Россия ҳарбий суди Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши навбатдаги қамоқ ҳукмини чиқарди

798
0

Россия ҳарбий суди Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши навбатдаги қамоқ ҳукмини чиқарди

Россиянинг Приволжский трибунали 2019 йил 13 мартда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Татаристондаги аъзоларидан тўрт нафарини қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қуйида уларнинг исм шарифларини келтирамиз:

  • 1977 йилда туғилган Руслан Сунгатов 22 йил, икки йилини якка тартибдаги қамоқ жазосида ўтайди;
  • 1985 йилда туғилган Рустам Ямалиев 20 йил, икки йилини якка тартибдаги қамоқ жазосида ўтайди;
  • 1984 йилда туғилган Ильнар Зиннатов 19 йил, бир ярим йилини якка тартибдаги қамоқ жазосида ўтайди;
  • 1979 йилда туғилган Мурат Туляков, бир ярим йилини якка тартибдаги қамоқ жазосида ўтайди;
  • 1985 йилда туғилган Ирек Насиров 18 йил, бир ярим йилини якка тартибдаги қамоқ жазосида ўтайди.

Суд бу йигитларни жиноят кодексига кўра, айбдор деб топди. Бунда 2003 йилдаги Россия олий судининг Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан террористик ташкилот, дея чиқарган қарорига таянди. Ушбу қарорга кўра, Россиянинг адолатсиз қонунлари бўйича Ҳизбга аъзо бўлиш жиноят саналади.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади:

«Суднинг бундай қарор ва ҳукми сиёсийдир. Ҳар галги судловларда бўлгани каби, бу гал ҳам, Россия Федерал хавфсизлик кучлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан шундай ҳукм қилишни буюрган. «Мен нима ҳам дея олардим, ахир, суд Бешинчи махсус хавфсизлик кучлари назорати остида қолган бўлса?!», дейди рус адвокати Генри Резник».

Матбуот баёнотида қўшимча қилинади:

Суднинг бу ҳукми Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари учун кутилмаган фожиа бўлгани йўқ. Чунки улар Россиянинг Исломга бўлган адоватини яхши биладилар. Буни уларнинг устидан ҳукм чиқарилишидан бир оз аввал ўзлари турмадан чиқарган қуйидаги мактуб ҳам айтиб турибди:

«Россия Ислом ва мусулмонларга уруш очган бир пайтда биз унинг қамоғида ётибмиз. Биз кўрдикки, Федерал хавфсизлик кучлари «терроризм» айблови билан 82 ёшли қари кекса аёлнинг уйига бостириб киришди ва қаттиқ қўрқиб кетиш оқибатида бу аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмди… Челябинскда Федерал хавфсизлик кучлари бир ногиронни тергов изоляторида узоқ вақт қийноққа тутди… Кавказда мусулмон йигитлар ҳеч қандай айбсиз ўлдириб юборилдилар… Волга бўйида мусулмонлар ўз эркинликларидан маҳрум қилинмоқдалар… кексалик нафақасидан бир қисмини ҳибсдаги мусулмонларга эҳсон қилмоқчи бўлган қарияларга Федерал хавфсизлик кучлари таҳдид қилинмоқ. Энди эса, айни шу федерал хавфсизлик кучлари – гўё биз армия сафидаги жиноятчилардек – бизни ҳарбий трибуналда судлашяпти.

Даъватни етказаётганлар қамоқдан ҳеч қачон чиқмасликлари учун қамоқ муддатларига яна қўшиб қўйилаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Буларнинг барчаси Аллоҳга даъват қилиш ва Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатларига амал қилишдан воз кечишимиз учун содир этилмоқда. Бироқ биз Росулуллоҳнинг тариқатларини танлаганмиз ҳамда аҳли оилаларимиз ва яқинларимиздан тоабад маҳрум этишса-да, Аллоҳнинг изни ила, бунда содиқ қолиб, уларга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи билан жавоб берамиз:

فَاقْضِ مَا أَنتَ قَاضٍ إِنَّمَا تَقْضِي هَذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا

«Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан» [Тоҳа 72]

Айни пайтда, биз шуни яхши биламизки, тоғутлар замони охирлаб қолди, яқин кунда ер юзи Парвардигор нурига бурканажакдир. Биз Аллоҳнинг қазо ва қадарига розимиз, биламизки, ҳақиқий бахтга ушбу ҳақ йўл олиб боради».

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here