Муфтиёт Ўшда экстремизмнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди

716
0

Муфтиёт Ўшда экстремизмнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди

 Ўшда “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш асослари” деб номланган муҳокама бўлиб ўтди. Бу ҳақда муфтиёт матбуот хизмати хабар қилди.

 Тадбирда Ўш вилоят қозиси Самидин Атабаев, Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг Жанубий ҳудуд бўлими раҳбари Исакбай Мурзабеков ва бир қатор давлат ходимлари, куч органлари вакиллари ва 30дан ошиқ курсантлар қатнашди.

 Йиғилишда одоб этикаси, экстремизм ва терроризмни олдини олиш бўйича фикр алмашилди.

 Изоҳ:

Оламий куфр системаси Ислом ва мусулмонларга қарши кураш услубини ўзгартириб бормоқда. Илгари мусулмонларни моддий курашга рағбатлантириб, “Ал-Қоида” сингари жангари гуруҳлар орқали холис мусулмонларни сунъий пайдо қилинган жанг майдонларига бошлаб, ўн минглаб мусулмонларни қириб юборган бўлса, бугунги кунга келиб “Мўътадил Ислом” лойиҳасини ишлаб чиқиб, бу лойиҳани мусулмонлар орасида ёйишга ўтди. Бу курашда етакчи куфр давлатлари “сопини ўзидан чиқариш” учун жамият ичидаги олиму уламолардан, хусусан, муфтиётлардан фойдаланишга интиляпти. Қирғизистонда ҳам мазкур куфр лойиҳасини амалга ошириш ва олимлар ичидан “ўз талабларига” жавоб берадиган имомларни ажратиб олиш учун муфтиёт томонидан имомлар аттестациядан ўтказилди. “Талабларга” жавоб берган ва улар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган имомлар ўз вазифаларида қолдирилган бўлса, қолганларини ишдан бўшатди. Уларга махсус стипендиялар белгиланди ва давлатга қарамлиги оширилди. “Еган оғиз уялар” деганларидек, бугунги кунда муфтиёт томонидан тайинланган ва куч органлари томонидан махсус ўқув курсларини тамомлаган имомлар “армияси” етиштириб чиқарилмоқда. Улар юқоридаги каби тадбирларда қолган одамларга ва куч орган ходимларига “мўътадил” мусулмон билан “экстремист” ва “радикал” мусулмон ўртасини қандай фарқлашни ва уларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни ўргатишмоқда.

 Биз бу ўринда шу нарсани эслатиб ўтишни хоҳлар эдикки, бу ердаги масала Ислом ёки куфр масаласидир! Куфр мусулмонлар ўртасига нифоқ солмай туриб, бизларни бўлиб ташлай олмайди. “Мўътидил Ислом” куфрнинг йирик лойиҳаларидан бири бўлиб, бу лойиҳа орқали мусулмонлар ўртасини ажратиб ташлаш кўзланган. Биз ўзаро бирдамлигимизни сақламасак, албатта енгиламиз! Бирдамлик эса фақат жисмлар билан эмас, балки Ислом мафкураси асосида Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам сийратлари асосидаги йўл устида бирлашиш билан бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here