Туркия банкларидаги қарзлар кризиси: Рибо кризиси ҳамда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан бўладиган уруш
Доктор Муҳаммад Жийлоний қаламига мансуб
Рейтер ахборот агентлиги молиявий бозор рейтингини ўрганувчи (STANDARD and POORS) компаниясига таяниб билдиришича, Туркия банклари тўлов муддати ўтиб кетган қарзлар кризисидан азият чекмоқда. Чунки банклардан олинган умумий қарзларнинг 8 %ини банк секторидаги мана шу муддати ўтиб кетган қарзлар ташкил қилади. Шунинг учун Туркия иқтисодиёти келажакда ғоят оғир муаммоларга юз тутиши мумкин. Гап шундаки, 188 миллиард турк лираси миқдоридаги муддати ўтиб кетган қарзнинг ҳаммаси ёки бир қисми ишончсиз қарзга айланиб қолиши мумкин. Зеро, бу маблағ 2353 миллиард лира миқдоридаги банклар томонидан берилган умумий кредит-қарзларнинг 8 %ини ташкил қилади.
Муддати ўтиб кетган қарзлар шундан иборатки, муддатидан 90 кун ўтиб кетади, аммо қарздорлар қарздан ёки қарз активидан ёки иккаласидан келиб чиққан процент-рибони тўлашга қодир бўлолмай қоладилар. Бугунги кунда муддати ўтиб кетган қарзлар нисбати дунёдаги энг катта нисбат ҳисобланмоқда. STANDARD end POORS ҳисоботига кўра, муддати ўтиб кетган қарзлар миқдорининг кўтарилиб кетиши ва бир йил олдингига нисбатан икки баробарга ўсиши турк лираси баҳоси пасайиб кетишининг табиий натижасидир. Чунки турк лирасининг долларга нисбатан баҳоси бир йил олдингига нисбатан тахминан 30 %га пасайиб кетган.
Агар Туркия молиявий ва иқтисодий вазиятни тузатмаса, STANDARD end POORS кредит қийматини пасайтириши мумкин. Таҳлилчилар тахминича, турк лираси келаётган уч йил мобайнида бир долларга 6.88 лирагача тушиши керак.
Ҳар қандай молиявий банк тизими, шу жумладан Туркияда муддати ўтиб кетган қарзлар анча таъсирга эга. Чунки у банкларнинг кредит эвазига лойиҳаларни доимий молиялаштира олишининг асосий кўрсаткичидир. Қарздорлар қарзлар, ёки уларнинг фоизлари ва хизматларини тўлай олмай қолганда, уларнинг банк олдидаги мажбуриятларини бажариши орқали банкка қайтаётган пуллар миқдори озайиб бораверади.
Қарздорлар 188 миллиард лирани тўлай олмай қолса, банклар ўз ишини тўхтатмаслик ва қарз беришда давом этиш учун қарз сўровчиларга берадиган қарз қийматини ушбу қарзларни тўлаш талаб қилинган йиллар давомида 188 миллиард лирага пасайтиришга мажбур бўлади. Агар йиллик қарз тўлаш қиймати муддати ўтиб кетган қарзлар қийматининг (188 миллиард лиранинг) масалан 20 %ига тенг келса, яъни 37,6 миллиард лира бўлса ҳамда умумий қарзларнинг тўлаш керак бўлган қиймати 470 миллиард лирани ташкил қилса, банк 470-37,6=432,4 миллиард лира миқдорида қарз бериши мумкин. Аммо Грецияда бўлгани каби кредит етишмаслиги 50 % бўлса, унда банклар 197 миллиард лира, яъни 36 миллиард доллар бера олади. Бу Туркия иқтисодидек улкан иқтисодни идора қилишга кифоя қилмайди. Шунингдек, бу ишлаб чиқариш ва пул айланиш фалаж бўлиб қолишини англатади.
Эслатиб ўтиш жоизки, қарзлар муаммоси ва муваффақиятсизлиги, ҳатто бугунгидек 8 % даражада ҳам, Туркия иқтисодиётида жуда кўплаб лойиҳаларнинг амалга оширилишида муаммо яратиши мумкин. Хусусан, ушбу турли молиялаштирувчи лойиҳаларнинг аксари, ҳар турли кредитлардан иборат. Оқибатда, маълум кредит тўлови муаммоси бошқа кредитлар тўлови муаммосига олиб бораверади ва ҳоказо… Муддати ўтиб кетган қарзлар миқдори қарийб бир йил ичида 4 %дан 8 % фоизга кўтарилишининг сабаби ҳам шу бўлса керак. Агар 2008 йилги кризис пайтидаги муддати ўтиб кетган қарзлар суратига назар ташласак у секин аста ўсиб, 2010 йилда энг баланд чўққига чиққанини кўрамиз. Буни қуйидаги тарзда баён қилиш мумкин:
Фоиз эвазига ва одамларнинг бойлиги эвазига ишлайдиган банклар зарар кўраётган бир вазиятда риболи кредитларга ва лойиҳаларни рибо билан лойиҳалаштиришга суянадиган иқтисод қулаб бораверади. Бу нарса дунёдаги иқтисодлар, шу жумладан Туркиянинг бугунги иқтисодига зарба беради. Одамлар ўзлари гувоҳ бўлиб турган иқтисодларининг вайрон бўлиши ва бойликларининг зое кетишидан ибрат олмайдилар ва яна ўша ишларини қилаверишади. Улар банклари ва рибо масканларига етган ҳалокатни кўриб турсаларда ибрат олмайдилар. Улар ўз гуноҳлари туфайли Аллоҳ ҳалок қилган кишилар олдидан ўтиб ибрат олмайдиган кимсаларга ўхшайдилар.
ثُمَّ دَمَّرْنَا الْآخَرِينَ * وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِم مُّصْبِحِينَ * وَبِاللَّيْلِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
«Сўнгра бошқаларни (яъни Лутни ёлғончи қилганларни) ҳалок қилдик. (Эй Макка аҳли) аниқки, сизлар эртаю кеч уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Ахир ақл юргизмайсизларми (яъни Лутнинг қавми бошига тушган ҳалокат сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми)?!»[Соффат 136-138]
وَكَأَيِّن مِّنْ آيَةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَمُرُّونَ عَلَيْهَا وَهُمْ عَنْهَا مُعْرِضُونَ
«Осмонлар ва ерда (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қилгувчи) қанчадан-қанча оят-аломатлар бордир. (Лекин) улар бу оятлардан юз ўгирган ҳолларида ўтиб кетаверадилар» [Юсуф 105]
Наҳотки Туркия ва бошқа исломий юртлардаги мусулмонлар рибо энг катта офат экани ҳамда у уларнинг бойликларини йўқ қилиши ва иқтисодларини вайрон қилишини тушунмасалар? Наҳотки улар Аллоҳ Таолонинг
وَمَا آتَيْتُم مِّن رِّبًا لِّيَرْبُوَ فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلَا يَرْبُو عِندَ اللَّهِ
«Сизлар одамларнинг моллари ичида зиёда бўлиб (қайтиши) учун берган судхўрлик-фойдахўрликдан иборат бўлган пул-молларингиз (яъни совға-саломларингиз) Аллоҳ наздида зиёда (савоб) олишингизга сабаб бўлмас» [Рум 39]
оятини тушунмасалар? Наҳотки улар одамларнинг бойликлари эвазига ўсадиган ҳамда ишлаб чиқариш ва ресурсларнинг кўплигига алоқаси бўлмаган рибо эвазига ўсадиган мол офат эканини билмасалар? Наҳотки улар бу каби моллар агар ёқадиган бошқа нарса топа олмаса ўзига ўзи ўт қўйишини билмасалар?
Наҳотки Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган киши инсониятга йўлиқиши мумкин бўлган энг қаттиқ уруш Азиз ва Буюк Аллоҳ томонидан бўлган уруш эканини ҳамда бу урушдан қутулиш мумкин эмаслигини билмаса? Аллоҳ Таоло ўз китобида рибо ейдиган ва рибо эвазига молини кўпайтирадиган кимсаларга қарши уруш эълон қилди.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ * فَإِن لَّمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِّنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ ۖ وَإِن تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз). Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз»[Бақара 278-279]
Муқаррар ва маҳкам тутиш шарт бўлган ҳақиқат шуки, риболи банк тизими капиталистик иқтисод низомининг бир қисмидир. У илмоний демократик низом билан ҳамроҳ ҳамда дин ва Исломни одамларнинг ҳаёти ва ишларидан узоқлаштириш ақидасидан келиб чиққандир. Бу каби офат, катта мусибат ва ҳалокатдан исломий иқтисодий низомни татбиқ этиш орқали халос бўлиш мумкин. Исломий иқтисодий низом эса, сиёсий низом билан ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги исломий давлат билан ҳамроҳдир. Шунингдек у Аллоҳ Таолони шериксиз маъбуд, илоҳ ва парвардигор деб ишонган ақлий ақидадан келиб чиққандир. Мусулмонлар халифаси Туркия ва бошқа исломий юртлардаги одамлар олдида фақат мана шу низом ва ақида билан туради. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«أَلَا كُلُّ رِباً مَوْضُوعٌ»
«Ҳар қандай рибо бекордир», яъни рибо эвазига тузилган битимга риоя қилинмайди.
Роя газетаси сайтидан олинди