Исломни татбиқ қилишдан бошқа нарса Покистондаги иқтисодий тангликни бартараф қилолмайди

588
0

Исломни татбиқ қилишдан бошқа нарса Покистондаги иқтисодий тангликни бартараф қилолмайди

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти томонидан нашр қилинган матбуот баёнотида бундай дейилади:

«Ҳозирги раҳбарият Халқаро Валюта Фонди қўйган шартлар ва топшириқларни татбиқ қиляпти. Бу шартлар ва йўлланмалар эса, ўтган ўттиз йил мобайнида юрт иқтисодиётига улкан зарар келтирди. Бугунги даҳшатли иқтисодий кризисга сабаб, фақат коррупция эмас».

Баёнотда яна таъкидланди:

«Халқаро Валюта Фонди бу мустамлакачи давлатлар билан уларнинг маҳаллий иттифоқчилари ва покистонлик коррупциячи раҳбарларга хизмат қилувчи бир қуролдир. Бу ташкилот улкан инфляция содир бўлишига қўйиб бериб, асосий диққатни давлат мулкларининг хусусийлаштирилишига қаратади. Ўз навбатида, хусусийлаштириш йирик ажнабий мустамлакачи компаниялар фойдасига хизмат қилади ва уларнинг улкан даромад манбайига айланади. Яна бу Халқаро Валюта Фонди топшириқлари юртда солиқлар оширилишига қараталгандир. Бу эса, маҳаллий харид қувватининг пасайишига ва савдога тўсиқ бўлишга олиб боради ҳамда қишлоқ хўжалиги билан саноатга яна бир даҳшатли зарба беради. Шунинг учун бирин-кетин келаётган ҳукуматлар бор экан, бу ажнабий мустамлакачилар ва маҳаллий коррупциячилар бизнинг ҳисобимизга бойишаверади».

Баёнотда Покистондаги мусулмонларга мурожаат қилиниб, бундай дейилади:

«Ҳозирги раҳбарият сизга ёлғон ваъдалар бериш билан ҳокимиятга келди. Энди эса, сизга иқтисодни ўстириш ҳақида чўпчак айтиш билан ҳокимиятларини сақлаб қолишга уринишяпти».

Баёнот сўнггида бундай дейилади:

«Исломни татбиқ қилишдан бошқа нарса Покистондаги иқтисодий тангликни бартараф қилолмайди. Чунки яқинда – Аллоҳнинг изни ила – барпо бўлажак Халифалик Халқаро Валюта Фонди билан муомала қилишни, унга аъзо бўлишни, ундан кредитлар олишни, судхўрлик қилишни ва бу ташкилотнинг белимизни синдираётган шарт ва топшириқларини бажаришни рад қилади. Халифалик омма мулки бўлган энергетика ва минерал бойликлар соҳасида зудлик билан Ислом аҳкомларини татбиқ қилади. Закот ва қишлоқ хўжалиги ерларига хирож белгилаш каби давлат оладиган даромадларга оид шаръий аҳкомларни татбиқ қилади. Шу билан бирга, шаръий аҳкомларга зид бўлган адолатсиз солиқларни бекор қилади».

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here