Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини:
Фаластин ва Уммат масаласига қарши фитналар кўп, бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учрайди
Ҳизб ут-Таҳрир шанба куни Фаластиннинг Қилқилия шаҳрида шаҳар аҳолиси ва ўнлаб нуфузли кишилар иштирокида Рамазон кечасини ўтказди. Кечада Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлими аъзоси муҳандис Боҳир Солиҳ нутқ сўзлаб, Уммат масалалари ва ташвишлари ҳақида ҳамда Умматга асосан, Фаластин масаласига қарши фитналар бўлаётгани ҳақида сўз юритди.
Рамазон ойи кечасида Аллоҳдан нусрат ва ғолиблик беришини, тоат ибодатларни қабул айлашини сўраб дуолар қилинар экан, Боҳир Солиҳ Аллоҳ нусрат берувчи ва ҳар ишга қодир эканини, мўминлар вазифаси эса, Аллоҳни рози қилиш ва ваъда қилган нусрати учун ҳаракат қилишдан иборатлигини таъкидлади.
Нотиқ мустамлакачилар ва уларнинг қўғирчоқ ҳукмдорларининг Умматга, унинг умидларига ва шу золимлардан қутулишга қаратилган ҳаракатларга қарши тўқиётган фитналари улкан эканини инкор қилмади, бироқ бугун Умматга қайта жон кирганини ва у бир кун ҳам ўлмаганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мустамлакачилардан бутунлай озод бўлиб, ер юзида Аллоҳнинг шариати ҳукмрон бўлишидан бошқа нарсага ҳаргиз рози эмаслигини Уммат кўрсатди.
Боҳир Солиҳ Фаластин масаласи ҳақида гапирар экан, бу заминга қарши тўқилаётган тил бириктирувларни – улар икки давлат ечими ёки битта давлат ечими бўладими ёки Аср келишуви каби кўринишларда бўладими ҳеч бир фарқсиз – буларнинг барчасини ҳукмдорлар лоқайдлиги, хиёнати ва жинояти, деб аташ мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, мусулмонлар Фаластин масаласининг фақат битта ечимига рози бўлишларини, яъни ушбу ечим – Фаластинни исломий заминлигини таъкидлайдиган ва унинг бир қаричи ҳам яҳуд босқинчилиги остида қолишини ҳаром санайдиган шаръий ҳақиқатларга асослансагина қабул қилишларини таъкидлади.
Нотиқ мазҳабпарастлик курашидан огоҳлантириб, бундай деди: Америка бу курашга Эрон ва Саудия орқали олов ёқиб, ягона Уммат фарзандлари орасидаги бўлинишни яна-да кучайтирмоқда, бу давлат жуда жирканч сиёсатни режалаштирмоқда ва бу Эрон хавфига қарши кураш ниқоби остида ўзи билан минтақа давлатлари ўртасидаги ҳарбий сиёсий коалицияга яҳуд вужудини ҳам қўшиш режасидир.
Шуни таъкидлаш лозимки, нотиқ билан иштирокчилар ўртасида ўтган мунозара Рамазон кечасини бойитди ҳамда муштарак ишончларни мустаҳкамлаб, кўпгина тафсилотлар изоҳига ҳисса қўшди.
Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан