Қирғиз – Хитой газ қувури: мубҳам ва хатарли битим

728
0

Қирғиз – Хитой газ қувури: мубҳам ва хатарли битим

“Қирғиз-Хитой” газ қувурини ётқизиш ҳақидаги икки томонлама келишув 2013 йил 13 сентябрда, Шанхай ҳамкорлиги саммитида имзоланган эди. Режага кўра, мазкур лоиҳа учун 2019 йили старт берилиши керак. Бу лоиҳа “Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон-Қирғизистон-Хитой” магистралининг бир бўлаги бўлиб, “Қирғиз-Хитой” қувури «SINO-Pipeline International Company Limited» компанияси томонидан амалга оширилиши кутилмоқда.

Қирғизистон бош вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Базарбай Мамбетовнинг “Азаттык” радиосидаайтишича, “бу лоиҳада Қирғизистондан ўтаётган 215 км масофа учун мамлакатимизга тўланиши керак бўлган молиявий тўлов миқдори
шартномада кўрсатилган эмас! Қувур Олой районидан олиб ўтилади. Қувур ўтадиган 215 км йўл 50 – 100 метр диаметрда 35 йилга Хитой мамлакатига ижарага берилади. Демак бу масофа Хитой ҳарбийлари томонидан ҳимоя қилинади! Бундан ташқари қувур Олой районини икки қисмга бўлиб қўйиши мумкин. Қувур ўтган ҳудуд Хитой учун стротегик аҳамият касб этгани сабабли транспорт қатнови, қишлоқ хўжалигидаги чорвачилик, деҳқончилик ва сув хўжалиги йўлларига муаммо туғдириши мумкин”.

Ҳукумат ҳам имзоланган бу келишувда аниқ белгиланган миқдор йўқ эканини эътироф этди. Уларнинг айтишича, аниқ белгиланган йиллиқ тўлов миқдори йўқ, йил сайин Қирғизистонга транзит тўлов миқдори ўзгариб, кўпайиб бораверар эмиш. Лекин бу тўлов миқдори бир томонлама Хитой тарафидан белгиланади. Чунки бу қувур қурилишида ҳам, фойдаланилишида ҳам Қирғизистоннинг ҳеч қандай иштироки ёки таъсир кучи йўқ.

Ҳукумат бу лоиҳани эплаб юргизиб юбориш мақсадида “Хитой мамлакатимизга ҳеч қандай муаммо пайдо қилмайди”, деб, улар номидан гапиряпти! Лекин тарихга қарасак, сифатсиз ИЭС (ТЕЦ) қурилишида рўй берган авария учун ҳамда сифатсиз йўл қурилишлари ва бошқа бир қатор шартномаларни бузган Хитой корхоналарининг бирортаси учун унинг зиммасига ҳеч қандай жавобгарлик юклатилган эмас. Бундан ташқари “Кумтор голд” компаниясидан келаётган фойдани ололмаган Қирғиз ҳукумати, ҳатто ундан келаётган зарарларни  даф қилишга ҳам қодир эмаслигини кўриб турибмиз-ку.

Бу вазирлар чет эл компаниялари билан шартнома тузиб, мазкур лоиҳалардан ўзларига тегадиган молиявий улушдан бошқа ҳеч нарсани ўйламас экан! Улар, куфр давлатлари билан тил бириктириб, уммат манфаатларини талон тарож қилишмоқда. Оламий етакчи куфр давлатларининг манфаатларини ҳимоя қилганлиги учун оладиган ифлос, ҳаром манфаатлари Қирғизистон халқи ва уммат мулкига тажовуз деб эътибор қилинади! Улар ҳокимиятдан кетишгач ортидан жиноий иш қўзғалиши билан қўлдан чиқиб кетган манфаатлар ва маблағлар асло ортга қайтиб келмайди!

 Стратегик томондан қаралса, қувурдан келиши кутилаётган мубҳам молиявий манфаатни кўпиртириб кўрсатиш билан, унинг ортидан келиши мумкин бўлган ҳарбий экспансияни беркитмоқчи бўлишяпти. Хитойга ишонч билдириб, ҳатто транзит тўлови миқдорини унинг инсофига ҳавола қилиб шартнома имзолаб юборишипти! Россия ҳарбий базалари учун тақдим этилган юзлаган гектар ерга яна 60 гектар қўшиб беришди. Яқинда Хитой берган қарзларнинг муддати тугай бошлайди, бир қатор стратегик ер ва манфаатларимиз унга ўтиб кетиши кутиляпти.

