1-май: Кимга қандай
Тарихий маълумотларни текшириб чиқадиган бўлсак, 1-майни байрам сифатида нишонлаш қадимги дунёда юзага келганига гувоҳ бўламиз. 3000 йил аввал қадимги Италия халқи “Ер худоси” Майяга сиғинишган ва баҳорнинг охирги ойининг биринчи кунида унга бағишланган расм-русумлар ўтказиб, ўйин-кулги ташкиллаштиришган. Шунинг учун ҳам бу ой “май” деб номланиб қолган. Немис ва славян халқларида 1-май Валпургия тунига боғлиқ бўлиб, бу тунда улар “май дарахтини” безатишган ва унинг атрофида тунни ўтказишган. Кейинчалик Европа халқи Аллоҳнинг динини қабул қилишди, аммо кейин уни бузиб, насронийлик динини пайдо қилишди. Шундан сўнг, 1-майни нишонлаш насроний байрам кўринишини олиб, “муқаддас учлик куни” байрамига айланди.
“Илк ўрта асрлар” деярли насронийлик даври бўлди. Кейинги ўрта асрларда тижорий капитализм насронийликни суриб чиқара бошлади ва охирги ўрта асрларда саноатлашган капитализм насронийлик устидан ғолиб бўлди. Насронийлик дини зулмидан қутилган халқ, эндиликда капитализм зулмига тутилди. Янги даврда демократия ниқобига ўранган капитализм ҳукмрон бўлиб қолди. Саноатлашиш ва империализм сабабли одамлар – аёллар ва ёш болалар ҳам – кунига 12-15 соатлаб ишлашга рози бўладиган бўлишди.
1886-йил 1-май куни АҚШда анархистлар 8 соатлик иш куни ва иш ҳақини оширишни талаб қилиб иш ташлашди. Тадбирга 350 000 ишчи қатнашди. Энг кўп ишчи Чикагода йиғилиб, 40 000 одам ишитрок этди.
Иш ташлашдан кейин Чикагода “McCormick Harvesting Machine Company” 1 500 ходимини ишдан хайдади. Бундан ғазабланган ишчилар 2 кундан сўнг яна қайта норозилик намойишига чиқишди. Полиция акция иштирокчиларига қарши куч қўллади, натижада 4 киши ўлиб, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бунга қаршилик билдириб, 4-майда минглаб одамлар – уларнинг сафида аёллар ва ёш болалар ҳам бор – қайта митингга йиғилишди. 10 соат мобайнида ёмғир остида туришди. Митинг ниҳоясига етиши арафасида бир бузғунчи полицияга қарата граната улоқтирди. 8 полициячи ўлиб, 50 нафари ярадор бўлди. Ўз навбатида полиция ҳам оламонга қарата ўқ ёғдирди. Ўнлаб намойишчилар ҳалок бўлди. Намойишдан кейинги ҳукумат тарафидан олиб борилган тергов ишлари ортидан 8 одам осиб ўлдиришга ҳукм қилинди. Кейинчалик улардан уч нафарининг жазоси 15 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилди.
Мазкур иш ташлаш қурбонларига бағишлаб 1889-йил июлида II Интернационал (социалисттик интернационал)нинг Париж конференцияси 1-май кунини бутун дунё ишчиларининг бирдамлик куни сифатида эълон қилди. Уларнинг ақидасидан келиб чиқиб, бу кун ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилувчи намойишлар уюштириш куни бўлиб қолди.
Чор Россиясида 1-май илгариги бутпараст-насроний байрамлар аралашмасидан ташкил топган бўлиб, бунда пикниклар уюштирилар ва буни маёвка деб номланган эди. Чунки, у вақтда Россияда капиталистик тузум татбиқ қилинган. Капитализм демократия ниқобига ўранган бўлишига қарамай, унинг ҳақиқий юзи – манфаатпарастликдир. Шу сабабли капиталистлар халқ зулмга қарши исён қилишининг олдини олиш мақсадида мана шундай байрам ва тадбирлар кўп бўлишига шароит яратиб беришар эди. Бунинг қаршисида, социалилизм остида яшаётган халқлар Россияда кенг кўламли норозилик намойишлари уюштириб туришган ва ҳукумат томонидан таъқибга олинган. Шу сабабли улар ҳам шаҳар ташқарисида маёвкага чиқиш кўринишида 1-май куни йиғилишлар ўтказишган. Шунинг учун ҳам бу тадбирлар ҳам “маёвка” деб номланган.
1917-йилги феврал инқилобидан кейин 1-майда ишчилар биринчи марта “Йўқолсин капиталист вазирлар”, “Мустамлакачилик урушлари тўхтатилсин” деган шиорлар билан очиқ намойишга чиқишди.
Октябр инқилобидан сўнг 1-май РСФСРда расмий байрам бўлиб қолди.
“Ривожланган социализм” даврида, коммунистик ақидадан келиб чиққан тариқатга мувофиқ СССР бўйича бутун дунё меҳнаткашларининг капиталистларга қарши инқилобга ундовчи намойишлар бўлиб ўтар эди. Иттифоқ фикрий тубанликка қулаганда халқ 1-майнинг мафкуравий маъносини ҳам тушинмай қолди. Шу сабабли бу кунни кўнгилхушлик кунларига алмаштиришди. 1990-йилги 1-май социалистик маънодаги сўнгги намойиш бўлди.
Советлар Иттофиқ қулаб, Россия капиталистик тузумига ўтганидан сўнг бу кун “Баҳор ва меҳнат байрами” деб номлана бошланди. У яна қайта одамларни капиталистларнинг зулмидан чалғитувчи байрам бўлиб қолди. Иттифоққа кирган бошқа республикалардан ҳам шундай бўлди. Уларнинг ичида Қирғизистонда 1-май “Меҳнат куни” деб номланиб, ҳар йили нишонланадиган бўлди.
Юқоридагилардан маълум бўлганидек, 1-май мушриклик ва насронийлик илдизини йўқотиб, айни вақтда социалистик ва капиталистик нуқтаи назардан келиб чиқиб нишонланяпти. Қирғизистон халқи мусулмон эканлигига қарамай 1-май ҳукумат томонидан байрам қилиб белгиланиб, одамлар бу кунни байрам қилиб юришибди. Чунки, бир вақтлар мусулмонлар ҳам фикрий тубанликка тушиб, фикрий бойликларини йўқотишган. Ҳозирга қадар бу ботқоқдан чиқолмай келишяпти. Ҳатто, айни вақтда кўпчилик одамлар тўғри фикрлай олмайдиган бўлиб қолган. Нафсларига ёққан нарсаларга алданиб юришибди. Аммо, нафслари кутган нарсалар ҳам рўёбга чиқмайди. Масалан, нима учун 1-майни байрам қиляпсан деб сўрасанг, “шунчаки кўнгилхушлик учун” деб жавоб беради. Аслида эса кўнгил ҳам хуш бўлмайди, чунки, турмуш ташвишлари бор. Байрамга қаердан пул топади, бугун байрам қиладиган бўлса, эртага рўзғори нима бўлади?… Устидан капитализм эзиб турибди. Аёллар тикувчилик цехларида 16 соатлаб ишлашади. Миллонлаб одамлар меҳнат муҳожирлигига кетган. Ёш болалар бозорларда арава тортиб юришипти. Бироқ, қарзга бўлса ҳам пул топиб, байрам қилишяпти…
Мустамлакачилар ва уларнинг малайлари буни жуда яхши билишади. Шу сабабли, байрам, ўйин-кулгини кўпайтираверади. Сабаби, одамлар қанчалик қашшоқ бўлса, шунчалик қарам бўлиб қолаверади. Фикрий тубан бўлса, тўғри мафкурани топа олишмайди.
Биз мусулмон бўлганимиз сабабли, 1-май масаласига исломий назарда қарашимиз зарур. Биз Ислом ақидасини қабул қилганмиз. Бу ақида Аллоҳ айтганидек, Пайғамбар кўрсатганидек яша дейди. Демак, биз Қуръон ва Ҳадисдан саҳиҳ ижтиҳод орқали истинбот қилинган (ишлаб чиқилган) шаръий ҳукмларга амал қилишимиз вожиб. Шариат жоиз деган байрамни нишонлаб, бошқасини тарк қилишимиз зарур. Исломни ўрганиб, ўз фикрий бойлигимизни топайлик. Социалистларга кўрларча эргашиб, капиталистларга гўлларча алданавермай, шариатимизни ушлайлик. “Ҳақ-ҳуқуқларни талаб қилиш” масаласига келсак, шариат ҳақ-ҳуқуқларимизнинг барчасини баён қилиб берган ва уларни талаб қилиш тариқатини ҳам кўрсатиб қўйган. Шу сабабли буларнинг бари шариат талаб қилгандек бўлиши керак.
Абдулҳакийм.