Помпео Москвага ташрифини бекор қилди
АҚШ бош котиби Майк Помпео Москвага ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости Франс Пресс агентлигига асосан хабар қилди.
Бироқ, сешанба куни режага мувофиқ у Сочида Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади.
ТИВ маълум қилишича, Москва ушбу учрашувда барча мавзулар муҳокама қилинишига умид қилади: Венесуэладан тортиб қуролни назорат қилишгача.
Душанба куни сиёсатчи Брюсселга йўл олди. Помпео у ерда европалик етакчилар билан долзарб масалалар, шу жумладан Эрон ядровий келишув билан юзага келган ҳолатни ҳам муҳокама қилади.
Бундан аввал АҚШ бош котиби Берлин ва Гренландияга ташрифини бекор қилган эди.