиш ишларига 30 миллион доллар инвестиция киритадиган бўлган. Маълумки бу халқ томонидан кескин қаршиликларга учради. Аслида Қизил-Омполда уран қазиб олинишига қарши халқ норозилиги аввалдан мавжуд бўлсада, аммо, бу сафар халқни америкапарастлар кўтарди (аслида эртага Америка келгудек бўлса, у ҳам уранни қаздира бошлайди). Бу митингларни атамбаевчилар қўллаб-қувватлади (Дамир Мусакеевнинг қамалиши ҳам бевосита шунга алоқадор). Ҳокимиятни уран қазилишига қаршилиқни қўллаши – халқни чалғитиб вақтни чўзишдан бошқа нарса эмас. Сабаби, у Россия олдидаги мажбуриятларини бажариши керак. Шу туфайли, Путин аввал Атамбаевга Текебаевни президентлик сайловида қатнаштирмасликни буюриган бўлса, энди Жээнбековга ҳам Атамбаевни парламент сайловларига аралаштирмаслик бўйича буйруқ бермоқда. Жээнбеков эса буни ички сиёсатга боғлаб амалга ошириб бериши керак бўлади.

 Эй мусулмонлар! Халқ ичида “икки ҳўкиз сузишса орада чумоли эзилади” деган гап бор. Бу ердаги икки қувват – Америка ва Россия. “Учинчи кучлар” ҳам мана шулардир! Сиёсатчиларимиз эса уларнинг қуроллари бўлишмоқда. Халқни бўлиб, учинчи кучларнинг ўртамизга “олов ёқишига” шароит яратишмоқда. Уларнинг бари ўт билан ўйнашмоқда. Бироқ, биз уларга “ўтин” бўлмаслигимиз керак. Уларнинг қурбонига айланмаслик учун биз мусулмонлар бу шайтоний ўйинлар фитнасини исломий онг билан тушиниб етиб, уларга қарши шариат асосида ҳаракат қилмоғимиз даркор. Бунинг учун Исломимизни ўрганайлик!

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here