Халқаро режаларни фош этиш шаръан фарздир

566
0

Халқаро режаларни фош этиш шаръан фарздир

Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Халқаро режаларни фош этиш Уммат ишлари билан шуғулланувчи ҳақиқий сиёсий етакчиларнинг шуғулланадиган вазифаси бўлмоғи лозим. Агар сиёсатчилар ўз душманлари тузган режаларга эътибор бермасалар, уларнинг ишининг ҳеч қандай қадри йўқ. Агар давлат ушбу фош этиш ишига керакли аҳамиятни қаратмаса, унинг ҳеч қандай келажаги йўқ.

Ислом мусулмонларга айни мавзу билан боғлиқ сиёсий ишлар билан шуғулланишни фарз қилган. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وإلى أُولِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ وَلَوْلَا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لَاتَّبَعْتُمُ الشَّيْطَانَ إِلَّا قَلِيلاً

«Қачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (шу хабарни) Росулуллоҳга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) ўрганадиган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» [Нисо 83]

Хавфсизлик ва хавф мавзуси душман билан кураш мавзусига боғлиқ бўлиб, душман устидан зафар қучиш ҳамда муваффақиятсизлик ва мағлубиятдан сақланиш учун зарурдир. Бунинг учун ўрганиш, фикрлаш ва таҳлил қилиш керак бўлади. Яъни, махсус куч керак бўлиб, бу кучни давлат ва Уммат хизматига сарфлаш керак. Тобарий роҳимаҳуллоҳ мазкур оятдаги ﴿لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ﴾ «ўрганадиган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар», деган каломни «хабарларни синчиклаб ўрганадиган кишилар», деб тафсир қилган ҳамда уларга «дину ақлда муфаққиҳ бўлган кишилар», дея баҳо берган.

Ислом шундай бир махсус нуқтани белгилаб берганки, бутун оламга ана шу нуқтадан туриб назар солинади. Бу нуқта Ислом ақидасидир. Шунингдек, асосий душманлар билан қандай муносабатда бўлиш, уларга қарши қандай курашиш, улар устидан қандай нусрат-ғалабага эришишга оид нуқталарни ҳам белилаб кўрсатиб берган.

Демак, бизнингча, бу нуқталар ақида, мабда ва Исломни ёйишдир. Булардан ўзга ҳар қандай нуқта миллатчилик, ватанпарварлик каби, сиёсий емирилишдан бошқа нарсани англатмайди, мустамлакачи йирик давлатларга таслим бўлишдан бошқа нарсага олиб бормайди. Зеро, бугунги кунда Ислом оламидаги мавжуд давлатлар худди шу аҳволда.

Мудом, мабда асосидаги назария, мустаҳкам исломий фикрий сиёсий қоидадан келиб чиққан оламшумул назария ҳисобланар экан, демак, халқаро режаларни кузатиб бориш ва фош этиш, ушбу ақидага эга бўлган кишилар ҳамда Исломни бутун оламга етказишни кўзлаётганлар учун жуда-жуда зарурдир. Чунки вожибни адо этиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдир.

Росулуллоҳ ﷺ халқаро режалар ва тил бириктирувларни фош этиш, уларга тўсқинлик қилиб, чиппакка чиқариш борасида бизга ажойиб сиёсий намуналар тақдим этганлар. Мисол учун, ул зотга Қурайшнинг Мадинага ҳужум қилиш ва Исломни йўқ қилиш мақсадида Хайбар билан иттифоқ тузаётгани ҳақида хабар келади. Шунда ўша заҳотиёқ тезкор сиёсий чорага киришадилар ва аввал жосус йўллаш (ҳарбий разведка) орқали бу хабарни тасдиқлаб оладилар. Сўнг Қурайш режасини барбод этиш учун бу режага қарши пухта сиёсий режа тузадилар. Яъни Қурайш билан ортида сиёсий мақсад бўлган тинчлик ва музокара сиёсатини қўллайдилар. Гарчи адолатсиз бўлса ҳам, аксар саҳобалар бунга рози бўлмасалар ҳам, Қурайш таклиф қилган шартларни қабул қилиб, Ҳудайбия сулҳини имзолайдилар. Бу фатҳул мубин (очиқ ғалаба)га олиб боради. Бу билан кўзлаган мақсадларини амалга оширишга муваффақ бўладилар. Бу Қурайш-Хайбар иттифоқини бузиш ва улар ўртасидаги ҳамкорликни тарқатиш, икки йирик қудратни бир-биридан бўлиб ташлаш, кейин эса, Хайбар билан яккама-якка қолиб, уни ер тишлатиш, Қурайшни кучсизлантириш ва изоляция қилиш орқали уни йўқ қилишга замин яратиш мақсади эди.

