Жээнбеков: Қирғизистонда уран қазиб олинмайди

1088
0

Жээнбеков: Қирғизистонда уран қазиб олинмайди

 Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда уран қазиб олинмаслигига ваъда берди. У бу ҳақда конституциявий палата судьялари билан учрашувда айтиб ўтди.

 Аввалроқ Бишкекда Қизил-Омполда геологик қидирув ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотлардан кейин уран конларини ўзлаштиришга қарши намойишлар бўлиб ўтган. 22 апрелда Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев у ерда барча ишларни тўхтатишга кўрсатма берган эди.

 “Биз кейинги  авлодга бирдам жамият, ҳуқуқий давлат топширишимиз лозим. Соф, яшил табиатни асарашимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб шуни айтмоқчиманки, жамиятда Иссиқ-кўл вилоятидаги Қизил-Омполда уран қазиб олиш масаласи жиддий муҳокама қилинмоқда. Фуқароларимиз бу борада ташвиш билдиришмоқда”, – деган Жээнбеков.  

 “Аниқ айтаман – Қирғизистонда уран қазиб олинмайди”, – деб қўшимча қилган Қирғизистон президенти. 

 Жээнбековнинг айтишича, у 2018 йилда рухсатномалар берилиши тизимини батафсил таҳлил қилиш ва инвентаризация ўтказишни таклиф қилган. Янги лицензияларни беришга тақиқлов киритилган.

 Давлат раҳбари Қизи-Омполдаги вазиятни “тоғ-кон соҳасидаги бетартиблик, ўзбошимчалик сиёсат натижаси” деб баҳолади. Жээнбековнинг таъкидлашича, мустақиллик йиларида мамлакатда ер қаъридан фойдаланишга 2,5 мингдан кўпроқ лицензия берилган. Охирги 8 йилда бу соҳада юзлаб жиноий ишлар қўзғатилган, улар бўйича терговларнинг кўпи якунига етказилмаган ва ҳозирда бу масала билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланмоқда. 

 “Яна бир бор қайтараман: Қизил-Омполда уран қазиб олиш ишлари олиб борилмайди. Ҳукуматнинг бу масалага бефарқ муносабати сабабли шундай катта жамият резонанси юз берди. Безовталиклар бўш жойда бошланмаган. Биз навбатдаги сайёҳлик мавсумига тайёрланаётганимизда бундай шовқин-суронни мавсумни ва соҳани барбод қилишга қаратилган ғаразли ҳаракат деб баҳолаган бўлардим. Шу сабабли юртдошларга, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситаларига мурожаат қиламан: хавотирга ҳеч қандай асос йўқ”, – деб таъкидлаб ўтди Жээнбеков.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here