Мабдага асосланиш ва ҳақда собит туриш зулматдан қутулишнинг ягона йўлидир

675
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мабдага асосланиш ва ҳақда собит туриш зулматдан қутулишнинг ягона йўлидир

Бироз тарихга, Халифалик давлати қулатилишидан олдинга қайтадиган бўлсак, Ислом табиати ўша пайтда асосан, руҳий Исломга, кўпроқ шахсга доир тоат ва ибодатларга чекланиб қолганига гувоҳ бўламиз. Тўғри, Усмоний Халифалик давлати замонида жиҳод давом этди, фатҳлар бўлиб турди. Аммо мусулмонлар ҳаётининг ички тузилмаси яратувчанлик, ижтиҳод ва мусулмон авлодларни келажак учун етакчи ва давлат арбоби қилиб етиштириш каби кўплаб нарсаларни йўқотди. Жамиятнинг Аллоҳ аҳкомларига Аллоҳ севадиган ва рози бўладиган тарзда амал қилиши бир мунча заифлашди. Бунинг боиси шундаки, ўша пайтда Ғарб давлатлари Халифалик давлати жисмини титратиш, ҳолдан тойдириш ва арабу ажамлардан иборат бутун мусулмонлар орасига ихтилоф уруғини экиш, миллатчилик ва ирқчилик низосини келтириб чиқаришга вақтини ҳам, молини ҳам аямай сарфладилар. Бизга маълумки, улар Халифалик давлатини тугатиш, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан дунё майдонидан бир четга чиқариб ташлаш, кейин давлатчаларга бўлиб, бўлишиб олиш мақсадида унга касаллик юқтириш вазифасини ўзларининг қўғирчоқ-малайларига юклашди… Ҳар бирига ўйнайдиган ролларини тақсимлаб беришди.

Халифаликдек бир йирик давлатни парчалаш Ғарбнинг буюк мақсади эди. Бироқ парчалашни шундай хатарлари борки, унинг оқибатларини ҳар қандай шахс ёки давлат изга сола олмайди. Агар, ғарблик кофирлар Халифалик давлатини парчалаб, сўнг бу парчаланишни тартиблаштиришмаса ҳамда парчаланишни доимий сақлаб туришга, шунга алоҳида диққат қаратишга, буни энг муҳим масала деб билишга, сўнг бошқариб туришга эътибор беришмаса – таъкидан айтаман – бўлинган давлатни бўлинишини тартибсиз ташлаб қўйишса, у ҳолда, мусулмонлар дилида Исломлари ва мабдалари яна жонланади, кейин яна ҳукмрон бўлиш борасидаги ўлган истаклари қайта тирилади. Бу эса, кофир асло истамаган ишдир.

Шунинг учун кофирлар турли давлатчалар пайдо қилиб, уларга ролларини тақсимлаб берди, ижро этиш заррача оғишмай, иккиланмай ҳаракат қилишлари учун бошқарув шаклини ва ҳаёт тузумини чизиб берди. Натижада, тузум сифатида Исломни йўқ қилиш учун ташланган илк қадам мана шу бўлиб ташлаш бўлди. Иккинчи қадам – одамлар доим бир-бирларига қарши душманлик қилиб туриши учун, кейин кофирларнинг турли баҳона ва баҳоналар билан уларнинг ишларига аралашиш учун мусулмон юртларида ифлос шайтоний вужудларни пайдо қилиш қадами бўлди. Ана ўшаларнинг бири Фаластиндаги яҳуд вужуди бўлса, яна бири Суриядаги нусайрийлар вужудидир. Уларнинг ҳар бири одамлар бошига битган бало бўлди. Улар Исломга қарши бузғунчилик қилиб, қарши курашишди, одамлар орасида бир-бирини ёмон кўриш ва душманлик низоларини кенг ёйишди, шу даражадаки, мудом мана шу вужудлар мавжуд бўлиб турар экан буларни ислоҳ қилишнинг ҳам, уларга барҳам беришнинг ҳам иложи бўлмади. Бунинг оқибати ўлароқ, зулму ситам кучайгандан кучайди, Аллоҳнинг кўплаб аҳкомлари зое кетиб, аввал давлатда, сўнг шахсларда ғойиб бўлди.

Ғарб ва унинг гумашталари ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлаш ва мусулмонларни Исломларидан узоқлаштириш йўлидаги курашларини янги қисмини бошлашди. Яъни, «уламолар», «шайхлар», «муфаккирлар», «ислоҳотчилар», «жадидчилар» каби кимсаларни пайдо қилишди.

Бу кимсаларни кофирларнинг мусулмон юртлардаги энг ўткир қуроллари, десак муболаға бўлмайди. Мен бу кимсалар, деганимда дин, илм ва фиқҳ ниқоби остида вазифалантирилган гуруҳни назарда тутяпман. Улар нафақат малай режимларга хизмат қилишяпти, балки мусулмонларни бўлиб, зое кетказишга, ҳукуматларга итоат қилиш фарз, уларга қарши чиқиш ҳаром, дея фатво чиқаришга ҳам хизмат қилишди.

Бу гуруҳ кўпчилик инсонни жаҳолатга ботириб, Аллоҳнинг дини ва аҳкомларидан узоқлаштирди. Чунки ҳукмдорлар ва уларнинг ахборот воситалари ёрдами билан улар одамларга ўзларини Аллоҳнинг шариатини билишда мурожаат қилинадиган манба қилиб кўрсатишди. Кўпчилик одамлар уларга ишониб, ортларидан эргашишди. Улар эса, одамларни ҳукуматларга ибодат қилишларига, уларнинг зулмати ботқоғига ғарқ қилишга зўр бериб ҳаракат қилишди. Илгари ер юзида ўхшаши йўқ, ягона мабдага асосланган давлатлари бор мусулмонлар энди мабдасиз, тиниқ ақидасиз ҳамда шахс ва жамиятни Аллоҳ рози бўладиган равишда ҳаракатлантирувчи аҳкомларсиз қолдилар. Анави кимсалар бу билан, асосий иш ва асосий мафкурага, яъни, кофирларнинг Ислом давлатини ағдариш мафкураларига хизмат қилишди, энг камида шундай.

Иш шу даражага етдики, бу кимсалар Аллоҳнинг аҳкомларига қарши курашда ва золимлар ботилини ҳақ қилиб кўрсатишда сурбетлик билан туну кун тинмай ҳаракат қилишди. Натижада, одамлар баъзиларнинг оғзидан «ҳукмдор куппа-кундузи очиқдан-очиқ маст бўлса ва зино қилса-да, аммо уларга очиқ қарши чиқиш ножоиздир», деган сўзни эшитишди! Яна бошқаси эса, жинояти ошкор бўлган ҳукмдорга Аллоҳдан ваҳи оладиган, Унинг даргоҳидан келган пайғамбар даражасида ихлос қўйди! Учинчи тоифадагилар эса, ҳукмдорнинг Аллоҳ аҳкомларини зое кетказиб, кофирларни дўст тутиб, бизга қарши қилаётган қирғин ва зулмларини ўз кўзи билан кўра туриб, унга «ижодкор иш эгаси», дея баҳо беряпти! Яна бири, ўзининг ўнлаб йиллар давомида Аллоҳга онгли тарзда даъват қилгани учун пушаймон бўляпти, бунинг учун узр сўраб, энди хўжайинига сидқидилдан хизмат қилажагини, хўжайини истаган сохта исломни ҳақиқий Ислом қилиб тасвирлашини билдиряпти!!

Хулоса: Мусулмонларда мабдага асосланиш йўқ, ёки уларга мабда қора қилиб ҳамда сохталаштирилган ва заҳарланган ҳолда берилди. Бу эса, алалоқибат, мусулмонларни ақидавий ва сиёсий бўшлиққа олиб бормоқда. Аллоҳ инояти билан, шахсларда фақат исломий маросимлар қолди, холос, ундан ортиқча нарса қолмади.

Бу шуни англатадики, бизнинг суянадиган нарсамиз қолмади. Чунки бинога улкан дарз етган. Бинони қайта тиклаш Ислом ва унинг аҳкомларига зид равишда кетяпти, ҳаёт тузумлари ҳам бизни бўлиб ташлашга ўч кимсалар томонидан олиб келиняпти.

Нурга қайтмоқ учун мабдага қайтмоқ лозим. Пайғамбаримиз ﷺнинг нури набавийлари олиб келган ушбу раббоний тўғри мабдани одамлар қалби ва ақлларига чуқур жойлаш, ечилмайдиган равишда мустаҳкам тугиш лозим. Кейин, мабдани ер юзига қандай етказиш талабларини англаб етиб, мабдада собит турмоқ даркор.

Шундай қилсак, бугунги кунда барча ҳукуматларда бошқарилаётган тоғут ва жаҳолатдан қутуламиз, биз билан одамлар ҳам қутулади… барчамиз ундан чиқиб, раббоний раҳмат, адолат, давлатдаги тузумга кирамиз. Зеро, бу давлат ушбу раббоний нурни мудофаа қилиб, шу билан бошқаради ва ер юзига ҳидоят ва сиёсат сифатида етказади. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай марҳамат қилади:

الر كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَىٰ صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ

«Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга – қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига – олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир»                                                [Иброҳим 1]

Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here