АҚШ малайи Ҳафтарни Хавфсизлик Кенгашида ҳимоя қилмоқда

881
0

АҚШ малайи Ҳафтарни Хавфсизлик Кенгашида ҳимоя қилмоқда

 Британия Ливиядаги ўз малайи бўлган Миллий бирлик ҳукуматини ҳимоя қилиб, бу ҳукуматга қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётган америкапараст Халифа Ҳафтар ҳаракатларига сиёсий тўсиқлар яратиш (имкони бўлса тийиб қўйиш) учун БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига резолюция тайёрлади. Пайшанба куни АҚШ ва Россия бу резолюцияни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

 “БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги Россия вакили Ҳафтар ва унинг қўл остида бўлганлар ҳаракатларини қоралаган Британия резолюциясига қўшилмаслигини билдирди. Шунингдек, АҚШ бу резолюция лойиҳасини қўллашдан бош тортиш сабабини очиқлагани йўқ”. (“VOA”, 2019-йил, 19-апрел).

 Шу билан бир вақтда “Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп генерал Халифа Ҳафтар билан мулоқот ўтказди”. (“CNN”, 2019-йил, 19-апрел). Мулоқот душанба куни бўлиб ўтган, бироқ, бу ҳақда хабар – пайшанба куни Британия резолюцияси рад қилинганидан сўнг – ОАВ орқали жума куни маълум қилинди. Оқ уй хабарида шундай дейилади: “Трамп фельдмаршал Хафтарнинг терроризмга қарши кураш ва Ливия нефт захираларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муҳим ролини эътироф этади”. (“svoboda.org”, 2019-йил, 20-апрел).

 Ливиядаги сўнги ходисаларда камида 213 киши ҳалок бўлиб, 1000дан зиёд одам ярадор бўлгани хабар қилинмоқда. Икки мустамлакачи давлатлар манфаатлари йўлида мусулмон мусулмонга қарши ўқ отмоқда.

Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here