Ривожланган Ғарб “террорчиларни” қандай тайёрлайди…

804
0

Ривожланган Ғарб “террорчиларни” қандай тайёрлайди…

 Швейцариянинг “Tages-Anzeiger” газетаси махсус хизматларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракатларини фош қилган мақола эълон қилди. “Хорватиянинг мусулмонларга қарши махфий ҳаракати” дан номланган мақолада Европа иттифоқи аъзоси Хорватия махсус хизматларининг разил кирдикорлари акс этган.

 Мақола, “Хорватия махсус хизматлари боснияликлар масжидларига қурол ташлаб қўйишни режалаштирган ва мусулмонларга босим ўтказган” деб бошланади. Газета босниялик бир мусулмоннинг бошидан кечирган воқеасини ва Хорватия махсус хизматлари уни ҳамкорлик қилишга қандай мажбурлаганини ошкор қилган. Бу мусулмон хавфсизлик юзасидан исмини ўзгартириб газетага ўзини Ален Халимович деб таништирган. Газетада бундай дейилади: “Босниялик мусулмон Ален Халимович беш йил аввал Хорватия пойтахтидаги исломий гимназияни тугатган. У 18 ёшга тўлганида Хорватия махсус хизматлари назарига тушган. Махсус хизматлари уни яширин сўроқ қилишга чақиришган. Махсус хизматлар ходимлари ундан Загреб масжидига кимлар келиб кетаётгани ва масжидда нималар муҳокама қилиниши бўйича маълумот етказиб туришга мажбурлашган. Бундан ташқари улар Алендан Босния шимолидаги Горня Маоча қишлоғига бориб у ердаги диний одамлар ҳаракатлари бўйича маълумот тўплашни талаб қилишган”.

 Бироқ, таҳдидларга қарамай Ален ҳамкорлик қилишдан бош тортган, газета бу ҳақда бундай дейди: “Махсус хизмат ходимлари унга таҳдид қилишган, агар у жосус бўлишдан бош тортадиган бўлса, у ва оила аъзолари бу рад этиш оқибатларини кўради, деб қўрқитишган. Хорватия ҳукумати ўқитувчи бўлишни орзу қилган Аленни миллий хавфсизликка хавф пайдо қилади деган асосда мамлакатдан чиқариб юборди, қурувчи бўлиб ишлаган Аленнинг отаси эса ишидан айрилди”.

 Газета Ален воқияси ягона эмаслиги, махсус хизматлар бундан ҳам қўрқинчили ишларни содир этаётганини айтади: “Ален Халимович воқеаси ягона ҳолат эмас. Сўнги кунларда журналист Авдо Авдичга бир нечта босниялик мусулмонларн мурожаат қилишган. Уларнинг барчаси Хорватия махсу хизматларининг ифлос ҳаракатлари бўйича арз қилишган. Жорий маълумотларга кўра, Хорватия махсус хизматлари Хорватия ва Словенияда яшаган Босния фуқароларини хавфли амалиётларда иштирок этишда ёллашга уринишган… мусулмонларни ёмон кўрсатиш учун масжидларга қурол ва портлович моддалар қўйишга мажбурлашган, бунинг эвазига мутлақ ҳуқуқларни беришни ваъда қилишган. Ким ҳамкорликдан бош тортса мамлакатдан чиқиб кетиши шарт бўлган”.

 Бу каби воқеалар фақатгина Хорватияда бўлаётган йўқ, бундай услублар дунёда кенг ёйилган. Шу сабабли, Ғарбда бирор портлаш ё бошқа иш содир бўлса, уларнинг махсус хизматлари “бу жиноятчи бизнинг рўйхатда бор эди”, “бизнинг назоратимиз остида эди” деган сўзларни эшитиб қоламиз. Мафкураси инқирозга юз тутаётган демократик Ғарб Исломга қарши туришдан мафкуравий жиҳатдан мағлуб бўлгани сабабли бу каби ифлос услубларга ўтмоқда. Ривожланган Ғарб ва унга эргашган мусулмон ҳокимлар Ислом ва мусулмонларни ёмон отлиқ қилиш учун мана шу каби ифлос ишларга боришади. Чунки, Ғарб ўзининг бузуқ демократиясини сақлаб қолишга интилса, мусулмон ҳокимлар эса исломий юртлар бир раҳбар остида бирлашиши сабабли ўз тахтлари, ҳокимиятларидан ажралиб қолишдан қўрқишади.

 Ҳорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here