Ҳар бир замонда бўлгани каби, бугунги кундаги йирик давлатлар режалар тузишда давом этишмоқда… Улар шу орқали ўз рақибларини заифлаштириш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, нуфузини ёйиш ва иттифоқчилар, малайлар ва вакиллари билан биргаликда режаларни амалга оширишга ҳаракат қилишяпти. Масалан, Америка Суриядан ҳарбий жиҳатдан чиқиб кетишга кутилмаганда қарор қилди. Демак, бунда қуйидаги бир неча мақсадларга қаратилган сиёсий режалар мавжуд:

  1. Башар Асад режими арконларини мустаҳкамлаб, унга керакли молиялаштириш имкониятларини бериш учун Шарқий Фуротдаги нефт ва газга бой ҳудудларни топширмоқчи. Чунки шу орқали Сурия режими оёққа туриб, зарурий эҳтиёжларига бўлган энг кам харажатларни амалга оширишга қодир бўла олсин. Афтидан, Шарқий Фуротдаги бой минтақани назоратида ушлаб турган ва у ердан мухолафатни қувиб чиқарган Америка Асад режимини кучайиб олиши ва кучга тўлгач, унга айни минтақани қайтариб бериш мақсадида минтақани вақтинча ушлаб турган кўринади.
  2. Суриянинг шимолий ҳудудларини Туркия назоратига топшириш. Бундан Туркиянинг у ерда зобитлик ролини ўйнаши, мухолафат гуруҳларига ҳукмини ўтказиши, режимга ҳужум қилишларини олдини олиши, ўзларини турклар назорат қилувчи улкан қамоқ лагери ичида ушлаб туриш мақсад қилинган. Шунингдек, бундан Россия кучлари ёрдамида уларга тинмай таҳдид қилиб туриш, уларни Туркия, Эрон ва Россиядан иборат кафил давлатлар ўртасида имзоланган битимга амал қилишга мажбурлаш, бу битимдан четга чиқиш ёмон оқибатларга олиб келиши билан қўрқитиш ҳам кўзланган.
  3. Зарур бўлган вақтда курдлар масаласи ва ИШИД масаласидан АҚШнинг сиёсий тактикалари йўлида фойдаланиш. Масалан, Америка қарашларини амалга ошириш, малайлари ўртасида ўйин қилиш, Американи Суриядаги маҳаллий ва халқаро ўйинчилар ҳакамига айлантириш.
  4. АҚШнинг чиқиб кетиши ортидан Франция ва Британия ролини заифлаштириш.
  5. Келажакда Россияни Суриядан чиқариб ташлаш ва унинг кўплаб базаларига чек қўйиш учун Суриядаги туркияпараст мухолафат масаласидан бўлажак музокараларда фойдаланиш.
  6. Эрон ва унинг жангариларининг Асад режимига керакли ёрдамни кўрсатишларига ҳамда босқинчи яҳудийларнинг Суриядаги ролини энг паст даражага туширишларига имкон бериш.

Келаси ойлар ичида Суриядан америкалик кучларни олиб чиқиб кетишдан кўзланган асосий мақсадлар мана шулардир. Америкага Россия, Эрон, Туркия ва Саудия ёрдам бермаганда эди, бу каби мақсадлар ҳаргиз рўёбга чиқмаган бўларди. Чунки Америка ўз чегаралари ташқарисида малай ва иттифоқчиларсиз ҳеч нарса қила олмайди.

Бу давлатлар қўзғолонга қарши тил бириктиришди, кўплаб қўзғолончи етакчиларни сотиб олди. Ўз навбатида, бу хоин етакчилар озод этилган ерларни долларлар эвазига қонхўр режим қўлига топширишди. Аслида, қўзғолон курашини сариқ чақага пуллаган мана шу гуруҳ раҳбарлари ёрдами бўлмаганда, на режим сақланиб қола оларди, на рус ва эронликлар каби унинг ёрдамчилари озод этилган ерларни унга топшира олишарди. Чунки қонхўр режимга энг катта ёрдамни Россия, Эрон ва унинг жангарилари эмас, балки мана шу хоин гуруҳ раҳбарлари кўрсатишди. Чунки улар Саудия, Туркия, Иордания каби давлатларнинг арзонгаров қўғирчоқлари бўлишни ўзларига муносиб кўришди.

Шунинг учун ҳақиқий ўзгартиришни истовчилар албатта буюк Ислом лойиҳасини очиқ равишда қабул қилмоқлари керак. Шунингдек, Туркия, Саудия сингари Башар Асад режими билан бирга қўзғолончиларга қарши тил бириктираётган давлатлар билан ҳар қандай алоқани узишлари лозим. Ушбу ўзгартиришга ҳаракат қилаётганлар ҳақиқий ўзгартиришнинг мутлақ ўзгармас мақсадларидан, муҳими, режимни барча аркону башаралари билан қўшиб ағдариб, унинг харобалари узра Ислом давлатини барпо этиш лойиҳасидан воз кечмасликлари лозим.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here