Системани ўзгартириш керак

790
0

Системани ўзгартириш керак

Бекназаров: Акаевни қувиб юбордик – ҳеч нарса ўзгармади, Бакиевни қувиб юбордик –  ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ, Атамбаевни қамасак ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, Системани ўзгартириш керак.

Қирғиз сиёсий доирасининг етакчи вакиллари, янги шакилланиб бораётган етакчи гуруҳ ичидан ўрин эгаллай олишмаяпти. Ўзлари шакиллантирган система энди ўзларига қарши ишлай бошлади. Аслида янги етакчи гуруҳ вакиллари ҳам, мавжуд сиёсий доирадан таъсирланган ва унинг ичидан етишиб чиққан сиёсатчилардир. Етакчи гуруҳ ичидаги ёки ундан ташқарида қолган ёки унга мухолиф бўлган сиёсатчиларнинг барчаси битта сиёсий доиранинг вакиллари деб эътибор қилинади. Яъни бу доира вакиллари, халқаро сиёсат принципларига мувофиқ, Қирғизистонни аграр (хом ашёга асосланган) асосда ривожлантириш ҳақида фикрлайдиган ва мамлакат бошига тушаётган муаммоларни халқаро сиёсат ва бошқарув системасидан эканини очиқ айтишдан қўрқадиган ҳамда шу муаммолар учун бири иккинчисини айблаб, жазолайдиган сиёсий доира вакилларидир!

Шу кунларда Омурбек Текебаев қамоқдан туриб “Азаттык радиоси”га берган интервюсида, оламий банк тизими ва пул ўтказиш механизмларининг барчаси АҚШ томонидан тўлиқ назорат остида эканини айтди.

“Шу системанинг касофатидан, яъни ҳар бир ўтказилинаётган пулга шубҳа билан қараш ёки уларга қандайдир ҳужжатлар талаб қилиш сингари қўйилган шартлар туфайли, нақд валютани яширин йўллар билан Қирғизистондан олиб чиқиш механизми пайдо бўлди”, деди Текебаев. “Бу тўғри сиёсий тафаккурдан дарак бербоқда!” десак муболаға бўлмайди.

Бекназаровнинг баёнотига эътибор қаратсак, Акаев ва Бакиевни қувилишида ички бошқарув системасининг нотўғри эканини айтиб, уни ислоҳ қилишга чақиряпти. Ваҳолангки Қирғизистон тарихида бўлиб ўтган икки давлат тўнтариши ҳам ва шунинг касофатидан келиб чиққан Ўш воқеаси ҳам халқаро сиёсатга ва халқаро бошқарув системасига алоқадор ишлар бўлган. Ҳатто Текебаевнинг қамалиши ва кутилаётган Атамбаевнинг қамалиши ҳам халқаро сиёсатга алоқадор. Лекин Қирғиз сиёсий элитаси ҳар бир муаммони ўз гарданига олиш билан халқаро сиёсат етакчилари томонидан уюштирилаётган фитналарни яшириб келишади! Оқибатида бири-бирини қувғин қилиб, қамаб яна ўша йирик давлатлар манфаатини рўёбга чиқаришаётган бўлади.

Лекин “Атамбаевни қамасак ҳам ҳеч нарса ўзгармайди” деган жумланинг ўзи тўғри. Бироқ бу ўзгармайдиган жарён Қирғизистон бошқарув системасини ислоҳ қилиш билан ўзгариб қолмайди! Қирғизистон бошқарув системаси Акаев ва Бакиев бошқарувини ағдариш амалиётини Россиянинг буйруғи ёки қўлловисиз амалга ошира олган эмас! Ҳатто Ўш воқеаси ҳам Россия бошчилигида амалга оширилганига Бекназаровнинг ўзи гувоҳ бўлган. Яъни Ўш воқеаси устида қўлга олинган 4 нафар рус снайперларини унинг ўзи дараксиз “йўқ” қилиб юборган. Ўша пайтда у давлат бош прокурори эди.

Демак сиёсий тафаккур – ҳар бир воқеа ва ҳодисага, уни келтириб чиқараётган халқаро сиёсатга боғлаб баҳо бера олиш журъати билан амалга ошар экан! Сиёсий сафсата (популизм) эса, ўз манфаатини рўёбга чиқариш мақсадида халқни алдаш, чалғитиш, оппонентларининг обрўйини тўкиш, ўз салоҳиятидан фойдаланиб уларга зулм қилиш каби жирканч йўллардан фойдаланишдан иборатдир.

Биз умматни, шунингдек сиёсий доирани тўғри сиёсий тафаккурга чақирамиз. Чунки оламий куфр бошқарув системаси, устимизда олиб бораётган ўз кирдикорларини яшириб, бир биримиз билан ўралашиб юраверадиган бузуқ (куфр) бошқарув системаси ва сиёсий доирасини ушлаб туради. Бизни тўғри исломий сиёсий онг ва тафаккуримиздан узоқлаштириб, унга чақираётган фидоийларни ҳар хил куфр атамалари билан атаб, жамиятдан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Аслида фақат сиёсий тафаккур вазиятларнинг тўғри ечимига олиб бора олади. Сиёсий онг улар устидан тўғри хулоса ва амалда муносабат белгилай оладиган қувват беради. Акс ҳолда Қирғиз сиёсатчилари сингари тўда-тўда бўлиб арзимас дунё матоҳлари устида бир биримизга қарши курашиб, ҳолдан тойиб бораверамиз!

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here