Яманда ҳар икки соатда битта она ва олтита чақалоқ вафот этмоқда

849
0

Яманда ҳар икки соатда битта она ва олтита чақалоқ вафот этмоқда

Уруш туфайли ва унинг натижасида Яман қашшоқлик, очарчилик, вабо, тиббий хизматларнинг етишмаслиги ва бутун бир авлоднинг йўқ бўлиб кетиши каби инсоний фожиаларга гувоҳ бўлмоқда. Бироқ, ушбу урушни бошқараётган қарор эгалари «бу уруш минтақадаги ички можаро», деган тасаввурни беришда ҳамда кризисларни чигаллаштириб, атрофдаги давлатларга ҳам ўтказиш ва бу нарсаларни яшириб келишда маълум даражада бўлса ҳам ютуққа эришишди. Бу – Яман масаласи қанчалик даражада эътиборсиз қолдирилаётганини изоҳлайди. Ямандаги «манфаатлар тўқнашуви» тўртинчи йилига кирар экан, унинг бадали тўкилган қонлар, нобуд бўлган жонлар, миллионлаб қувғин ва касалликка учраганлар билан тўланмоқда. Ҳатто бу юрт бугунги кунда жар ёқасига келиб қолди.

Эй мусулмонлар, Яманда тиббий ёрдам ва тиббий ускуналар етишмагани туфайли ҳар икки соатда битта она ва ва олтита чақалоқ вафот этмоқда. Шунингдек, бугун Яманда юқумли касалликлар кенг тарқалиб, қашшоқлик ва очарчилик жуда кучайди. Ҳатто Яман Ўрта Шарқдаги энг қашшоқ юрт бўлиб қолди!

Эй мусулмонлар, Яман Кўрфаз давлатларига қўшнидир. Унинг ҳудуди Саудия Арабистони ва Уммон султонлигига туташган бўлса-да, бу давлатлар Яманни ҳамкорлик кенгашига киритишмаган. Улар Ғарбга малай бўлганликлари учун Американинг буйруғи билан Саудия Арабистонини Амирликлар ва Уммон султонлигидан ташкил топган ва Яманга қарши ҳарбий агрессияни амалга оширишга қаратилган коалицияга етакчилик қилиб олишди. Қатар ҳам коалициядан чиқариб юборилишидан олдин унинг таркибида эди. Ушбу давлатлар ҳукмдорлари ва Эрон ҳукмдорлари, шунингдек Яманнинг шимол ва жанубдаги ҳукмдорлари Ямандаги диндошларимизга қарши содир этилган жиноятларда иштирок этиб келишмоқда.

Эй мусулмонлар, Яман ақидаси, қони, ор-номуси ва муқаддас жойлари муштарак бўлган ягона Умматнинг бир қисмидир. У одамлари эътиборсиз ташлаб қўйиладиган, кризиси ва аҳолиси унутиб қолдириладиган, болалари, аёл ва қарияларининг жонига бефарқ қараладиган унутилган бир қисм эмас.

Бутун дунёда мушук ва итларга ғамхўрлик кўрсатиладиган марказлар очилаётган бир пайтда, Яманда ҳар икки соатда она ҳамда чақалоқ очлик ва касалликдан вафот этмоқда. Ёлғиз шунинг ўзи эр кишиларни ҳаракатга келтиришга етарли эмасми?! Бу ҳолат уларни Уммат масалаларини қабул қилишга, муаммолари атрофида жипслашишга ва ечим топишга ундаш учун етарли эмасми?!

Юнисеф, халқаро хайрия жамиятлари ҳамда БМТ чақириғига асосан Яманга молиявий ёрдам кўрсатиш ечим эмас. Дарҳақиқат, кофир Ғарб режаларини амалга оширишда бундай халқаро ташкилотларнинг шубҳали роли ўз исботини топган. Кризисга чек қўйишда Европа ва Оқ уйнинг аралашувини сўраш ёки уларни фожиани тўхтатишга суст ёндашаётганликда айблаш шармандаликдир.

Ҳа, улардан ёрдам сўраш шармандаликдир. Зеро, Умматимиз Яман, Фаластин, Сурия, Ироқ, Шарқий Туркистон, Мьянма масаласини ва булардан бошқа масалаларни ҳал қилиш учун етарли армияларга эга.

Биз армияга ва бойликка эга бўлмаган Уммат эмасмизки, куч билан ёки пул билан ёрдам кўрсатишини сўраб Ғарбнинг остонасига бош урсак. Исломда эҳтиёждан ташқари бойликни сақлаш ҳаром экан, биз муҳтож бўлиб турган қурол-яроғ ва армияни сақлаб нима қиласиз?! Бутун дунёда ҳарбий қуввати жиҳатидан етакчи ўринни эгаллаган, жанг майдонида жасорат билан курашадиган армиянинг Яманда содир этилаётган жиноятларда иштирок этиши шармандаликдир.

Оналар ва чақалоқларнинг вафот этиши, шунингдек, уруш, қашшоқлик, юқумли касалликлар, бошпанасиз қолиш каби Яман аҳлига етган барча мусибатларнинг ечими куч ва ҳимоядадир. Чунки, ушбу куч ҳайбатли армия билан Яман аҳлини ҳимоя қилади ва ундан ёмонликларни бартараф этади. Ҳизб ут-Таҳрир тиклашга ҳаракат қилаётган пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидаги ушбу армия жонларни сақлашга, ор-номус ва муқаддас жойларни ҳимоя қилишга ҳамда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатишга кафилдир.

Эй мусулмонлар, Яман масаласи Умматимиз масалаларидан биридир. Шундай экан, Умматни қуршаб олган мусибатлар кўплигини баҳона қилиб, Яман масаласига бепарво қараш ёки уни унутиш жоиз эмас. Чунки мусулмонлар бошқа одамлардан алоҳида ягона Умматдирлар. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِذَا مَرَّ بِكُمْ أَهْلُ الْيَمَنِ يَسُوقُونَ نِسَاءَهُمْ، وَيَحْمِلُونَ أَبْنَاءَهُمْ عَلَى عَوَاتِقِهِمْ، فَإِنَّهُمْ مِنِّي، وَأَنَا مِنْهُمْ»

«Агар ёнингиздан аёлларига бош бўлиб юрган ва болаларини елкаларида кўтариб олган Яман аҳли ўтиб қолса, улар мендандир ва мен уларданман».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими – аёллар қисми

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here