Бу ҳокимиятдан умид йўқ! Кресло битта, бири кетса иккинчиси келиб ўтиряпти! Бошқарув системаси ўша-ўша эски ҳолича давом этаётгани сабабли, кейингиси ҳам бир муддат ўтиб аввалгиси сингари худбин ва ҳаромхўр етакчига айланиб қолаяпти. Улар ўзидан аввалгиларни нимада айблаган бўлишса, ўзлари ҳам ўша ишни қилишга мажбур бўлишяпти! Худди аввалгилар юрган йўлдан юриб, улар қилган жиноятларни давом эттиришга мажбур бўлишяпти. Юқоридаги шартнома Атамбаев томонидан имзоланган бўлишига қарамай, ҳозирги ҳокимият уни ҳимоя қилишга ва амалга оширишга мажбур. Чунки Хитой Атамбаевни жиноятчи, ҳудбин ёки лоиҳани ноқонуний имзолаганини тан олмайди. Шунинг учун Жиянбеков Хитойга қарши туришдан қўрқиб, лоиҳа жавобгарлигини ўз зиммасига олиб қўя қолади. Яъни Хитойдан қўрқиб ўз халқи манфаатига оёқ қўйишни ўзи учун осон ва манфаатли деб билади.

Муаммо шахслар ёки бошқарув жиҳозларида эмас. Улар бош вазирни алмаштириш орқали бизни чалғитиб, янги бош вазирдан умид қилишга чорлашяпти. Лекин муаммо вазирлар ёки президентларда эмас, балки бошқарув системасида ва шу система асосланган ақида ва етакчи давлатлар манфаати учун ишлаб чиқилган халқаро қонунлардадир! Яъни муаммо Уммат, шунингдек Қирғизистон халқи ўз мулки ва манфаатларини толон тарож бўлаётганига бепарво эканлигидадир.

Муаммоларнинг ягона ечими, мавжуд бошқарув системасини тубдан исломий бошқарув системасига ўзгартириш билан ҳал бўлади! Чунки оламда деярли бошқа мабдаий бошқарув системаси мавжуд эмас! Исломий мабдаий тузумни ҳаётга қайтариш учун, умматни ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ундашимиз, уни лоқайдлик уйқусидан ўйғотиш мақсадида, барча зулмларни фош қилиб, зулмни ҳис қилиш ва унга қарши курашишга ундашимиз керак! Зулмга қарши тўғри (шаръий) манфаатли кураш йўлларини кўрсатиб, барча муаммолар оламий куфр халқаро глобаллашган сиёсат томонидан келаётганини кўрсатиб беришимиз зарур. Шунда уммат Қирғизистондаги сингари ўз ичидаги бир сиқим сиёсатчилари туфайли бир неча бўлакларга бўлиниб, куфр манфаати учун бир бирлари билан сиёсий кураш устида ўралашиб юравермайди. Балки бу сиёсатчиларни барчасини бир томонга йўналтириб ва халқаро сиёсат манфаатини улоқтириб, ўз манфаатлари асосида иш олиб боришни талаб қила бошлашади! Бу эса умматни ўз эътиқоди асосидаги мабдаъий бошқарув системасига қайтишни талаб қилиши билангина амалда ижро этилиши мумкин! Яъни куфр сиёсий доираси ичидаги сиёсатчиларни бирини иккинчиси билан алмаштиришдан наф йўқ эканини тушиниб, бошқарув системасини тубдан Ислом бошқарув системасига ўзгартирмасак бўлмайди, деган тушунча устивор бўлмагунча натижа бермайди!

Шунинг учун биродарлар, исломий масъулиятимизни ҳис қилиб, “етакчи тўда ўз манфаати йўлида сотиб юбораётган манфаатларимизни ҳимоя қилиш исломий бурчимиздир”, деган дунёқараш билан ўз вазифаларимизни адо этишга киришайлик

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here