Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширади

671
0

Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширади

 Россия мудофаа вазирлиги Афғонистон шимолидан жангариларнинг Марказий Осиёдаги иттифоқчилари ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун ўзининг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширади. Бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

 “Бу мақсадларда Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширамиз, уларнинг кризис ҳолатларига шайлик салоҳиятини мустаҳкамлаймиз”, – деди Шойгу Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида.

 У Россия мудофаа вазирлиги минтақадаги ҳамкорларига қуролли кучларини модернизация қилиш ва уларнинг жанговар имкониятларини оширишга ёрдам беришини қайд этди.

 Унинг сўзларига кўра, Донгуз полигонида (Оренбург области) Марказий Осиёдаги жанговар хавфсизликни таъминлашга қаратилган “Марказ-2019” ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган. Машқларга ШҲТ давлатларининг барча ҳарбий контингентлари таклиф этилган, деди Шойгу.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here