Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия делегацияси уйғур мусулмонларга қарши юргизилаётган репрессив сиёсатни қоралаш учун Хитой элчихонасига борди

610
0

Ҳизб ут-Таҳрир Голландия делегацияси уйғур мусулмонларга қарши юргизилаётган репрессив сиёсатни қоралаш учун Хитой элчихонасига борди

Уйғур мусулмонларни қўллаб-қувватлаш кампанияси доирасида 2019 йил 10 апрел чоршанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия Гаагадаги Хитой элчихонасига ўз делегациясини юборди. Бундан мақсад, Хитой режимининг Шарқий Туркистон мусулмонларига қарши юргизаётган репрессив сиёсатини қоралашдир.

Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия томонидан нашр қилинган матбуот баёнотида бундай, дейилади: «Делегация расмий мурожаатимизни топширмоқчи бўлган эди, бироқ бу мустабид режим вакиллари уни қабул қилишдан бош тортди. Ҳатто бизни сўроқ қилиш учун полиция ҳам чақиришди. Аммо биз миллионлаб эркак, аёл ва болаларни ҳарбий қамоқ лагерларига ташлаётган бундай режимдан бундан бошқача муомала кутмаган эдик. Зотан, ҳозир биз суҳбатлашаётган бир пайтда, Шарқий Туркистонда ирқий «тозалаш» амалиёти кетяпти… Хитой режими уйғур мусулмонларни Исломларидан воз кечишга мажбурлаб, ваҳшиёна суратда репрессия қиляпти… Бу ҳолни бутун халқаро ҳамжамият кўриб, томоша қилиб турибди.

Бизнинг айтар сўзимиз аниқ: балки, ҳозирда иқтисодий ёки бошқа сабабларга кўра уйғур мусулмонлари унутилаётгандир. Лекин биз халқаро ҳамжамиятга шуни таъкидлаймизки, Ислом Уммати уйғур мусулмонлар бошдан кечираётган азоб-уқубатларни ҳаргиз унутмайди. Шу боис, Ислом Умматини ўзининг кучларини қайта жамлаши учун уни ягона Исломий етакчилик (Халифалик) остига бирлашишга даъват қиламиз. Токи, Уммат кучларининг жамланиши билан барчамиз истибдодга учраган мусулмон ва ғайримусулмонларга қайтадан ёрдам беришга қодир бўлайлик.

Роя газетасининг 2019 йил 24 апрел чоршанба кунги 231-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here