Ливан режими суриялик қочқинларни қонхўр Сурия режимига қайтариш мақсадида уларга тазйиқ ўтказмоқда

558
0

Ливан режими суриялик қочқинларни қонхўр Сурия режимига қайтариш мақсадида уларга тазйиқ ўтказмоқда

Нидоу Сурия сайти (ҳижрий 1440 йил 18-Рамазон, милодий 2019 йил 23 май пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Ливан Вазирлар кенгаши суриялик қочқинларга белгиланган солиқларни яна-да ошириш имкониятини муҳокама қилди. Вазирликдаги бир манбага кўра, бу нарса қочқинларга босимни кучайтириш ва Сурия режими назорати остидаги ҳудудларга қайтиб боришларига мажбурлашга қаратилган тадбир ҳисобланади.

Манбанинг таъкидлашича, сурияликларга белгиланган айни янги солиқлар қонуни яқин кунлар ичида парламентга тақдим этилади, парламент уни яна-да қаттиққўл бўлиши кутилаётган янги бюджет тўғрисидаги қонун доирасида тасдиқлайди. Янги солиқлар қонуни, «оrient-news.net» сайтига кўра, қочқинларнинг қонуний яшаш тўловларини кечиктиришларига қарши чораларни кучайтиришни ҳамда Ливандаги қонуний ҳужжатларни тўла топширмаган суриялик ташкилотларнинг ҳаммасини ёпиш ва жаримага тортишни ҳам ўз ичига олади.

Бу янги қонунга кўра, суриялик қочқинларни ноқонуний равишда ёхуд қонуний ҳужжатлари шу жумладан, қонуний яшаш ҳужжатисиз иш билан таъминлаган ҳар қандай ливанлик жаримага тортилади. Буларга қўшимча, сурияликларнинг ишлаш лицензиялари тўловлари ва савдо точкалари очиш лицензиялари тўловлари оширилади.

Ҳозирда Ливанда 1.2 миллиондан зиёд суриялик қочқин оғир шароитларда ва хавфсизлик хизматлари тазйиқлари остида яшаб келмоқда. Буни БМТ бир неча ой муқаддам уларнинг вазияти бундан ҳам ёмонлашиши мумкинлигидан, улардан 69 %и ғоят қашшоқликда яшаётганидан огоҳлантирган эди».

Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here