Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезия юртдаги уламолар форумида Халифалик барпо қилиш ҳаракатини тўхтовсиз давом эттириш кераклигини таъкидлади

0
587

Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезия юртдаги уламолар форумида Халифалик барпо қилиш ҳаракатини тўхтовсиз давом эттириш кераклигини таъкидлади

Индонезиянинг Мадуро (Ява шарқидаги) оролида ҳижрий 1440 йил 24 ражаб, милодий 2019 йил 31 март якшанба куни уламолар форуми бўлиб ўтди. Росулуллоҳнинг Исро ва Меърожи хотирасини жонлантириш билан бир вақтга тўғри келган ушбу форумда, уламолар, шайхлар, «Исломий Ички Тарбия» ҳаракати фаоллари, жумладан, профессорлар ва яқин биродарлардан иборат 600 киши иштирок этди.

Мусулмон уламолар қуйидагиларни таъкидладилар: Ислом комил дин бўлиб, у Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло баракотли қилган бирдан-бир диндир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِيناً

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» [Моида 3]

Халифалик татбиқ этилиши шарт бўлган исломий аҳкомларнинг ажралмас бир бўлаги. Шунинг учун Халифаликни барпо этиш ҳаракатига қарши бўлган ҳар бир тақиқ, таҳдид, репрессия ва кураш жиноятдир ҳамда Ислом ва унинг ҳаёт йўлига очиқдан-очиқ душманликдир.

Учрашувда баён қилинишича, Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётган ташкилотлар ва уюшмаларнинг таҳдид ва репрессияга учраши, жиноятчига чиқарилиши ножоиз ишдир.

Йиғилишда иштирок этган уламолар шунингдек, биз ҳар вақт исломий даъватни етказувчилар тарафида туриб, уларни ҳимоя қилмоғимиз, уларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш ишларига ёрдам бермоғимиз шарт, дедилар.

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

NO COMMENTS