بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«Маккаи Мукаррама ҳужжати» зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатидир
Устоз Исом Амира – Байтул Мақдис
Ливанда чиқадиган Ҳаёт гезетаси 2019 йил 29 май куни нашр қилган хабарда айтилишича, 139 давлатдан турли мазҳаб ва тоифа вакилларидан иборат исломий қатламни тамсил этувчи 1200 «исломий шахсиялар» ўз муфтийлари етакчилигида «Маккаи Мукаррама ҳужжати»ни тарихий дастур, дея тасдиқлашди. Унга кўра, бундан – бир жиҳатдан – исломий юртлардаги турли дин, маданият, ирқ ва мазҳаб вакиллари ўртасида бирдамлик қадриятларини ўрнатиш мақсад қилинган бўлса, иккинчи жиҳатдан, бутун инсоний жамият қатламлари ўртасида тинчлик ва дўстликни ўрнатиш мақсад қилинган эмиш. Шунингдек, ҳужжатни тасдиқлаганлар Набий ﷺнинг 14 аср муқаддам Ислом давлати турфа хиллиги ва турли қатламлари ҳамжиҳатлигини сақлаш учун имзолаган Мадинаи Мунаввара ҳужжатидан илҳомланганликларини даъво қилишди.
Шундай қилиб, бу «исломий шахсиялар» Аллоҳнинг динига журъат қилиб, диндаги ўзгармас асослар билан ҳамда мусулмонларнинг туйғулари, уларнинг сиёсий ва қонуний мерослари билан ўйнашиб, ушбу зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатини тасдиқлашди. Ҳужжат бандларида Росулуллоҳ ﷺ илк Ислом давлатини барпо этганларидан сўнг ёзган Мадинаи Мунаввара ҳужжатидан илҳомланишганини даъво қилишди.
Бу «Маккаи Мукаррама ҳужжати», билан Мадинаи Мунаввара ҳужжати ўртасидаги зиддиятни баён қилиш учун аввало бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим. Мадина ҳужжати Мадина жамиятининг барча таркибий қисмлари устидан – бу қисмлар ақидавий ва тарихий жиҳатдан турфа хил бўлганига қарамай – исломий ҳукмронликни ўрнатган. Мадина ҳужжатидан фарқли ўлароқ, зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатида халқаро ҳамжамиятнинг Ислом шариати, унинг ўзгармас ҳукмронлик асослари ва ақидаларига нисбатан мунофиқлиги устун қўйилган. Зеро, Ислом шариати ақидалари ширк ва хурофотга асосланган ақидалар билан ҳеч бир шаклда уйғун келмайди. Бу нарсалар Ислом сақофатига мутлақо қарама-қаршидир. Чунки бутун ер куррасини ўзида қамраб олган Ислом сақофати тавҳидни ёяди, учлик (насронийлар эътиқоди) ва куфрга қарши курашади. Кейин, Макка ҳужжатида қабул қилинган асосий нарса Исломга зид эканини ҳамда у билан Ислом аҳкомларини ўзгартиришга уринилаётганини ҳам кўрсатиб бериш лозим.
Бу ерда зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатида келган нарсаларни бирма-бир батафсил айтиб ўтиришнинг ўрни эмас. Лекин бу ҳужжат мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган шахслар томонидан зараркунанда давлатларнинг Сайкс-Пико келишуви асосида тузилганини билишнинг ўзи кифоя. Зотан, мустамлакачи кофир Усмоний Халифалик давлатини ағдариш ортидан ясаган бу давлатчалар Ислом ва мусулмонларга мутлақо мансуб эмас. Энг асосийси, бу ҳужжат (АҚШ, Европа каби) мустамлакачи йирик давлатлар кўрсатмаси билан тузилган бўлиб, мусулмонларни заифлаштириш, уларга зўравонлик қилиш, ҳатто мусулмонлар устидан мутлақ ҳукмрон бўлиш исталаётган бир вақтда амалга оширилди. Аллоҳ Таоло бундай деган:
الَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمْ فَإِن كَانَ لَكُمْ فَتْحٌ مِّنَ اللَّهِ قَالُوا أَلَمْ نَكُن مَّعَكُمْ وَإِن كَانَ لِلْكَافِرِينَ نَصِيبٌ قَالُوا أَلَمْ نَسْتَحْوِذْ عَلَيْكُمْ وَنَمْنَعْكُم مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ ۚ فَاللَّهُ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
«Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб-пойлаб турадилар. Агар сизларга Аллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса: «Биз ҳам сизлар билан бир диндамиз-ку», дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: «Биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?» — дейишади. Энди қиёмат кунида Аллоҳ ўрталарингда ҳакамлик қилур. Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирларни мўминлар устидан ҳукмрон қилмагай» [Нисо 141]
Ушбу зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатида Исломий Уммат ўз уламоларга суяниши, яъни бугунги кунда дунёдаги димоғдор давлатларнинг малайлари бўлмиш ҳукмдорларга итоат қилаётган уламоларга суяниши таъкидланган… Бу эса, маъруфга буюриб, мункардан қайтараётган бошқа раббоний уламоларнинг овози бостирилишини, буни қонунийлаштириш учун қонунлар ишлаб чиқилишини англатади. Яъни ёмон аҳвол ёмонлигича қолмоқда, узоқ-узоқ замондан бери уйқуда қолган Умматни уйғотиш учун ўзгариш қилишга бўлган ҳар қандай ҳаракат зўр бериб тақиқланмоқда. Бунинг устига, Ислом ва мусулмонларнинг инсоният цивилизациясидаги ҳиссаси, бошқаларнинг ҳиссаси билан тенглаштириляпти. Бу ерда эса, масонликнинг бадбўй-нопок ҳиди келмоқда. Чунки масонлик динлар билан ақидалар ўртасини тенглаштириб, шу орқали Исломни капиталистик куфр ва коммунистик худосизлик олдида эътиборсиз динга айлантиради.
Зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатида бундай дейилади: «Бошқалар билан ўзаро тўғри тушуниш асосида муомала қилишнинг ҳамда уларнинг ҳамкорлари билан танишиш ва биргаликда ҳаётдаги тўсиқларни енгиб, муаммоларни бартараф этишнинг, шунингдек дискриминацион авантюралар ва фитнали назариялардан иборат тарихий душманликни қўзғатувчи аввалда қабул қилинган аҳкомларни четлаб ўтишнинг, буларнинг барчасининг энг яхши усули сақофий диалогдир». Унда қуйидагиларга буюрилади: «Ҳар қанча чиройли баҳоналар бўлса ҳам, давлат ишларига аралашмаслик. Чунки бу том маънода рад этилган бузғунчиликдир. Бу айниқса, иқтисодий ва бошқа ҳар хил тама билан бирга, сиёсий ҳукмронлик услубларидан ҳисобланади. Ёки мазҳабпарастлик фикрларини зўрлаб тиқиштириш ёхуд маълум замонга хос бўлган фатволарни тиқиштиришга уринишдир». Ҳужжат мана шу сўзлар билан Ислом давлатини барпо этишга бўлган аслий ҳаракатга, яъни, одамларни зулматдан нурга чиқариш учун Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш йўлига мутлақ тўсиқ қўйяпти, мусулмонлар тарихидаги улуғ асрларни ўчиришга, унинг нурафшон белги-аломатларини хиралаштиришга қаттиқ уриняпти!!
Ушбу зарарли ҳужжатга келишганлар «мусулмон жамиятларни қўриқлаш ва уларни мўътадил ва ўртача тушунчаларга етаклаш»ни алоҳида таъкидлашар экан, бу билан Қуръон ва Суннат устидан ҳамда бу иккиси кўрсатган ижмо ва қиёсдан ўзларини устун қўйишди. Улар – шунингдек – Ислом тўғри татбиқ этилган узун асрлардаги уламолар сўзларини оёқ ости қилиб, бу сўзларни дин масалаларида шаръий усулдан бутунлай йироқ бўлган уламоларнинг аҳмоқона сўзларига алмаштиришди.
Бирор жиддий таклифдан холи ва сохта бўлган бу ҳужжатда мусулмон ёшларга эътиборда бўлиш талаб қилинади. Бироқ Ислом Умматидаги ушбу улкан қатламни жалб қилиш учун бирор мукаммал батафсил дастурни ўртага ташламади. Ҳужжатни тасдиқлаганлар «ёшларнинг барча курслари, ташаббуслари ва дастурлари, хусусан, халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшувчи дастурларнинг назарий таклифлардан амалиётга ўтишини талаб қиламиз, қатли ом, ирқий тозалаш, мажбурий кўчириш ва ноқонуний абортларни қоралаймиз», деди. Бу синтетик гап, тоза гап эмас. Бундай гапдан мусулмонларда зулматли тоннель охирида ёруғлик бор, деган туйғуни пайдо қилиш кўзланган. Зеро, бундай жиноятчилик ва терроризм билан кофир ва димоғдор давлатлар ҳамда уларнинг исломий юртлардаги малай ҳукмдорлари шуғулланишмоқда.
Хотима сифатида айтар сўзим шуки, Маккадаги зараркунандаларнинг айни зарарли ҳужжати мусулмонлар кучсиз заифҳол бўлган бир замонда чиқди. Лекин Набий ﷺнинг Мадина ҳужжатлари эса, мусулмонлар нусратга эришиб, давлат барпо этганларидан сўнг авжи кучга тўлган замонда чиқди.
Аллоҳим, буларнинг макрини бўғизларига қайтариб ургин, биз уларнинг ёмонлигидан Сенинг паноҳингни сўраймиз. Аллоҳим, уларга кенг дунёни тор айла, бизни Сенинг дўстларинг азизу қудратли бўладиган, душманларинг хор бўладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик билан ризқлантир. Бу ишнинг эгаси Ўзингсан ва бунга Қодирсан.
Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан