Буюк Британия Украина билан бирга Россия тажовузига қарши турмоқчи

614
0

Буюк Британия Украина билан бирга Россия тажовузига қарши турмоқчи

 Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийни ўз мамлакатига “имкон бўлгани ҳамоно” сафарга таклиф қилди. Бу ҳақида Буюк Британия ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.

 Мэй ва Зеленский 23 апрелда телефон орқали мулоқот қилган. Бош вазир президентни сайловдаги ғалаба билан қутлаган. 

 Мэй Буюк Британия ва Украина ҳамкорлигини кенгайтириш, хусусан, «Россия тажовузини ушлаб туришда халқаро ҳамжамият билан бирга ишлаш» таклифини билдирган. Бош вазир шу билан бирга Буюк Британия Украинанинг суверенитети ва худудий яҳлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

 Суҳбат давомида ҳар икки томон яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here