Ливияда бир-бирига қарши жанг қилаётган томонлар бу қилмишлари билан АҚШ ва Британияга хизмат қилаётганларини қачон англаб етишаркин?!

566
0

Ливияда бир-бирига қарши жанг қилаётган томонлар бу қилмишлари билан АҚШ ва Британияга хизмат қилаётганларини қачон англаб етишаркин?!

Арабийя нет сайти (ҳижрий 1440 йил 25 рамазон, милодий 2019 йил 30 май пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади.

«Ливия армияси кучлари Вифоқ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли жангарилар билан бўлган қақшатқич тўқнашувдан сўнг бундан бир неча соат олдин Робия водийси жангоҳида ва пойтахт Триполи жанубидаги аэропорт йўлида олдинга силжишга муваффақ бўлди.

Пойтахт Триполи атрофларидаги турли фронт ва жангоҳлар Ливия армияси кучлари билан Вифоқ ҳукумати кучлари ўртасида кечган қаттиқ тўқнашувларда оғир ва ўртача оғирликдаги қуролларнинг ишга солинишига ҳамда бир неча обьектларга тўхтовсиз равишда ҳаводан бомба ёғдирилишига гувоҳ бўлмоқда.

Ливия армияси Бош қўмондонлиги матбуот бўлими раиси Халифа Абидий Арабийя нетга берган интервьюсида армия ҳарбий қисмлари жиддий силжиш ва муҳим ғалабаларни қўлга киритганини, шаҳар марказига унчалик узоқ қолмаганини таъкидлади. Халифага кўра, армия пухта ишлаб чиқилган жанговар режа бўйича ҳаракат қилиб, асосий эътиборини оддий фуқаролар ҳаётига риоя қилиш ва уларни мудофаа этишга қаратган. Мақсадга эришилмагунча ҳамда пойтахт Триполини террорчи жамоалар ва турк зобитлари томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли жангарилардан озод этмагунча ушбу ҳарбий амалиётлар давом этади, дея қўшимча қилди Халифа.

Ливия армияси илгари ҳам Триполи халқаро аэропорти йўлидаги жангоҳда ютуққа эришиб, кўчма ҳарбий лагерни ўз назорати остига олган эди. Яъни, қуролли жангарилар кўп талофат кўриб, жойлашган ерларини ташлаб қочишга мажбур бўлишган».

Роя газетаси шарҳи:

Бунга шарҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1440 йил 15 жумодус-соний, милодий 2019 йил 20 февралдаги саволга жавоб нашрасидан иқтибос келтирамиз:

«Куфр давлатлари Ливияда ўз фойда ва нуфузлари йўлида бузғунчилик тарқатишмоқда. Курашаётган мусулмон томонлар ҳам мана шу куфр давлатлари манфаати йўлида жанг қилишяпти. Улар бир-бирларининг қонини тўкиш ва юртларидаги нефт бойликларини беҳуда совуришнинг ҳаромлигига аҳамият беришмаяпти. Шунинг учун малай ҳукмдорлар ва уларнинг ортида турган куфр давлатларини ва улар Ислом ўлкасида тарқатаётган ёвузликни йўқ қилиш фақат мусулмонлар қўлида. Бунинг учун мусулмонлар жуда жиддийлик билан қўзғалиб, Аллоҳнинг шариатини барпо этмоқлари ва Халифаликни эълон қилмоқлари керак. Халифалик барча ишларни ўз ўрнига қайтаради ва очкўз кофир давлатларининг мусулмон юртларидаги таъмаларини даҳшатли тушга айлантиради».

Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here