Мустабид режим доктор Иброҳим Тамимийни ҳибсга олди ва Ариҳа қамоғига жўнатди
Фаластиндаги мустабид режим жиноятчи тўдалар ва қароқчилар услубини қўллаш, қуролсиз инсонларга зўравонлик қилиш йўлидан бориб, Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини аъзоси доктор Иброҳим Тамимийни ҳисбга олди ва Ариҳа қамоқхонасига «этап» қилди. Иброҳим Тамимий хавфсизлик хизматининг жиноятни олдини олиш бўлими ходими тарафидан жосуслик мақсадида масжид ичкарисида содир этилган ишга намозхонлар билан биргаликда эътироз билдиргани учун ҳибсга олинди. Чунки бу ходим Фаластин режими гумашталаридан бўлмаган ҳақгўй имомнинг хутбасини видеога тушириш билан масжид ичкарисида фитна чиқаришга ҳаракат қилган эди. Кейин эса, хавфсизлик хизмати доктор Иброҳимга «давлат хавфсизлик хизмати ходимига қаршилик қилиш» айбловини тиркади, бу билан ҳам Аллоҳга, ҳам Унинг солиҳ бандаларига туҳмат қилди!
Режим масжидда фитна чиқариш ва даъват етказувчиларга бўҳтонлар қилиш билан Аллоҳга адоват қиляпти. У на бир динни билади, на бирор қонунни ва на ахлоқ-одобни. Ўзидан олдин ундан ҳам кучлироқ, ундан ҳам золимлоқ режимлар ҳоли нима кечганидан ибратланмай, зўравонлигим давом этаверади, деб ўйламоқда. Бу ўйи унинг ўзига зиён келтиради. Чунки Уммат ўз фарзандларига етказилган озору зулмларни асло унутмайди… Охиратдаги ҳисоб эса, барчасидан қаттиқроқдир.
Роя газетасининг 2019 йил 3 апрел чоршанба кунги 228-сонидан