Қирғизистонда “диний радикаллашув”нинг зиёнларини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
Қирғизистоннинг Жлолобод вилоятида жойлашган район ва шаҳарларда дин олимлари билан экспертлар биргаликда маҳаллий аҳолига «эксртемизм, терроризм ва радикализм»ни олдини олиш бўйича атайин ўқитиш тадбирларини олиб боришяпти. Вилоят милиция малумот котибининг айтишича, тадбир Ҳизб ут-Таҳрир, Акромия ва Яқин инкор диний жамоаларининг фаолияти, уларнинг ноқонуний ҳаракатларининг жамиятга акс таъсири ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш билан давом этяпти. Йиғинлар маданият уйлари ва масжидларда уюштириляпти. Манба “Азаттык радиоси”.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 21 нафар жамоаларнинг ҳаракати ва ўз мафкура (идея)ларига даъват қилиши тақиқланган.
“Мўътадил (миллий, анъанавий) Ислом” лоиҳасини жамиятга киритиш устида ҳаракат бошланди! “Мўътадил Ислом” лоиҳаси, миллий урф одатларимизга мос келган, шунингдек урф одат ва анъаналарга айланиб кетган урфларни исломий мафкура ва исломий қадриятлардан устун қўйиш асосига қурилган. Бу урф одатлар ичида исломий, ғойриисломий ҳатто куфрга далолат қиладиганлари ҳам бор. “Мўътадил Ислом” Мусулмонларни мавжуд куфр жамияти билан ҳамкор ва ҳамнафас яшашга, ҳатто шу жамиятни ривожлантириш учун фаол иш олиб боришга тарғиб қилади! Динни ҳам шу жамиятни ривожлантиришда қурол сифатида қўлланишга чақиради ва шунга ўргатади. Масалан Россияда бир қатор диний уламолар сифатида танилган шахслар томонидан янги йил ёки бошқа куфр байрамларини нишонлаш ҳаром эмаслиги шаръий таъвиллар билан исботлашга ҳаракат қилингани сингари.
“Мўътадил Ислом” куфр ҳаётига шаръий тус бериш мақсадида юқоридаги каби илмий баҳс мунозара ва тадбирлар олиб боради. Уларнинг бу дунёқарашларини маъқулламаган ёки ҳаётларида қўлламайдиган бошқа мусулмонларни “экстремист, террорист ва радикал” деб номлашади! Бу ҳақида атайин қонунлар ишлаб чиқилиб, орган ходимлари мусулмонларни қўрқитиш ва алдаш йўллари билан “Мўътадил Ислом” сафини кенгайтириш мақсадида режали ҳаракатлар олиб боради. “Мўътадил Ислом” куфр лоиҳаси бўлиб, ҳозирда Ислом ва мусулмонларга қарши бутун дунё давлатлари шу асосда кураш услубига ўтиб боряпти! Ҳатто Саудия ва Мисрдаги исломий олийгоҳларнинг ўқув дастурлари ҳам тубдан ўзгартирилиб, мўътадилликка моиллаштирилди.
Қирғизистонда ҳам, бу борада бир неча йиллардан буён ҳукумат сиёсати миқёсида орган ходимлари томонидан атайин эътибор билан режали иш ҳаракатлар олиб бориляпти. Бир неча йиллар мобайнида атайин шакллантирилиб келинаётган бу лоиҳа, энди жамият сари амалий ҳаракат кила бошлади. Муаммо – жамият уни қандай қабул қилишида! Уламолар ва имом-домлалар бу лоиҳага албатта тортилади. Мусулмонлар улар воситасида чалғитилмаса, куфрнинг ўзи бу ишни амалга ошира олмайди! Шунинг учун бу лоиҳанинг асосий қурбонлари исломий имомлар ва уламолар бўлиши кутиляпти. Уларни динда собит қадам туришга ва Аллоҳга тақво қилиб куфр билан ҳар қандай ҳамкорликдан бош тортишга чақириб кетамиз. Бу синов улар учун дунё ва охиратда манфаат келишига сабаб бўладиган хайрли кечсин, амиин!
Эй Уламолар ҳамда динда фақиҳ бўлган, шунингдек мўмин мусулмон даъватчи биродарлар! Куфр ақлимизни, сўнг қалбимизни фатҳ қилмай туриб эътиқод ва динимизни ҳор қила олмайди! Тарихда исломий давлат ҳам аввал фикрий етакчилик (ҳаётни ақидага боғлаш) асосидан чалғиб, ҳар бир ишни Аллоҳнинг розилиги асосига қуришга бепарво бўлиб қолиши оқибатида моддий ҳор ҳолатга тушиб қолган эди, охир оқибат дин ҳаётимиздан йироқлашди! “Мўътадил Ислом” мусулмонларни исломий мафкурадан чалғитиш мақсадида ишлаб чиқилган куфрнинг йирик лоиҳаларидан бири бўлиб, ундан кўзланган мақсад исломий ўйғонишни олдини олишдир. Чунки исломий мафкура амалларимиздан йироқлашиши билан динимиз ҳаётимиздан йироқлашади. Қачонки ҳаётимизни Ақидамизга боғласак, у яна ҳаётимизга қайтади инша Аллоҳ! Ҳатто кофир ва мунофиқлар буни хоҳламасалар ҳам!
Динни эътиқоддан келиб чиққан тақво ҳимоя қилади! Чунки Аллоҳнинг нусрати ташқи чиройли сифатимиз устига эмас, қалбдаги тақво ва эътиқоддан келиб чиққан амалларимиз устига тушади. Шунинг учун етакчи шахслар ва уламоларнинг позиция ва фикрларини доим назорат қилиб, муҳосаба остида ушлаб туришимиз зарур, зеро куфр уларни ўз томонига тортиб кетяпти! Улар баъзи гаплари куфрга ёки ширкка моил эканига ҳам эътибор бермай, куфрдан қўрққанлари сабабли ўзларини йўқотиб, хиёнат ботқоғига ботиб боришяпти! Биз уламо ва имомларимиз томонда туриб, уларга доим далда беришимиз, уларни Аллоҳдан тақво қилишга чақириб, сабрда бардавом туришга даъват қилишимиз зарур. Чунки ушбу кураш шахслар ўртасида эмас, балки Ислом билан куфр эътиқоди ва мафкуралари ўртасидаги курашдир. Куфр алдов йўллари билан аввал уламоларни, кейин эса Мусулмонларни ўз томонига тортишни мақсад қилмоқда. Биз ўзаро бирдамлигимизни сақламасак, албатта енгиламиз! Бирдамлик эса фақат жисмлар билан эмас, балки Ислом мафкураси асосида Пайғамбаримиз сийратлари асосидаги йўл устида бирлашиш билан бўлади.
Шунинг учун биродарлар, куфрнинг мўътадил лоиҳасини улоқтириб ташлайлик! Бу лоиҳа ҳар икки дунё ҳорлигига олиб боради, Аллоҳ сақласин!
Абдураззоқ